COVID-19ни енгил шаклда кечираётган беморларни уй шароитида олиб бориш бўйича вақтинчалик клиник қўлланма

Временное клиническое руководство по ведению пациентов (на дому) с легкой формой COVID-19

Версия: Клиник баённомалар 2020-2023 (Ўзбекистон)

Коронавирус COVID-19, вирус идентифицирован (U07.1)
Инфекционные и паразитарные болезни

Умумий маълумот

Қисқача маълумот

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИННОВАЦИОН СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ МИЛЛИЙ ПАЛАТАСИ

Кириш қисми


Клиник муаммо: Вирусли/инфекцион ва респиратор касалликлар
Ҳужжат номи: COVID-19ни енгил шаклда кечираётган беморларни уй шароитида олиб бориш бўйича вақтинчалик клиник қўлланма

Ёрдам кўрсатиш босқичлари: Ўзбекистон Республикаси БТСЁ муассасалари
Яратилиш муддати: 30.06.2020 й.
Режалаштирилган янгиланиш муддати: Янги тавсиялар яратилгандан сўнг

Коронавирус инфекцияси (COVID-19) –SARS CoV-2 корона вирус туркумидаги янги штамм келтириб чиқарувчи, ҳаво-томчи ва маиший-контакт йўли билан тарқалувчи, ўпка тўқималарини зарарлашга мойил бўлган, симптомсиз вирус ташувчиликдан то касалликнинг оғир клиник кўринишида намоён бўладиган шаклигача олиб келадиган ўткир юқумли касаллик бўлиб, интоксикация, юқори ва пастки нафас йўлларининг яллиғланиш жараёни, ўткир респиратор дистресс синдроми билан кечувчи пневмония ва сепсис ривожланиш хавфи билан тавсифланади.


Мақсад
Ушбу ҳужжатнинг мақсади мавжуд бўлган энг яхши далилларни кўриб чиқиш, коронавирус касаллиги (COVID-19)нинг енгил шакли билан оғриган беморлар учун уй шароитида даволаш ва олиб боришнинг ягона тизимини ташкил қилиш. Ушбу қўлланмани ишлаб чиқиш учун ЖССТнинг қуйидаги ҳужжати асос қилиб олинди: «Home care for patients with COVID-19 presenting with mild symptoms and management of their contacts. Interim guidance. 17 March 2020» Женева: Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти; 2020 йил.

ХКК-10 кодлари
2020 йил январ ойида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ХКК-10 "Фавқулодда вазиятларда фойдаланиш учун кодлар" бўлимини янгилади, унга COVID-19 учун U07.1 CОVID-19 махсус коди қўшилди (CОVID-19 дан вафот этган тақдирда, ўлим ҳақидаги тиббий маълумотноманинг I қисмидаги «г)» қаторида кўрсатилади).

Вақтинчалик клиник қўлланманинг белгиланган мақсади
Ушбу қўлланмада COVID-19ни енгил шакли билан касаллланган беморларга тиббий ёрдам кўрсатишда ҳозирги кунда мавжуд бўлган клиник далиллар, мақбул амалиётлар хамда экспертларнинг фикрлари келтирилган.
Тавсиялар ЖССТ, CDC каби етакчи ташкилотларнинг материаллари асосида ишлаб чиқилган. Шунингдек, Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг янги коронавирус инфекциясини (COVID-19) профилактикаси, диагностикаси ва даволаш бўйича вақтинчалик кўрсатмаларидан амбулатор шароитда (уйда) тиббий ёрдам кўрсатишга тегишли қисми олинган. Маҳаллий шароитларга мослаштирилган.

Беморлар тоифаси
COVID-19ни енгил шаклда кечираётган барча беморлар.

Мақсадли гуруҳ
Шошилинч тез тиббий ёрдам шифокорлари, умумий амалиёт шифокорлари, юқумли касалликлар бўйича мутахассислар, болалар юқумли касалликлари бўйича мутахассислар, терапевтлар, педиатрлар, пульмонологлар, оториноларингологлар, кардиологлар, невропатологлар, реабилитологлар, соғлиқни сақлаш ташкилотчилари, ҳамширалар.

Клиник кўриниши

Аломатлари, кечиши


Коронавирус инфекцияси (COVID-19) –SARS CoV-2 корона вирус туркумидаги янги штамм келтириб чиқарувчи, ҳаво-томчи ва маиший-контакт йўли билан тарқалувчи, ўпка тўқималарини зарарлашга мойил бўлган, симптомсиз вирус ташувчиликдан то касалликнинг оғир клиник кўринишида намоён бўладиган шаклигача олиб келадиган ўткир юқумли касаллик бўлиб, интоксикация, юқори ва пастки нафас йўлларининг яллиғланиш жараёни, ўткир респиратор дистресс синдроми билан кечувчи пневмония ва сепсис ривожланиш хавфи билан тавсифланади.

Инкубацион давр муддати 2 дан 14 кунгача, ўртача 5-7 кун. Умумий популяциядаги клиник белгилар диапазони касалликнинг енгил босқичидан критик ҳолатнинг ривожланишигача ўзгаради (жадвал 1, 2).

Жадвал 1. COVID‑19 клиник вариантлари ва намоён бўлиши


Жадвал 2. COVID-19 билан боғлиқ белгилар ва хавф омиллари


 Касалликнинг енгил шаклда кечиши белгилар (симптомлари)га қуйидагилар киради:
  • Тана ҳароратининг 38° С гача кўтарилиши (ёки умуман тана ҳароратининг ошмаслиги),
  • терлаш,
  • умумий холсизлик,
  • йўтал,
  • бетоблик,
  • тумов ёки томоқдаги оғриқ,
  • томоқ қичишиши ва ачишиши, кўнгил айниши,
  • қусиш ва (ёки) диарея,
  • мушакларда ва танадаги оғриқ,
  • бош оғриши,
  • ҳид ва таъм билиш ҳусусиятининг йўқолиши.

Даволаш


COVID-19ни ЕНГИЛ ШАКЛДА КЕЧИРАЁТГАН БЕМОРЛАРНИ УЙ ШАРОИТИДА ПАРВАРИШЛАШ

 COVID-19 муносабати билан қабул қилинган миллий маршрутга мувофиқ, вируснинг юқишини олдини олиш учун, касалликнинг симптомсиз ва енгил даражаси бор деб шубҳа қилинган ёки тасдиқланган COVID-19-инфекцияси билан касалланган беморларни изоляция қилиш (яккалаш) тавсия етилади. Изоляция махсус тиббий муассасада ёки уй шароитида амалга оширилиши мумкин (ўз-ўзини изоляция қилиш).

 COVID-19ни енгил ёки симптомсиз шакли билан касалланган деб шубҳа қилинган бемор кузатувини қаерда, тиббий муассасада ёки уй шароитида, олиб бориш тўғрисидаги қарор, ҳар бир аниқ ҳолатда, COVID-19 бўйича ёрдам кўрсатиш учун маҳаллий йўналишни инобатга олиб, амалга оширилиши лозим. Ушбу қарор, шунингдек, касалликнинг клиник аломатлари, даволаш чораларига муҳтожлиги, оғир асоратлар ривожланиши учун потенциал хавф омиллари хамда уйдаги шароит, жумладан, заиф шахслар билан биргаликда яшаш, билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Умумий тавсиялар


Биринчи бор тиббий ёрдам учун мурожаат қилганда, COVID-19 билан зарарланганликка гумон қилинган ва оғир ўткир респиратор инфекцияси белгилари бўлган барча беморларни саралаш, касалликнинг оғир кечиши кузатилганда эса, шошилинч тарзда даволашни бошлаш тавсия етилади.

Касаллик енгил кечишида, бемор ҳолатининг кескин ёмонлашиш хавфи бўлмаса, касалхонага ётқизиш тавсия этилмайди (1).


Касаллик енгил шаклда ёки клиник аломатлари юмшоқ кечган ҳолда, беморни уй шароитида олиб бориш масаласи кўриб чиқилиши мумкин.

Шу тамойил асосида, стационарда даволанаётган, клиник белгилари мавжуд, лекин энди стационар шароитида даволанишга муҳтож бўлмаган беморларга ҳам уй шароитида ёрдам кўрсатса бўлади

Енгил клиник аломатларга эга бўлган ва, шу билан бирга, сурункали касалликлар ва асорат ривожланиши хавфи, яъни юрак ва ўпка касалликлари, буйрак етишмовчилиги ёки иммун танқислиги йўқ беморларга уй шароитида даволанишни таклиф қилиш мумикн.

Ушбу қарор клиник вазиятни чуқур таҳлил қилиш ва беморнинг уй шароитида даволаниш хавфсизлиги нуқтаи назаридан баҳолашга асосланган бўлиши керак (3-иловага қаранг. Уй шароитларини баҳолаш учун назорат рўйхати намунаси).

Беморни уй шароитида олиб боришни режалаштираётганда, биринчи навбатда, парвариш қилишни ташкил этиш учун уларнинг яшаш шароитларини; бемор ва оила аъзоларининг уйда изоляцияни таъминлаш учун тавсия этилган эҳтиёт чораларига риоя қилишга тайёрлигини (яъни қўл гигиенаси, нафас олиш гигиенаси, тозалаш, уй ичида ва ташқарида ҳаракатланиш бўйича чекловлар) баҳолаш лозим.

Уй шароитида даволаниш давомида, яъни касаллик белгилари бутунлай йўқолгунга қадар, бемор билан шифокор ўртасида доимий мулоқот ўрнатилган бўлиши лозим. Уй шароитида беморни изоляция қилишда эҳтиёт чораларининг давомийлигини аниқлаш учун COVID-19 касаллигини қўзғатувчисининг юқиши тўғрисида янада тўлиқроқ маълумот бериш лозим.

Беморлар ва уларнинг оила аъзоларига, уй шароитида даволаш, имкон қадар, бошқа оила аъзоларига инфекция юқиш хавфини келтириб чиқармаслиги мақсадида, шахсий гигиенанинг турли жиҳатларини, шунингдек, COVID-19 га гумон қилинган оила аъзоси учун парваришни ташкил қилиш тартибини тушунтириш керак. Уй шароитида даволашда бемор ва унинг оиласини узлуксиз қўллаб-қувватлаб туриш, санитар – оқартув ишларини олиб бориш ва уларнинг ҳолатини доимий равишда кузатиб бориш керак.

Беморлар ва уларнинг оилалари учун тавсиялар

  • Беморни алоҳида, яхши шамоллатиладиган (яъни очиладиган деразалар ва очиладиган эшик бор) хонага жойлаштириш керак.
  • Беморнинг уй ичида ҳаракатини чеклаш ва бошқа одамлар билан бир хонада қолишини камайтириш керак. Бундан ташқари, умумий хоналар (масалан, ошхона, ҳаммом каби) яхши шамоллатилишига ишонч ҳосил қилиш керак (масалан, деразаларни очиқ тутиш мумкин).
  • Касаллик аломатлари бўлган бемор таҳлил натижаларини олгунга қадар симптоматик даво олиши керак.
  • Эмизикли оналар бундан истисно бўлиши мумкин. Кўкрак сути билан эмизиш афзалликлари ва бошқа респиратор вирусларнинг кўкрак сути орқали юқиши эҳтимоли жуда камлигини ҳисобга олиб, она чақалоқни эмизишда давом этиши мумкин. Бунда, у бола билан бир хонада бўлганда тиббий ниқоб тақиши, гўдак билан мулоқатда бўлишдан аввал ва кейин қўл гигиенасига яхшилаб риоя қилиши лозим.
  • Оила аъзолари бошқа хонада қолишлари керак.
  • Беморни парвариш қилаётган инсонлар сонини чегаралаш лозим. Саломатлиги мустахкам, сурункали касалликлари ва иммунодефицит холати йўқ инсонни парвариш учун танлаш мақсадга мувофиқдир (1). Бемор тўла тузалмагунча ва клиник белгилар буткул йўқолмагунча, олдига ҳеч кимни киргазиш мумкин эмас.
  • Бемор ва унинг атрофидаги буюм ва жихозлар билан бевосита контактда бўлгандан кейин албатта қўл гигиенасини амалга ошириш лозим (2). Бундан ташқари, овқат тайёрлашдан олдин ва кейин, овқатланишдан аввал, хожатхонага чиққандан кейин, ҳамда қачон қўллар ифлослангандек кўринса, ҳар сафар уларни ювиш ва тозалаш лозим.
  • Агар қўлларда кўзга кўринарли ифлосланиш бўлмаса, спиртли эритма билан тозалаш ҳам мумкин. Бироқ қўллар сезиларли ифлосланган бўлса, сув ва совун билан яхшилаб ювиш даркор.
  • Ювилган қўлларни қуритиш учун бир маротаба ишлатиладиган қоғоз сочиқлардан фойдаланган яхши. Агар бундай восита йўқ бўлса, тоза матоли сочиқдан фойдаланса бўлади, уларни нам тортиши биланоқ, дархол ўзгартириш лозим.
  • Бемор доимий равишда тиббий ниқоб тақиб юриши лозим, бу унинг нафас йўлларидан чиқаётган ажралмаларни тарқалишига тўсқинлик қилади. Агар бемор юзида ниқоб тақиб юра олмаса, у холда нафас йўллари гигиенасига қатъий риоя қилиши лозим: йўталиб ёки акс урганда оғзи ва бурнини бир маротабали қоғозли салфетка билан беркитиши лозим. Оғиз ва бурунга ишлатиб бўлинган салфетка ва матолар ташлаб юборилиши даркор.
  • Беморни парвариш қилувчи инсон ҳам, ҳар сафар бемор билан бир хонада бўлганда, юзига зич қоплаб турувчи тиббий ниқоб тақиб юриши лозим. Ишлатилиш вақтида ниқобни тўғрилаш ва унга тегиш мумкин эмас. Агар ниқоб намланиб ёки ажралмалар билан ифлосланиб қолса, у холда зудлик билан янги, қуруқ ва тозасига алмаштириш керак.
Ниқобни тўғри усулни қўллаб ечиш лозим, яъни ниқобнинг олдинги қисмига қўл теккизмасдан, орқадаги резинкасидан ушлаб ечилади. Ишлатиб бўлинган ниқобни ташлаб юбориш ва ундан сўнг қўлларни гигиенасини амалга ошириш лозим. (4-иловага қаранг. Нотиббий матоли ва тиббий ниқобларни хавфсиз ишлатиш қоидалари).
  • Беморнинг биологик ажралмалари, айниқса оғиз ва нафас йўлидан чиққан, ҳамда нажаси билан бевосита контактда бўлишдан қочиш керак. Беморнинг оғиз бўшлиғи ва нафас йўлларини парвариш қилишда хамда биологик чиқиндилари: нажас, пешоби ва бошқаларни чиқариб ташлашда бир маротаба ишлатиладиган қўлқоп ва ниқобда бўлиш лозим. Қўлқоп, ниқоб тақишдан олдин ва кейин қўллар гигиенасини тегишли тартибда амалга ошириш керак.
  • Ниқоб ва қўлқопларни иккинчи маротаба ишлатилишига йўл қўйиш мумкин эмас.
  • Бемор учун алоҳида ўрин қўрпа, чойшаблар ва идишлар ажратилиши муҳим. Ҳар сафар ишлатилгандан сўнг, уларни тозалаб, совун ва ювувчи воситалар билан ювиш керак, шунда идиш товоқ ва чойшабларни ташлаб юбормасдан яна қайта ишлатса бўлаверади.
  • Бемор мунтазам қўлларини текказадиган уйдаги анжомлар: жавонлар, кроват, уйдаги бошқа жихозлар ва ҳ., ҳар куни ювилиб, дезинфекция қилиниши керак.
  • Ювинадиган хона ва туалетлар кунига камида бир марта тозаланиши ва дезинфекция қилиниши лозим.
  • Бемор фойдаланган кийимлар, чойшаблар, душ ва қўл сочиқлари ва б. қўлда кир совун билан ёки кир ювадиган машинада совун, ёки ювувчи воситалар билан 60-90°C да тозалаб ювилади, сўнгра қуритилади. Беморнинг ифлос бўлган кийим кечаклари алоҳида халтага солиб қўйилиши, парвариш қилаётган инсоннинг тери соҳасига ва кийимларига тегишини олди олиниши керак.
  • Беморнинг суюқ биологик чиқиндилари билан ифлосланган юзалар, кийим-кечак ва чойшабларини фақат қўлқоп ва индивидуал ҳимоя воситалари (масалан полимер матодан тайёрланган фартуклар) кийиб амалга ошириш тавсия этилади.
  • Ишлатилган латексли қўлқоплар ечилгандан сўнг ташлаб юборилади. Қўлқопларни кийишдан аввал ва кейин қўллар тегишли тартибда тозаланади.
  • Бемор парвариши давомида ишлатилиб, ташлаб юбориш учун йиғилиб қолган ниқоб, қўлқоп ва чиқинди материаллар утилизация қилингунча, оғзи берк контейнерда бемор ётган хонада сақланади.
  • Бемор ишлатган бошқа нарсалар (масалан тиш шеткаси, сигарет, идиш- товоқлар, пиёла, сочиқ, мочалка ёки чойшаблар) билан контакт қилишдан эхтиёт бўлмоқ керак.
  • Беморга уй шароитида хизмат кўрсатаётган тиббиёт ходимлари керакли шахсий ҳимоя воситаларини танлаш учун хавфларни тўғри баҳолашлари, ҳамда ҳаво-томчи ва маиший-контакт йўллари орқали инфекцияни юқишини олдини олиш тавсияларига қатъий риоя қилишлари лозим.

COVID-19ни енгил шаклда кечираётган беморларни олиб бориш
Клиник симптомларсиз ПЗР мусбат чиққан шахсларда 14 кун кузатув даврида (инкубацион давр давомийлиги) клиник белгилар намоён бўлиши мумкин, шунинг учун улар уй шароитида БТСЁ муассасалари томонидан тиббий кузатув остида бўлишлари керак.

 COVID-19ни енгил шаклда кечираётган беморларга симптоматик даво буюриш тавсия этилади: тана ҳарорати ошганда иссиқ тушурувчи ва оғриқ қолдирувчи воситалар, тўғри овқатлантириш ва сув балансини таъминлаш.

Хозирги кунда COVID-19 ли беморларда ностероид яллиғланишга қарши препаратлар буюрилганда оғир ножўя таъсирлар пайдо бўлишини кўрсатувчи далиллар йўқ (3).

 Симптомсиз кечувчи COVID-19ли беморларга этиотроп даво белгиланмайди.


Кузатув даври давомида қуйидаги клиник белгилар пайдо бўлганда (тана ҳароратининг кўтарилиши, йўтал, нафас олиш қийинлаши, ҳарсиллаш) бемор инфекцион стационарга йўналтирилади.

Симптоматик даволаш қуйидагиларни ўз ичига олади:
  • Тана юқори ҳароратини тушириш (иссиқ туширувчи препаратлар, масалан, парацетамол, ибупрофен);
  • Ринит ва/ёки ринофарингитни комплекс давоси (намловчи/ элиминацион препаратлар, назал деконгестантлар);
  • Бронхитни комплекс давоси (муколитиклар, бронхолитиклар ва бошқа воситалар).

Ринит, фарингит, бурун битишида ва/ёки бурундан ажралмаларда маҳаллий даволаш учун денгиз суви асосида тайёрланган тузли эритмалардан (изотоник, бурун битишида эса – гипертоник) бошлаб фойдаланилади. Улар самара бермаганда, назал деконгестантлар буюрилади. Самара бермаганда ёки ўткир симптомлар намоён бўлганда, антисептик таъсир этувчи эритмалар қўлланилиши мумкин.

Патогенетик даволаш қуйидагиларни ўз ичига олади:
  • Касалликнинг енгил шаклида албатта кўп илиқ суюқлик ичиш тавсия этилади, 30 мл/кг тана вазни ҳисобидан (дезинтоксикация, шиллиқ қаватларни намлаш ва балғам чиқишини енгиллаштириш мақсадида).
 Профилактика ёки даволаш мақсадида COVID-19ни енгил кечишида антибиотиклар буюриш тавсия этилмайди.

Антибиотикларни кенг ишлатилишига йўл қўйиш керак эмас, чунки уларнинг қўлланилиши бактериал резистентлик даражасининг ошишига олиб келиши мумкин (5, 6).

Беморлар холатини кузатишни енгиллаштириш учун альтернатив усулларни қўллаш имкониятини кўриб чиқинг, масалан, телефон орқали сўраб суриштириш, телемедицина воситалари (видео боғланиш учун дастурлар - Imo, Телеграмм, WhatsApp, Zoom ва б.) (4).


 COVID-19ни енгил шаклда кечираётган беморларга касалликнинг зудлик билан стационарга госпитализация қилишни талаб қиладиган асорат белгилари тўғрисида маълумот беринг.

Касалликнинг оғир кечишига хавф омиллари бор беморлар, айниқса, синчков кузатув остида бўлишлари лозим. Хавотирли белгилар пайдо бўлиши билан (масалан, бош айланиши, нафас олиш қийинлашуви, кўкрак қафасидаги оғриқ, , сувсизланиш ва б.), улар дархол, COVID-19 муносабати билан қабул қилинган миллий маршрутга биноан, тиббий ёрдам учун мурожаат қилишлари даркор.

COVID-19ни енгил шаклини кечираётган болаларни парвариш қилаётган ота-оналар (васийлар), шошилинч тиббий текширувларни талаб этувчи, касаллик кечишидаги оғирлашув белгиларини вақтида аниқлашни билишлари лозим. Уларга қуйидагилар киради:


Агар беморда иситма, йўталнинг кучайиши, нафас олишнинг қийналиши ва тезлашиши (нафас қисиши) каби аломатлар кузатилса, шошилинч тарзда касалхонага ётқизиш талаб қилинади.

Маълумот

Фойдаланилган адабиётлар

  1. Клинические протоколы, руководства, рекомендации Министерства здравоохранения Республики Узбекистан 2020
    1. 1. Клиническое ведение тяжелой острой респираторной инфекции при подозрении на новую коронавирусную (2019-nCoV) инфекцию. Временные рекомендации. 27 мая 2020 г. Женева: Всемирная организация здравоохранения; 2020 г. Имеется по адресу https://apps.who.int/iris/bitstream/handle/10665/332196/WHO-2019-nCoV-clinical-2020.5-rus.pdf?sequence=19&isAllowed=y 2. WHO guidelines on hand hygiene in health care: first global patient safety challenge. Geneva: World Health Organization; 2009. Имеется по адресу http://apps.who.int/iris/handle/10665/44102, по состоянию на 20 января 2020 г.). 3. The use of non-steroidal anti-inflammatory drugs (NSAIDs) in patients with COVID-19. Geneva: World Health Organization; 2020 (https://www.who.int/news-room/commentaries/detail/the-use-of-non-steroidal-anti-inflammatory-drugs-(nsaids)-in-patients-with-covid-19, accessed 14 May 2020). 4. Greenhalgh T, Koh GCH, Car J. Covid-19: a remote assessment in primary care. BMJ. 2020;368:m1182. Epub 2020/03/28. 5. Goossens H, Ferech M, Vander Stichele R, Elseviers M, ESAC Project Group. Outpatient antibiotic use in Europe and association with resistance: a cross-national database study. Lancet. 2005;365(9459):579-87. Epub 2005/02/15. 6. Llor C, Bjerrum L. Antimicrobial resistance: risk associated with antibiotic overuse and initiatives to reduce the problem. Ther Adv Drug Saf. 2014;5(6):229-41. Epub 2014/12/02. 7. Assessment of Evidence for COVID-19-Related Treatments. American Society of Health-System Pharmacists, Inc. 2020. Updated 05 -21-2020. 8. European Medicines Agency. EMA gives advice on the use of non-steroidal anti-inflammatories for COVID-19. March 2020. https://www.ema.europa.eu/en/human-regulatory/overview/public-health-threats/coronavirus-disease-covid-19. 9. Adarsh B., Morgan R L., Shumakeat A H. al Infectious Diseases Society of America Guidelines on the Treatment and Management of Patients with COVID-19 Infection. 11 April 2020 https://www.idsociety.org/COVID19guidelines. 10. Coronavirus disease 2019 (covid-19). BMJ Best practice 2020. Last updated 20 May 2020: https://bestpractice.bmj.com/topics/en-gb/3000168. 11. Временные методические рекомендации. Профилактика, диагностика и лечение новой коронавирусной инфекции (COVID-19). Министерство здравоохранения Российской Федерации. (обращение 3 июня 2020).

Маълумотлар


Манзил ва контакт рақамлар:
Ўзбекистон, Тошкент ш.,
Султонали Машхадий кўчаси, 197, 100007
Тел.: (+71) 267-04-79
E-mail: info@uzhealth.uz

Ҳужжат таркиби бўйича ҳар қандай шарҳ ва таклифлар маъқулланади

Ушбу ҳужжат, фақат муаллифлар розилиги билан хамда тегишли ҳавола қилиниб, фойдаланилиши ва қайта ишлаб чиқарилиши мумкин

Вақтинчалик қўлланмани яратилиши бўйича ишчи гуруҳ таркиби
1. Акилов Х.А. – т.ф.д., профессор, Тиббиёт ходимларини касбий малакасини ривожлантириш маркази директори
2. Камилов А.И. – т.ф.д., профессор, Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палата Кенгаши аъзоси
3. Мусабаев Э.И. – т.ф.д., ТХКМРМ Инфекцион касалликлар кафедраси мудири, НИИ Вирусология ИТИ директори, ЎзР ССВ бош инфекционисти
4. Шамсиев Ф.М. – т.ф.д., профессор, ЎзР ССВ Педиатрия РИИАТМ пульмонология бўлими бошлиғи, бош болалар пульмонологи
5. Сабиров Д.М. – т.ф.д., профессор, ТХКМРМ анестезиология ва реаниматология кафедраси мудири
6. Курбанов Б.Д. – ЎзР ССВ СЭОА директор ўринбосари
7. Захидова М.З. – т.ф.д. профессор, ТХКМРМ УАШ кафедраси
8. Кудашева Л.В. – ЎзР ССВ СЭО Агентлиги етакчи мутахассиси
9. Хужакулова М.Х. – ЎзР ССВ СЭО Агентлиги эпид мониторинги ва профилактик чора тадбирларни ташкиллаштириш бошқармаси етакчи мутахассиси

Тақризчи
Худайкулова Г.К. – т.ф.д., ТТА болалар инфекцион касалликлари кафедраси доценти

Услубий қўллаб қувватлаш гуруҳ таркиби
1. Шахабидинов Д.Ж. – Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси етакчи мутахассиси.
2. Усманов С.К.- Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси етакчи мутахассиси.
3. Хашимова А.Р. - Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси етакчи мутахассиси.
4. Ядгарова К.Т. – т.ф.н., Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси тиббий стандарт ва протоколларни ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи

ИШЛАТИЛГАН ҚИСҚАРТИРИШЛАР РЎЙҲАТИ:
НЕ – нафас етишмовчилиги
ЖССТ – Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти
ЎНЕ – ўткир нафас етишмовчилиги
ЎРДС – ўткир респиратор дистресс-синдроми
ЎБМҚАБ – ўткир бош мия қон айланишининг бузилиши
ЎМИ- ўткир миокард инфаркти
ПЗР – полимераза занжир реакцияси
ПОЕС – полиорган етишмовчилик синдроми
ЎАТЭ /ТЭЛА- ўпка артерияси тромбоэмболияси


1 – илова
ЖССТ томонидан тавсия этилган, касалик ҳолатларини қайд этишнинг стандарт таърифлари

1. COVID-19 инфекциясига чалинганликка гумон ҳолати:
1. ўткир респиратор инфекция, бронхит, пневмонияни клиник аломатларининг эпидемиологик анамнез маълумотлари билан биргаликда мавжудлиги;
2. COVID-19 буйича эпидемиологик жиҳатдан хавфли мамлакат ва минтақалардан (Германия, Франция, Россия ва б.) мамлакатга кириш;
3. охирги 14 кун давомида инфекцияга чалиниш бўйича кузатув остида бўлган ва кейинчалик COVID-19 билан касалланган беморлар билан яқин алоқада бўлиш;
4. охирги 14 кун ичида лаборатория натижалари буйича тасдиқланган ташхисга эга бўлган шахслар билан яқин алоқада бўлиш;

2. Эҳтимолли ҳолат:
1. гумонли ҳолат билан бирга COVID-19 мавжудлигини тасдиқлаш учун лаборатория текшируви натижаси шубҳали ёки ижобий бўлган холатлар.

3. CОВИД-19 инфекцияси тасдиқланган ҳолатлар:
1. клиник белгилари ва аломатларидан қатъий назар, ПЗР усули билан SARS-CoV-2 РНК мавжудлигини аниқлашдаги лаборатория синов натижасининг ижобий эканлиги.

Шубҳали ҳолатларни аниқлаш ва баҳолаш тиббий ходим томонидан беморнинг қаерда жойлашганига қараб, уйда, изоляторда, тиббий муассасада ёки чегарада амалга оширилиши лозим.


2-илова
ЖССТ нинг изоляция (яккалаш) ва ўз-ўзини изоляция қилиш ва муддатлари бўйича тавсиялари

Беморларни, қайта текширувдан ўтмаган ҳолда, изоляциядан чиқариш учун мезонлар (яъни, инфекциянинг юқиш йўлларини инобатга олган ҳолда эҳтиёт чораларининг тугатилиши):
1. клиник белгилари бўлган беморлар учун: белгилари пайдо бўлганидан 10 кун кейин, ва яна қўшимча камида 3 кун клиник аломатларсиз (шу жумладан иситма ва ҳеч қандай респиратор белгиларсиз).
2. клиник белгилари бўлмаган беморлар учун: SARS-CoV-2 бўйича ижобий синов натижаси тасдиқлангандан сўнг 10 кун.

Масалан, агар беморда 2 кун давомида клиник аломатлар бўлса, ушбу бемор учун изоляцияни касаллик аломатлари бошланган кундан бошлаб, 13 кундан кейин (10 кун + 3 кун) бекор қилиш мумкин; 14 кун давомида клиник белгиларига эга бўлган беморларга, изоляцияни касаллик аломатлари бошланган кундан бошлаб, 17 кундан кейин (14 кун + 3 кун) бекор қилиш мумкин; 30 кун давомида клиник белгиларига эга бўлган беморларга изоляцияни аломатлари бошланган кундан бошлаб, 33 кундан кейин (30 кун + 3 кун) бекор қилиш мумкин.

Мамлакатлар изоляцияни бекор қилиш мезонларидан бири сифатида тест текширувини давом эттиришлари мумкин. Бу ҳолда, камида 24 соат оралиқда ПЗР усули билан аниқланган иккита салбий тест натижаларини олиш тўғрисидаги дастлабки тавсиялардан фойдаланишингиз мумкин.


3-илова
Уйдаги шароитларни баҳолаш учун назорат рўйхати намунаси

Қуйидаги назорат рўйхатидан ЎРИга чалинган беморларни уйда парваришлаш учун уйдаги шароитларни баҳолашда фойдаланиш мумкин. Ҳар бир вариант учун "Ҳа "ёки" Йўқ " жавобини белгиланг.





4 – илова
Матодан тайёрланган нотиббий ниқобларни тўғри, хавфсиз тақиш қоидалари





4 – илова
Тиббий матоли ниқобларни тўғри хавфсиз тақиш қоидалари





5-илова
COVID-19ни енгил шаклда кечираётган беморларни олиб бориш алгоритми





6-илова
БТСЁ да бемор учун эслатма





7- илова
Беморнинг уйда ўз-ўзини кузатиш варақаси
 
! Ўзингизни аҳволингиз хақида кундалик маълумотларни белгиланг.

! Тинч ва ижобий кайфиятда бўлинг. Ўзбекистон Республикасида касалланган одамларнинг 99,0% ушбу инфекциядан соғайяпти, шунинг учун ваҳима қилманг. Агар аломатлар аниқ кузатилса, касалликни назорат қилиш ва даволашни ўзгартириш осонроқ бўлади.

! Агар касаллик белгилари ёмонлашса, шифокорга хабар беринг ва шифокор кейинги даволаш тактикаси ҳақида тез қарор қилиши учун варақангизни тақдим этинг.

! Даволаш тактикаси сизда хавф омиллари (диабет, гипертония, юрак ва ўпка касалликлари, семизлик ва ҳоказо) мавжудлигига боғлиқ ва касалликнинг ривожланиш варианти қуйидаги жадвалда ўз аксини топган.

Беморнинг уйда ўз-ўзини кузатиш варақаси


Эслатма:
Клиник белгиларнинг жиддийлигини 0 дан 5 баллгача баҳоланг:
0-йўқ
1-оз
2- ўртачага яқин
3-ўртача
4-анча
5-ўта даражада


8- илова
COVID-19 ни енгил шаклини даволашда амбулатория (уй) шароитида тиббий ёрдам кўрсатишга ва изоляция режимига риоя қилишга хабардорликка асосланган розилик

Мен__________________________________________________________________________ (беморнинг фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса)) «______» ___________________________________ ________ й. туғилган, ушбу манзилда рўйхатдан ўтган: __________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ (беморнинг яшаш жойи ёки қонуний вакилининг манзили)
тиббий ходим томонидан хабардор қилинган_______________________________________
_____________________________________________________________________________
(тиббиёт ходимининг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса)) _____________________________________________________________________________ (тиббий ташкилотнинг тўлиқ номи) ____________________________________________________________________________
Менинг_______________________________________________________________биологик материалимнинг COVID-19га ўтказилган лаборатория тадқиқотининг ижобий натижаси ҳақида ____________________ _________________________________________________ва менга COVID-19 касаллиги ташҳис қўйиш ҳақида.__________________________________ _____________________________________________________________________________
Менинг соғлиғимни текшириш ва баҳолаш натижаларига кўра, шу билан касалликни енгил шаклда кечиши туфайли тиббий ходим томонидан менга амбулатория шароитида (уйда) тиббий ёрдам кўрсатиш имконияти мақбуллиги тушунтирилди, ва шундан сўнг мен
– ушбу манзилда амбулатория шароитида (уйда) тиббий ёрдам олишга: __________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________________________________________________________________– юқорида кўрсатиб ўтилган жойда даволаш даврида изоляция режимига риоя қилишга ўз розилигимни билдираман

Мени
– белгиланган уйни тарк этмаслик, алоҳида яхши шамоллатиладиган хонада қолишга;
– иш жой, мактаб, дўконлар, дорихоналар, бошқа жамоат жойлари ва одамларнинг оммавий йиғинларига ташриф буюрмасликка, жамоат транспортидан фойдаланмасликка, учинчи шахслар билан алоқага кирмасликка;
– учинчи шахслар билан қисқа муддатли алоқадан қочишнинг иложи бўлмаса, тиббий ниқобдан мажбурий тартибда фойдаланишга;
– тиббиёт ходими томонидан менга топширилган ёзувларда кўрсатилган тиббий-санитария кўрсатмаларига, шунингдек, тиббий мутахассислар томонидан даволанишнинг барча даврида бериладиган кўрсатмаларга риоя қилишга;
– ахволим ёмонлашувининг биринчи белгиларида (иситма, йўтал, нафас қисилиши) тиббий ёрдам сўраш, ўз-ўзидан дори-дармонлар қабул қилмаслик;
– тиббий ходим мени уйимга ташриф буюрганида кейинги лаборатория назорати учун намуналар топширишга мажбурлигим тушунтирилди.
Тиббий ходим томонидан менга COVID-19 атрофдагиларга хавф туғдириши, шунинг учун учинчи шахслар мен билан алоқада бўлса, уларда зарарланиш хавфи юқорилиги, бу эса ўз навбатида, ёши катта одамлар, шунингдек сурункали касалликларга чалинган одамлар учун ўта хавфлилиги ҳақида тушунтирилди.
Агар мен тарафимдан изоляция режими бузилса, мени изоляция қилиш ва кейинчалик стационар шароитда даволанишни таъминлаш учун тиббий муассасага ётқизилишим хақида хабардор қилиндим.
Эҳтиётсизлик туфайли оммавий касалликка сабаб бўлган санитария-эпидемиология қоидаларининг бузилиши Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг __ - моддаси билан жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилдим.
Тиббий ходим томонидан менга COVID-19 билан оғриган беморларни парвариш қилиш бўйича ахборот материаллари тақдим этилди ва ҳаво-томчи ва маиший-контакт алоқа йўли орқали юқадиган инфекцияларидан ҳимоя қилиш бўйича умумий тавсиялар берди, уларнинг мазмуни менга тўлиқ тушунтирилди.
__________________________________________________________________________________________________________________________________________________________
(фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса), алоқа телефони рақами)
(имзо)
(беморнинг ёки қонуний вакилининг фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса),
(имзо)
(тиббиёт ходимининг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса)
(имзо)
«__» _________________ ____ й.
(расмийлаштириш санаси)


9- илова
Беморга эслатма

Сиз янги коронавирус инфекцияси эпидемияси пайтида ўткир респиратор вирусли инфекцияни ўтказяпсиз. Сизда, ҳозирда, касаллик, беморларнинг 80-85%да кузатиладиган, енгил шаклида кечмоқда, ва ҳойнаҳой, 7-10 кун ичида сиз соғайиб кетиб, ўзингизни яхши ҳис қиласиз.

Ўз-ўзини кузатиш варақасини мунтазам тўлдириб боринг.

Сиз истеъмол қиладиган идишлар фақат сиз учун бўлиши ва хлор эритмаси (оддий оқартирувчи ёки хлорли маиший кимёвий моддалар) билан овқатдан сўнг тозланиши керак, уни 90 даража ҳароратда ювиш керак. Изоляция қилинган хонада овқатланиш тавсия этилади. Сиз теккан барча юзаларни хлор эритмаси билан тозалаш. Бу столлар, сув кранлари, эшик тутқичлари, компьютер клавиатуралари, масофадан бошқариш воситалари ва бошқа нарсаларга тегишли. Агар иложи бўлса, бир марталик қўлқоп кийинг ва алмаштириб туринг. Юзингизга тегмасликка ҳаракат қилинг, агар бурунни қоқиш керак бўлса, бир марталик қоғоз салфеткага бурун қоқиб, уни полиэтилен пакетга солинг ва бошқа ахлат билан аралаштирманг. Хоналарни тез-тез шамоллатиб туринг.Лекин сиз камида 14 кун давомида ўз-ўзини яккалаш режимига риоя қилишни давом эттиришингиз лозим (ташқарига чиқмаслик, меҳмонларни қабул қилмаслик, алоҳида хонада қолиш, атрофда бошқа оила аъзолари йуқлигида овқат ейиш ва ҳожатхонага чиқиш, ниқоб тақиш ва уни кунига уч марта алмаштириш, қўлларни тез-тез ювиб туриш ва дезинфекцияловчи эритма билан тозалаш).

Касаллик охирида якуний тестдан ўтишингиз керак бўлади (10 кундан кейин). Фақат икки салбий тестдан ва касаллик бошланганидан 14 кундан сўнг, сиз ўз-ўзини яккалаш режимини тўхтатишингиз ва зарур бўлса, ишингизни бошлашингиз мумкин бўлади. Сизнинг оилавий шифокорингиз телефон орқали ҳар куни сиз билан боғланиб туради (фамилиянгиз ва телефон рақамингизни киритинг)__________________________________, бундан ташқари, сиз ҳам ҳар куни қўнғироқ қилишингиз, савол беришингиз мумкин.
Тунда ўзингизни ёмон ҳис қилсангиз ____________телефон рақами орқали тез ёрдам чақирасиз ва шу билан бирга, сиз уйда COVID-19 билан даволанаётганингиз ҳақида хабар берасиз.
Сизда тана ҳарорати кўтарилганда, айниқса у нормаллашиш давридан кейин кўтарилса, нафас қисилиши, кўкрак оғриғи ва ҳаво етишмаслиги хисси, йўтални кучайиши, ҳолатнинг умумий оғирлашиши қузатилса, даволовчи шифокорингизга қўнғироқ қилишингиз шарт. Агар касалхонага ётқизилсангиз, илтимос, шифокорингизга хабар беринг.
Агар сизда юқори ҳарорат (38 даражадан ортиқ) бўлса, парацетамол 500 мг кунига 3-4 мартадан ортиқ бўлмаган ҳолда қабул қилиш тавсия етилади. Шифокор рецептисиз бошқа антипиретикларни қабул қилманг. Кўпроқ суюқлик ичишга ҳаракат қилинг.
Агар касалликни кечиши енгил бўлса, хеч қандай махсус чоралар қўлланилмайди. Ҳозирги вақтда ушбу инфекцияни даволаш учун рўйхатдан ўтган дори-дармонлар йўқ. Сиз тумовни даволовчи (бурун томчилари), балғам ажратувчи (йўталга қарши таблетка ва микстуралар) воситалардан фойдаланишингиз мумкин. Бундан ташқари, томоқ оғриғи учун ҳар қандай воситаларни (септолете ва ҳоказо) қабул қилишингиз мумкин. Агар сиз билан бошқа одамлар яшаса, буғ ва ҳар қандай моддалар билан игалятор билан фойдаланиш тавсия этилмайди. Бу уларнинг инфекцияланиш хавфини ошириши мумкин. Агар оилангизда кимдир касал бўлиб қолса, илтимос, шифокорингизга қўнғироқ қилинг ва бу хақида хабар беринг. Агар сизнинг тест натижангиз мусбат бўлган бўлса, соғайгандан сўнг ва манфий тестнинг тасдиғини олганингиздан сўнг, сиз атрофдагилар учун хеч қандай хавф туғдирмайсиз, одатдаги турмуш тарзини олиб боришингиз мумкин.


10- илова
БТСЁ даражасида беморларни кузатиш алгоритми

Амбулатор шароитда кузатув қуйидаги алгоритм бўйича амалга оширилади:
  • маҳаллий шифокорларнинг кундалик қўнғироқлари;
  • шикоятларни аниқлаштириш (йўтал, нафас қисиши, ҳолсизлик, терлаш, ич кетиш, тошма, миалгия), умумий ҳолатни, ҳароратни, кислород сатурацияси-пульсоксиметр кўрсаткичларини (иложи бўлса) баҳолаш;
  • видеоконсультация (зарур бўлса), лекин камида уч кунда бир марта. Клиник белгилар (иситманинг кўтарилиши, йўтал, нафас қисиши, нафас етишмовчилиги) авж олган тақдирда, бемор кузатув даврида юқумли касалликлар шифохонасига юборилади;
  • касалликнинг енгил шакли билан оғриган беморлар тана ҳарорати меъёрига тушганида ва нафас олиш белгиларининг регрессияси кузатилганда, шунингдек, ПЗР-тадқиқотининг битта салбий натижасидан кейин тиббий кузатувдан чиқарилади.

Бириктирилган файл

Диққат!

  • Занимаясь самолечением, вы можете нанести непоправимый вред своему здоровью.  
  • Информация, размещенная на сайте MedElement и в мобильных приложениях "MedElement (МедЭлемент)", "Lekar Pro", "Dariger Pro", "Заболевания: справочник терапевта", не может и не должна заменять очную консультацию врача. Обязательно обращайтесь в медицинские учреждения при наличии каких-либо заболеваний или беспокоящих вас симптомов.  
  • Выбор лекарственных средств и их дозировки, должен быть оговорен со специалистом. Только врач может назначить нужное лекарство и его дозировку с учетом заболевания и состояния организма больного.  
  • Сайт MedElement и мобильные приложения "MedElement (МедЭлемент)", "Lekar Pro", "Dariger Pro", "Заболевания: справочник терапевта" являются исключительно информационно-справочными ресурсами. Информация, размещенная на данном сайте, не должна использоваться для самовольного изменения предписаний врача.  
  • Редакция MedElement не несет ответственности за какой-либо ущерб здоровью или материальный ущерб, возникший в результате использования данного сайта.
На главную
Наверх