Латент туберкулёз инфекцияли шахсларни олиб бориш бўйича миллий клиник баённома

Национальный клинический протокол ведения пациентов с латентной туберкулезной инфекцией

Версия: Клиник баённомалар (Ўзбекистон)

Аномальная реакция на туберкулиновую пробу (R76.1)
Фтизиатрия

Умумий маълумот

Қисқача маълумот


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИННОВАЦИОН СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ МИЛЛИЙ ПАЛАТАСИ


Кириш қисми
 

Клиник муаммо: Фтизиатрия

Ҳужжат номи: Латент туберкулёз инфекцияли шахсларни олиб бориш бўйича миллий клиник баённома

Даволаш босқичлари: 
Амбулатор
Яратилган санаси:
 04.09.2020 й
Режалаштирилган янгиланиш санаси: 2023 йилнинг 4 чораги [1]

 

Таъриф

Латент туберкулез инфекцияси (ЛТИ) - бу киши организмида ТМБ мавжудлиги иммунологик синамаларга, жумладан туберкулез аллергенларига мусбат реакциялар пайдо бўлишини таъминлагани ҳолда, туберкулез касаллигининг клиник ва рентгенологик белгилари кузатилмайдиган ҳолат.
Mycobacterium tuberculosis юққан барча шахсларда ҳам актив ТБ ривожланавермайди. ЛТИ ҳолатининг киши ҳаёти давомида актив ТБ га ўтиш хавфи 5-10% ни ташкил этиши ҳисоблаб топилган [9]. Мазкур хавф, айниқса 5 ёшгача (жумладан 5 ёшдаги) болалар ва иммунитети заиф кишилар орасида юқори.

ЛТИ узоқ муддат давомида бошқа рақобатлашувчи ва муҳим устуворликлар соясида (туфайли) миллий дастур учун паст устуворликка эга вазифа сифатида қараб келинди. Бироқ, фтизиатрия хизматидаги сўнгги тенденциялар, ЛТИ ни даволаш ТБ нинг актив шакллари ривожланишини камайтириши ва уларни даволашга сарфланадиган харажатларни пасайтириши ва тежалган маблағлар ихтисослаштирилган ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш учун йўналтирилишига олиб келиши мумкинлигини кўрсатмоқда. Ушбу йўналишга мувофиқ ЛТИ ни аниқлаш ва даволаш кўламини кенгайтириш юзасидан қабул қилинган комплекс ёндошувни кўриб чиқиш зарур.

ТБ ривожланиш хавфи юқори барча кишиларнинг аниқланишини ва уларнинг шахсий саломатлигини яхшилаш ҳамда туберкулезнинг жорий юқишини камайтириш учун профилактик (превентив) даволанишнинг тўлиқ курсидан баҳраманд бўлишларини таъминлаш муҳимдир. Бу мураккаб жараён, чунки профилактик даво бошлангунига қадар силсиладаги йўқотишлар сезиларли, ҳатто ЛТИ ҳолатидаги шахсларга терапия бошланганидан кейин даволаш тартибини сақламайдиганларга қараганда ҳам кўпроқ. Аҳолининг тавсия этилаётган мақсадли гуруҳлари хизматлар билан қамраб олинишини кенгайтириш учун туберкулезга қарши курашиш бўйича миллий дастур ва бошқа манфаатдор томонларнинг келишилган ҳатти-ҳаракатлари зарур.

КИРИШ

Латент туберкулёз инфекцияси (ЛТИ) - туберкулезнинг фаол шаклига хос клиник кўринишлар йўқлигида, организмда Mycobacterium tuberculosis антигенлари иштирокида келтириб чиқариладиган барқарор иммун жавоб ҳолати сифатида таърифланади [1]. ЛТИ ташхисотининг "олтин стандарти" йўқлиги боис, ушбу ҳолатнинг глобал юкини аниқ белгилашнинг имконияти йўқ; шунга қарамасдан, мавжуд баҳолашларга (ҳисоб-китобларга) кўра, дунё аҳолисининг учдан бир қисми M. tuberculosis билан зарарланишган [2-3]. Аксарият M.tuberculosis юққан шахсларда туберкулез касаллигининг белгилари ёки аломатлари йўқ, ва мазкур шахслар юқумли эмас, аммо уларда юқумли ҳисобланувчи туберкулезнинг фаол (актив) шакли ривожланиш хавфи мавжуд. Қатор тадқиқотларнинг натижаларига кўра, инфекция юққан шахсларда ТБ фаол шаклининг ривожланиш хавфи умр бўйи ўртача 5-10% ни ташкил этади, бу одатда инфекция дастлаб юққанидан кейин биринчи беш йил мобайнида юз беради [4]. Инфекция юққанидан кейин ТБ фаол шаклининг ривожланиш хавфи қатор омилларга боғлиқ бўлиб, улардан энг муҳими организмнинг иммун ҳолати ҳисобланади [1].
ТБ нинг актив шакли ривожланишининг олдини олиш учун ЛТИ ни даволаш - ЖССТ “Туберкулезни тугатиш” стратегиясининг энг муҳим таркибий қисмларидан биридир [5]. Ҳозирги пайтда мавжуд даволаш тартибларининг самарадорлиги 60% дан 90% гачани ташкил этади [1]. Шунга қарамасдан, даволанишнинг потенциал фойдаси ва дори воситалари қабули билан боғлиқ ножўя ҳолатлар ривожланиш хавфи обдон таққосланиши зарур. Текширув усулларининг номукаммаллиги, жиддий ва ўлимга олиб келадиган ножўя таъсирлар хавфи ва тегишли чора-тадбирлар баҳосининг юқори эканлигини инобатга олиб аҳоли саломатлик ҳолатига таъсири исботланмаган ҳолларда, ЛТИ га нисбатан оммавий текширув ўтказиш ва аҳолининг кенг қатламлари ўртасида даволашни амалга ошириш ноўрин. Бироқ, касалликнинг актив шакли ривожланиш хавфи умумий аҳолига нисбатан сезиларли даражада юқори бўлган аҳоли гуруҳларидаги инфекцияни юқтирган шахслар учун даволанишнинг фойдаси зараридан кўра устунроқдир.
Ушбу клиник баённома Ўзбекистон Республикаси тиббиёт жамоатчилигини ЛТИ концепцияси ҳақида бохабар қилиш, ҳамда фтизиатрия хизматида ЛТИ беморларини олиб боришнинг самарали тизимини тадбиқ этишга кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Мавзуий ишчи гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган.
Миллий клиник баённома Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларини инобатга олган ҳолда, ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан USAID “Challenge TB” лойиҳаси кўмагида амалга оширилаётган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ЛТИ бўйича пойдевор ҳужжатлари тўпламига мувофиқ ишлаб чиқилган


Мақсад ва вазифалар


Мақсад:

Ушбу баённоманинг мақсади ЛТИ ҳолатларини аниқлаш бўйича меъёрий асосни таъминлаш, ЛТИ ташхисоти, уни даволашга ёндошувлар ва ЛТИ беморларини олиб бориш учун хавф гуруҳига мансуб шахсларнинг устуворлигини белгилаш ҳисобланади.


Вазифалар:

  1. ЛТИ ни ўз вақтида сифатли ташхис этиш ва уни даволаш учун меъёрий ва услубий асосларни ишлаб чиқиш (яратиш).
  2. ЛТИ тезкор ташхисотининг оммабоплигини, жумладан мамлакат фтизиатрия муассасаларида текширилувчилар қони таркибидаги гамма- интерферонни (INF-γ) - QuantiFERON ®-TB Gold ва Т-SPOT-TB аниқлашни кенгайтириш.
  3. ДР-ТБ билан мулоқотдаги шахслар учун ЛТИ ни даволаш дастурини кенгайтириш.
 

ХКТ-10 кодлари

R76. Зардобни иммунологик текширишда аниқланган меъёрдан бошқа оғишлар;
R76.1 Туберкулин синамасига аномал реакция:
Манту реакциясининг аномал натижалари


Клиник баённоманинг қўлланилиши

Ушбу баённома ЛТИ ҳолатларини ташхис этиш ва даволаш масалаларида шифокорларга ёрдам кўрсатишга қаратилган услубий ҳужжат сифатида тақдим этилади. Ушбу баённома ЖССТ қўлланмасининг ўрнини босмайди ва Туберкулезга қарши курашиш бўйича миллий дастур доирасида ЖССТ сўнгги тавсияларига мувофиқ мослаштирилган ҳужжатдан иборат.    
 

Беморларнинг тоифаси

ТМБ нинг дорига сезгир ва дорига резистент шакллари мавжуд ТБ беморлари билан мулоқотдаги шахслар, шунингдек, туберкулез касаллигига нисбатан хавф омилига эга шахслар. 
 

Мақсадли гуруҳ

Баённома, аввало, ТБ билан курашиш бўйича фтизиатрия хизматида ёки Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ТБ, ОИВ-инфекцияси ва бошқа юқумли касалликларга доир масалалар билан шуғулланувчи эквивалент дастурларида қўллаш учун мўлжалланган.
Бундан ташқари, у соғлиқни сақлаш соҳасида фаолият юритувчи бошқа тармоқ вазирликларидаги мансабдор шахслари томонидан, жумладан жазони ўташ хизмати, ижтимоий таъминот ёки иммиграцион назорат хизматлари (масалан, Адлия вазирлиги ёки ахлоқ тузатиш хизмати кабилар), шунингдек фаолияти ТБ, ОИВ-инфекцияси, бошқа юқумли касалликлар, профилактика, болалар саломатлигини сақлаш ва ноинфекцион касалликларга (масалан, буйракнинг сурункали касаллиги ва онкологик касалликлар каби) доир масалалар билан боғлиқ жамоат саломатлигини сақлаш соҳасидаги мутахассислар ва умумий амалиёт шифокорлари томонидан ҳам фойдаланилиши мумкин. 


Далиллар сифати ва тавсияларнинг кучи

Далиллар базасининг сифати ва тавсияларнинг кучи GRADE усулида баҳоланган. Ушбу жараёнда далиллар базасининг сифати, таъсирнинг (кўнгилдагидек ёки ножўя) дастлабки баҳолари, қизиқтираётган ҳақиқий таъсирга яқинлигига ишонч даражаси сифатида қаралади (таърифланади). Таъсирни дастлабки баҳолашнинг фойдалилиги, ушбу дастлабки ҳисоб-китобдаги ишонч даражасига боғлиқ: далилнинг сифати қанчалик юқори бўлса, кучли тавсия тақдим этилишининг имконияти ҳам шунчалик юқори бўлади. 
Тавсиялар кучи ЖССТ экспертлар гуруҳининг кўнгилдагидек таъсирларнинг ножўя таъсирларга қараганда устунлигига ишонч (ишониш) даражасини акс эттиради. Кўнгилдагидек таъсирларга ижобий клиник натижалар (яъни, ТБ профилактикаси ва эрта ташхис этилиши, касалланишнинг ва ТБ билан боғлиқ ўлимнинг пасайиши), камроқ ТБ юки ва кўпроқ маблағ тежалиши мансуб; айни пайтда ножўя таъсирлар таркибига етказиладиган зарар, кўпроқ ТБ юки ва кўпроқ харажатлар киради. ТБ “юки” дастурлар, беморлар ва парвариш этувчилар (яъни, оилалар) томонидан одатдагидан кўпроқ текширувлар/синамалар ўтказилиши ва қўшимча дорилар қабул қилиниши каби тавсияларга амал қилинишидан (риоя этилишидан) иборат.

GRADE тизимида мавжуд маълумотларни баҳолашнинг қуйидаги даражалари қўлланилган [7,8]:
Юқори – Кейинги тадқиқотлар таъсир баҳосига нисбатан ишончни сусайтиришининг эҳтимоллиги жуда кам.
Ўртача - Эҳтимол, кейинги тадқиқотлар таъсир баҳосига нисбатан ишончга сезиларли таъсир кўрсатади.
Паст – Кейинги тадқиқотлар таъсир баҳосига нисбатан ишончга ўз таъсирини ўтказишининг эҳтимоллиги жуда юқори ва бу, эҳтимол, баҳо ўзгаришига олиб келади.
Жуда паст – Таъсирнинг исталган баҳоси ноаниқ ҳисобланади.



[1] Клиник баённоманинг янгиланиши 2023 йилда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги тавсиялари эълон қилинганидан кейин амалга оширилади

Этиологияси и патогенези


Этиологияси ва патогенези

ЛТИ ҳолати киши организмига ТМБ юққанидан кейин вужудга келади. Инфекциянинг бирламчи юқиши кўпинча болалик даврида содир бўлади. Амалда инфекция юқишининг деярли барча мавжуд йўллари кузатилиши мумкин: ҳаво-томчи (энг кенг тарқалган), ҳаво-чанг, мулоқот, озиқ-овқат, камдан-кам ҳолларда вертикал (онадан болага). Туберкулёз инфекциясининг кейинги кечишида учта давр ажратилади (1.1-жадвал).

1.1-жадвал – Одам организмида туберкулез инфекцияси ривожланишининг даврлари

Туберкулез инфекциясининг даврлари Давомийлиги Клиник кўринишлари
1. Аллергия олди ҳолати 6-8 ҳафта (одамга ТМБ юққан пайтдан бошлаб секинлашган типдаги ўзига хос юқори сезувчанлик пайдо бўлгунига қадар) Йўқ
2. Аллергик Турлича - бир неча ойдан то одамнинг бутун умри давомида Мусбат иммунологик синамалар
3. Туберкулез касаллиги - турли аъзолар ва тизимларнинг маҳаллий зарарланиши Туберкулёз шаклига, кечишининг оғирлигига, асоратларнинг мавжудлигига, даволанишни кўтара олишига (толерантлигига) боғлиқ Заҳарланиш (интоксикация) синдроми, аъзо ва тизимнинг маҳаллий зарарланиш аломатлари

Аллергия даври ўзига хос сезгирликнинг (сенсибилизациянинг) мавжудлиги - мусбат иммунологик тестлар кўринишида намоён бўлувчи секинлашган турдаги ўта юқори сезувчанликнинг шаклланиши билан тавсифланади. Ҳозирги кунда ТМБ юққан пайтдан  бошлаб биринчи йил мобайнида юқтирган шахсларнинг 5% ида, қолган бутун умри давомида эса яна уларнинг 5% ида касаллик ривожланиши, яъни инфекцияни юқтирганлар орасида туберкулез ривожланишининг умрбод хавфи 10% ни ташкил этиши аниқланган. Аллергия олди даври қанчалик узоқ давом этса, оқибат (прогноз) шунчалик яхши бўлади. Турли омилларнинг мавжудлиги маҳаллий туберкулез ривожланиш хавфини ошириши мумкин. Хусусан, ОИВ инфекцияси мавжудлигида, ЛТИ асносида туберкулез ривожланишининг йиллик хавфи 10% ни, умрбод хавфи эса 50% ни ташкил этади. Туберкулез ривожланиш хавфини оширадиган омиллар 1.2-жадвалда келтирилган.

1.2-жадвал. Туберкулез касаллиги учун хавф омиллари

Туберкулез касаллиги учун хавф омиллари
1. Эпидемиологик (хос)
1.1. Туберкулезга чалинган одамлар билан мулоқот:
- яқин оилавий
- яқин умумий яшаш жойида
- жамоавий (ишда, ўқиш пайтида)
- тасодифий
1.2. Туберкулезга чалинган ҳайвонлар билан мулоқот
2. Тиббий-биологик (хос)
2.1. Туберкулезга қарши вакцинациянинг йўқлиги (БЦЖ, БЦЖ-М)
3. Тиббий-биологик (хос бўлмаган)
3.1. Ёндош сурункали касалликлар:
- сийдик чиқариш йўли инфекциялари
- сурункали бронхит
- қандли диабет
- камқонлик
- руҳий-асаб патологиялари
- узоқ муддатли цитостатик, иммуносупрессив (жумладан ген-инженерлик технологиялари асосида яратилган биологик препаратлар билан) даволаш талаб этиладиган касалликлар (бир ойдан ортиқ)
3.2. Бирламчи ва иккиламчи иммунитет танқислиги, ОИВ инфекцияси
Тез-тез касалланувчи болалар
4. Ёш-жинс (хос бўлмаган)
4.1. Кичик ёш (0 дан 3 ёшгача)
4.2. Препубертал ва ўсмирлик ёши (13 ёшдан 17 ёшгача)
5. Ижтимоий (хос бўлмаган)
5.1. - ота-оналардаги алкоголизм, ота-оналардаги гиёҳвандлик
- ота-оналарнинг озодликдан маҳрум этилиш жойларида бўлиши, ота-оналарнинг ишсизлиги
5.2. - болалар ва ўсмирларнинг қаровсизлиги, болаларнинг болалар бошпаналарига, болалар уйларига, ижтимоий марказларга ва бошқаларга тушиб қолиши, ота-оналарнинг ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум этилиши.
5.3. - мигрантлар, қочоқлар ва бошқалар.

Хавф гуруҳлар ва омиллар


ЛТИ нинг хавф гуруҳлари


Хавф гуруҳига мансуб болалар:

  • Туберкулезнинг актив шаклидаги бемор билан мулоқотда бўлишган болалар;
  • Исталган аъзо ва тизимларнинг сурункали патологияси, қандли диабет билан касалланишган, ва иммуносупрессив терапия (масалан, гормон терапияси ва цитостатиклар) қабул қилишаётган болалар;
  • Иммуносупрессия даражасидан қатъий назар, оив инфекцияси билан яшовчи, шунингдек, антиретровирус терапияни (арт) қабул қилишаётган болалар;
  • Ихтисослаштирилган болалар муассасалари тарбияланувчилари;
  • Тез-тез касалланувчи болалар (шартли соғлом болаларга қараганда йилига 4-6 марта кўпроқ ўткир нафас йўллари инфекцияларини бошдан ўтказувчи болалар, полиадения, узоқ муддатли йўтал ва субфебрил иситма, тунги терлаш, қайталанувчи конъюнктивит, эрта шаклланувчи кифоз, вазн ортиши ва жисмоний ривожланишнинг сустлиги ва бошқалар);
  • БЦЖ вакцинациясидан кейинги белгига эга бўлмаган болалар.

 

Хавф гуруҳига мансуб катталар:

  • Туберкулезнинг актив шаклидаги бемор билан мулоқотда бўлишган катталар;
  • Исталган аъзо ва тизимларнинг сурункали патологияси, қандли диабет билан касалланишган, ва иммуносупрессив терапия (масалан, гормон терапияси ва цитостатиклар) қабул қилишаётган катталар;
  • Иммуносупрессия даражасидан қатъий назар, оив инфекцияси билан яшовчи, шунингдек, антиретровирус терапияни (арт) қабул қилишаётган катталар;
  • Ихтисослаштирилган муассасаларда, жумладан қариялар уйларида турувчи катталар;
  • Фтизиатрия муассасаларининг тиббиёт ходимлари;
  • Дастлабки тергов изоляторларидагилар ва маҳбуслар каби кишилар кўп тўпланадиган гавжум жойлардаги катталар;
  • Мигрантлар.

Эслатма!!! Номаълум ёки мусбат иммунологик текширув натижасига эга ОИВ инфекцияси билан яшовчи ва актив ТБ билан касалланишмаган катталар ва ўсмирлар, ОИВни даволаш бўйича кенг қамровли тўпламнинг таркибий қисми сифатида, ТБ нинг профилактик давосини қабул қилишлари зарур. Профилактик даволаш иммуносупрессия даражасидан қатъий назар, шунингдек, антиретровирус терапияни (АРТ) қабул қилишаётганларга ва илгари ТБ бўйича даволанишган шахсларга тақдим этилиши зарур.




Диагностика


Актив туберкулезни истисно этиш

ЛТИ га текширув олдидан шифокор актив туберкулезни истисно этиши зарур. ЛТИ га нисбатан текшириш учун ё иммунологик тери синамалари (in vivo: 2 ТЕ билан Манту синамаси, Диаскинтест синамаси) ёки in vitro форматида туберкулез инфекциясининг скрининги: IGRA (interferon gamma release assay) усули қўлланилиши мумкин. IGRA усули қўзғатувчи антигенларига Т-лимфоцитларнинг ҳужайравий жавобини аниқлашга асосланади, ҳужайравий жавоб жараёнида гамма-интерферон (INF-γ) ажралиб чиқиши содир бўлади, унинг миқдори (даражаси) организмда инфекциянинг мавжудлигини ёки йўқлигини кўрсатади (Квантиферон синамаси - QuantiFERON ®-TB Gold ва Т-SPOT-TB).
Иммунологик синамаларни қўйиш баробарида, бир пайтнинг ўзида рентгенографик текширувлар (оддий рентгенография, МРТ, МСКТ) ва ОИВ инфекциясига нисбатан таҳлиллар амалга оширилиши мумкин.
Текширувлар амалга оширилганидан кейин, актив туберкулез истисно этилган шахслар, ЛТИ ни даволаш учун кўриб чиқилиши мумкин. Фибротик ўзгаришлар мавжудлигида ЛТИ ни даволаш, фақат актив ТБ истисно этилганидан кейин ва илгари ТБ бўйича даволанганлиги ҳақида маълумот йўқлигида амалга оширилади.

1.3-жадвал. ТБ ни истисно этишнинг ва ЛТИ ни даволаш масаласини кўриб чиқишнинг аҳамиятли қадамлари

  ТБ бемори билан ОИВ манфий шахснинг мулоқотлари ОИВ билан яшовчи катталар ва ўсмирлар ОИВ билан яшовчи болалар Клиник хавф гуруҳлари
Клиник аломатларга асосланган скрининг  
Йўтал, қон туфлаш, иситма, тунги терлаш, вазн йўқотилиши, кўкрак қафасидаги оғриқ, нафас сиқилиши, чарчоқ
Йўтал, иситма, вазн йўқотилиши ёки тунги терлаш Вазн ошмаслиги ёки секин ошиши, иситма, йўтал, ўтмишда туберкулез бемори билан мулоқот, ўйинқароқликнинг пасайиши, тунги терлаш  
Йўтал, қон туфлаш, иситма, тунги терлаш, вазн йўқотилиши, кўкрак қафасидаги оғриқ, нафас сиқилиши, чарчоқ
Аломатларни скрининг текширувидан ўтказиш мунтазамлиги (частотаси) Ҳар сафар соғлиқни сақлаш муассасасига ташриф буюрилганида ёки тиббиёт ходими билан мулоқот қилинганида
Рентгенологик текшириш усуллари Ҳа Ҳа Ҳа Ҳа
Скрининг натижаси мусбатлигида туберкулезга нисбатан ташхисот текшируви Амалдаги Миллий баённомалар ва тавсиявий тамойилларга мувофиқ, актив ТБ инфекциясига гумон қилинганидек, тўлиқ ташхисот алгоритмини амалга ошириш
Туберкулез инфекциясига нисбатан синамалар (ТТС/РТА/IGRA) ОИВ билан яшовчи шахслар ва 5 ёшгача болалар учун талаб этилмайди.
Аҳолининг бошқа гуруҳларида ушбу синамалар инфекция юқмаган шахсларни кераксиз даволанишдан сақлайди.
ЛТИ ни даволашга монеликлар Даволаш тартибига киритилган дориларни кўтара олмаслик (дориларга тоқат қила олмаслик);
марказий асаб тизимининг оғир шикастланиши;
гепатитлар қайталаш пайтида;
ҳомиладорликнинг I триместри;
бошқа гепатотоксик дориларни (масалан, невирапинни) бир пайтда қабул қилиш.
Маслаҳат Туберкулез инфекцияси, ТРТ га эҳтиёжлар, дориларни йиғиш жадвали, даволанишга ва кейинги ташрифларга хайрихоҳликни қўллаб-қувватлаш, даволаш курсини якунлашнинг афзалликлари, нохуш таъсирлари ҳамда ТБ аломатлари ривожлангандаги ёки ножўя таъсирлар кузатилишидаги ҳатти-ҳаракатлар ҳақида маълумотлар.

ОИВ билан яшовчи катталар ва ўсмирлар клиник алгоритм асосида ТБ га нисбатан скрининг текширувидан ўтишлари зарур (1.4-жадвал). Доимий йўтал, тана ҳароратининг кўтарилиши, тана вазнининг йўқотилиши ёки тунги терлаш каби аломатларнинг қайсидир бири мавжудлиги ҳақида хабар беришмаган шахслар, ҳойнаҳой, ТБ нинг актив шакли билан касалланишмаган, ва улар АРТ қабул қилишаяптими ёки йўқми эканлигидан қатъий назар, уларга ТБ га нисбатан профилактик даволашни қабул қилиш таклиф этилиши зарур. (Кучли тавсия, далилларнинг ўртача сифати. Янгиланган тавсия).

Клиник алгоритм асосида ТБ га нисбатан скрининг текширувидан ўтишган ва доимий йўтал, тана ҳароратининг кўтарилиши, тана вазнининг йўқотилиши ёки тунги терлаш каби аломатларнинг қайсидир бири мавжудлиги ҳақида хабар беришган ОИВ билан яшовчи катталар ва ўспиринлар, ТБ нинг актив шакли билан касалланишган бўлиши мумкин ҳамда ТБ га ва ўхшаш аломатлар кузатиладиган бошқа касалликларга нисбатан текширувдан ўтишлари зарур. (Кучли тавсия, далилларнинг ўртача сифати. Янгиланган тавсия).

Тана вазнининг пастлиги, тана ҳароратининг кўтарилиши ёки доимий йўтал кузатилаётган ёхуд анамнезида ТБ бемори билан мулоқот мавжуд ОИВ билан яшовчи гўдаклар ва каттароқ ёшдаги болалар ТБ га ва ўхшаш аломатлар кузатиладиган бошқа касалликларга нисбатан текширувдан ўтишлари зарур. Агар текширувларда ТБ мавжудлиги аниқланмаса, уларнинг ёшидан қатъий назар, мазкур болаларга ТБ га нисбатан профилактик даволаш буюрилиши зарур. (Кучли тавсия, далилларнинг ўртача сифати. Янгиланган тавсия).

 

ЛТИ ни умумий тиббий тармоқ шароитида аниқлаш ва фтизиатрия хизматида кейинги кузатув алгоритми


Биринчи босқич БТЁ даражасида (босқичида) терапевт, педиатр ёки УАШ томонидан амалга оширилади.
Зарур тадбирлар:

  • Хавф гуруҳлари орасида ТБ касаллиги бўйича хавф омилларини ўрганиш;
  • Катта ёшли аҳолини оммавий флюорографик текширувдан ўтказиш;
  • Хавф гуруҳига мансуб болалар ва ўсмирлар ўртасида туберкулин синамасини тказиш.
Фтизиатр маслаҳатига йўллаш учун кўрсатмалар:
  • ТБ бемори билан мулоқотга эга шахслар (яқин оилавий ёки хонадондаги мулоқот);
  • Анъанавий даволаш усуллари самарасизлиги кузатилаётган турли  аъзолар ва тизимларнинг сурункали хасталиклари билан касалланишган шахслар;
  • Узоқ муддат давомида (бир ойдан ортиқ) цитостатик, глюкокортикоид препаратларни, иммунодепрессантларни қабул қилишаётган шахслар;
  • ОИВ инфекцияли ёки ОИВ инфекцияси билан перинатал алоқа мавжуд бўлган болалар;
  • ТБ нинг дифференциал ташхисоти учун;
  • ТБ касаллигига нисбатан хавф омиллари мавжудлиги ёки йўқлигидан қатъий назар, Манту туберкулин синамасининг "Виражи" кузатилаётган болалар ва ўсмирлар;
  • ТБ касаллигига нисбатан хавф омиллари мавжудлиги ёки йўқлигидан қатъий назар, шубҳали ёки мусбат (гиперергик) Манту синамаси кузатилаётган болалар ва ўсмирлар;
  • ТБ касаллигига нисбатан хавф омиллари мавжудлиги ёки йўқлигидан ва Манту синамаси даражасидан қатъий назар, папула ўлчами ≥6 мм га ошган болалар ва ўсмирлар;

Иккинчи босқич ТҲТБ даражасидаги фтизиатрия муассасаси фтизиатри томонидан амалга оширилади.
Зарур тадбирлар:

  • Диаскинтест ёки IGRA (quantiferon ®-TB Gold ва Т-SPOT-TB);
  • Обдон анамнез тўплаш;
  • Клиник кўрик;
  • Рентген-томография текшируви (кўкрак қафаси аъзоларининг МСКТ ни амалга ошириш маъқул);
  • Балғамни текшириш (микроскопия, Xpert, экма)
  • Қон ва сийдикни текшириш

Учинчи босқич – ТҲТБ даражасидаги фтизиатрия муассасаси фтизиатри томонидан амалга оширилади.
Зарур тадбирлар:

  • ЛТИ ташхисини қўйиш;
  • ЛТИ ни даволашни амалга ошириш;
  • Маҳаллий туберкулез ташхис этилганда туберкулезга қарши даволашнинг асосий курсини амалга ошириш.
Иммунологик синамалар натижаларига қараб беморларни олиб бориш тактикаси 8-иловада келтирилган.


ЛАТЕНТ ТУБЕРКУЛЕЗ ИНФЕКЦИЯСИНИНГ ТАШХИСОТИ

Соғлом аҳоли ўртасида профилактика устуворлиги тамойилига риоя этилишига мос келадиган текширувлар ўтказилган тақдирдагина ЛТИ мавжуд шахсларни аниқлаш мумкин.
ЛТИ ташхисоти учун туберкулин тери синамаси (ТТС) ёки Т-лимфоцитлар томонидан гамма-интерферон ажратилишининг таҳлили (IGRA-синама) қўлланилиши мумкин. (Кучли тавсия, далилларнинг жуда паст сифати. Янги тавсия).
ОИВ билан яшовчи шахсларга ёки уй шароитида ТБ бемори билан мулоқотда бўлишган 5 ёшгача болаларга ТБ бўйича профилактик даволашни бошлаш учун ЛТИ га нисбатан ТТС ёки IGRA-синама ёрдамида текширувни ўтказиш албатта зарурий шарт (талаб) эмас. (Кучли тавсия, далилларнинг ўртача сифати. Янгиланган тавсия).
Ўзбекистон Республикасида туберкулез касаллигига нисбатан хавф гуруҳига мансуб болалар орасида туберкулин диагностикасини ўтказиш тавсия этилади.


Иммунодиагностика

Туберкулинодиагностика

2 туберкулин бирликдаги (ТЕ) стандарт суюлтирилиб тозаланган туберкулин билан фақат ягона интрадермал Манту туберкулин синамаси қўлланилади.
Индивидуал туберкулин ташхисоти учун, 2 туберкулин бирликдаги Манту синамасидан ташқари, рекомбинант туберкулез аллергени (Диаскинтест) ва гамма-интерферон синамалари (QuantiFERON ®-TB Gold ва Т-SPOT-TB) ҳам қўлланилади.


Рекомбинант туберкулез аллергени билан синама - Диаскинтест

Стандарт суюлтирилган рекомбинант туберкулез аллергени (РТА) генетик модификацияланган Escherichia coli BL21(DE3)/pCFP-ESAT экмаси томонидан ажратиладиган, стерил изотоник фосфат буфер эритмасида суюлтирилган, консервантли (фенол) рекомбинант оқсилдан иборат. Таркибида туберкулёз микобактериясининг вирулент штаммларида мавжуд бўлган ва БЦЖ вакцинал штаммида бўлмайдиган иккита компонентни сақлайди.
РТА препаратининг таъсири Mycobacterium tuberculosis антигенларига хос ҳужайравий иммун жавобни аниқлашга асосланган. РТА интрадермал юборилганда, туберкулез инфекцияси мавжуд шахсларда,  секинлашган турдаги ўта юқори сезувчанликнинг намоён бўлишидан иборат хос тери реакциясини келтириб чиқаради.
Туберкулёз инфекциясининг скрининги ва индивидуал ташхисоти учун Диаскинтест препарати билан интрадермал синама фтизиатрнинг кўрсатмаси бўйича ёки унинг услубий ёрдамида қўлланилади.

Кўрсатмалар:

  • Фтизиатрия муассасасига ЛТИ мавжудлигига нисбатан қўшимча текширув учун юборилган шахсларга;
  • Эпидемиологик, тиббий ва ижтимоий хавф омиллари инобатга олинганида, туберкулез касаллиги бўйича юқори хавф гуруҳига мансуб шахсларга;
  • Туберкулин диагностикаси натижалари бўйича фтизиатрга юборилган шахсларга.
 
Эслатма: Анамнезида хос бўлмаган аллергия кўринишлари мавжуд шахслар учун синамани 7 кун давомида десенсибилизацияловчи дорилар қабул қилиш асносида ўтказиш тавсия этилади (синама қўйилишидан 5 кун олдин ва ундан кейин 2 кун).

Гамма интерферон синамалари - IGRA

IGRA - хос антигенлер таъсирида Т-лимфоцитлар томонидан ажратилган гамма-интерферон (ИФН-g) ни аниқлашга асосланган қоннинг in vitro таҳлили.

Синама қўйилиши учун талаб:

  1. Янги қон намуналари антиген ва назорат реагентлари билан аралаштирилиши, лейкоцитлар ҳали ҳаётийлигини сақлаб турган пайтида, тўплангандан кейин 8-30 соат давомида қайта ишланиши талаб этилади;
  2. Намуналарни ташишнинг самарали механизми зарур;
  3. Қон намуналари йиғилиши учун пробиркалар талаб этилади.

 Камчиликлари:

  1. Қон намунасига ишлов беришдаги хатоликлар;
  2. Таҳлилни нотўғри талқин этиш;
  3. Иммунитет танқислиги ҳолатларида, иммун хотиранинг заифлигида, техник-эксплуатацион ўзгарувчанликда ва ёши икки ёшгача болаларда сохта манфий натижалар кузатилиш эҳтимоллиги мавжуд;
  4. Синаманинг юқорироқ баҳоси;
  5. Флеботомияга зарурият;
  6. Синовни бажариш учун мураккаб/қимматбаҳо лаборатория ускуналари ва натижаларини изоҳлаш учун юқори малакали лаборатория ходимлари талаб этилади;
  7. IGRA синовлари ўтказилишини тақдим этадиган лабораториялар узоқ масофада жойлашганлиги боис, намуналар ташилишида кечикиш эҳтимоли мавжуд.

Афзалликлари:

1.      Натижаларни 24 соат мобайнида олиш мумкин;
2.      Бустер (Кучайтирувчи) таъсири йўқ (синамалар тез-тез қўйилганида (йилига бир мартадан кўп) папула ўлчамининг катталашуви);
3.      БЦЖ вакцинацияси туфайли сохта мусбат натижалар йўқ.

БЦЖ вакцинацияси туберкулин синамаларининг хослигини пасайтиришда муҳим аҳамият касб этади, бу эса IGRA синамаси танланишига олиб келади. Бироқ, БЦЖ вакцинациясининг туберкулин синамалари хослигига таъсири, қўлланиладиган вакцинал штаммга, эмланувчининг вакцинация ўтказилган пайтдаги ёшига, ва киритилган вакцина миқдорига боғлиқ.

БЦЖ туғилган пайтда қўлланилганида, туберкулин синамаларининг хослигига ўзгарувчан, чекланган таъсир кўрсатади. Шунинг учун анамнездаги БЦЖ вакцинацияси, киши ҳаётининг кейинги босқичларида туберкулин синамасининг натижаларини изоҳлашга чекланган таъсир кўрсатади, демак, БЦЖ вакцинацияси синамани танлашда ҳал қилувчи омил бўлмаслиги даркор.


Туберкулин ташхисотини ташкил этиш

Туберкулин ташхисоти махсус ўқитилган бирламчи тиббий ёрдам ходимлари ёки, яна ҳам афзалроғи, бригада усули билан амалга оширилади. Болаларни бригада усули билан текширишда, уюшган болалар (болалар яслилари, болалар боғчалари, мактаблар, коллежлар, лицейлар) ўртасида туберкулин ташхисотини амалга ошириш учун махсус бригадаларни (2 нафар ҳамшира ва врач) ташкил этиш БТЁ га юклатилади. БТЁ муассасасининг мавжуд штатлар бирлигидан бош шифокор томонидан тиббиёт ходими ажратилади, ҳамда унинг болалар жамоаларида ишлаш жадвалини тасдиқланади.
Манту синамасини ўтказишнинг услубий раҳбарлиги туберкулезга қарши диспансернинг фтизиопедиатри томонидан амалга оширилади. Фтизиопедиатр бўлмаса, мазкур фаолиятни умумий амалиёт шифокори маҳаллий фтизиатр билан ҳамкорликда амалга оширади.
Болалардаги Манту синамасининг натижалари №063/ҳ - шаклига, боланинг тиббий картасига (№026/ҳ - шакл) ва боланинг ривожланиш тарихига (№112/ҳ - шакл) қайд этилади.

Бунда қуйидагилар қайд этилади:

  1. Корхона - туберкулиннинг ишлаб чиқарувчиси, серия рақами, яроқлилик муддати;
  2. Синама ўтказилган сана;
  3. Препаратни ўнг ёки чап билак соҳасига киритиш;
  4. Синаманинг натижаси - инфильтрат (папула) ўлчами кўринишида мм да, инфильтрат йўқлигида гиперемия ҳажми кўрсатилади.


Туберкулин синамаларини ўтказишга монеликлар:

•         Олдинги синамага анафилактик шок;
•         Юқумли ва юқумли бўлмаган касалликларнинг ўткир даври, жумладан, реконвалесценция даври;
•         Аллергиянинг теридаги кўринишлари;
•         Эпилепсия;
•         Болалар инфекциялари бўйича карантин.

Монеликларни аниқлаш учун, БТЁ врачи туберкулин синамасини қўйиш олдидан, тиббий ҳужжатларни ўрганади, шунингдек, синама қўйиладиган шахсларни сўраб-суриштиради ва кўрикдан ўтказади.

Юқумли касалликлар муносабати билан карантин тартиблари ўрнатилган болалар жамоаларида Манту синамаси ўтказилишига йўл қўйилмайди. Бу сохта жавоблар сонининг кўпайиш эҳтимоллиги боис мақсадга мувофиқ эмас. Манту синамаси клиник аломатлар бартараф бўлганидан 1 ой ўтгач ёки карантин бекор қилингандан кейин дарҳол амалга оширилади.

Профилактик эмлашлар ҳам туберкулинга сезгирликка таъсир кўрсатиши мумкин. Шундан келиб чиқиб, туберкулин ташхисотини турли инфекцияларга (АКДС, қизамиқ ва бошқалар) қарши профилактик эмлашларни ўтказиш олдидан режалаштириш зарур. Манту синамасини у ёки бу сабабга кўра илгари эмас, балки турли профилактик эмлашлардан сўнг ўтказишга тўғри келган ҳолатларда, туберкулин ташхисоти эмлашдан кейин 1 ой муддат ўтгач ўтказилиши зарур.


Туберкулин ташхисотини амалга ошириш учун воситалар ва материаллар тўплами

1.      Стерил пахта ўрамчалари билан 18 х 14 см ўлчамдаги бикс
2.      Бир марта қўлланиладиган қисқа қиялатиб кесилган ингичка калта игналик туберкулин шприцлари
3.      Узунлиги 100 мм шаффоф пластмассадан ясалган миллиметрлик чизғич (линейка)
4.      Нашатир спиртли идиш (флакон)
5.      Этил спиртли идиш (флакон)
6.      Флакондан туберкулинни олиш учун мўлжалланган №0840 инъекция игналари
7.      Узунлиги 15 см бўлган пинцет


Туберкулин ташхисотининг  режасини тузиш

Амбулатория-поликлиника муассасаларининг хизмат кўрсатиш ҳудудида туберкулин ташхисоти режасини тайёрлаш иммунологлар томонидан участка фтизиатри ва фтизиопедиатрлари иштирокида амалга оширилади.
Текширилувчилар сони кўзда тутилган бош режа тиббиёт муассасасининг бош мутахассислари томонидан фтизиатия хизматининг услубий раҳбарлиги остида тузилади.

Туберкулин ташхисотининг вилоят, шаҳар, туман бўйича режасида қуйидагилар кўзда тутилади:

  • Дифференциацияланган туберкулин ташхисотига ҳар йили жалб этиладиган хавф гуруҳига мансуб барча катталарни ҳисобга олиш;
  • Дифференциацияланган туберкулин ташхисотига ҳар йили жалб этиладиган хавф гуруҳига мансуб барча болаларни ҳисобга олиш;
  • Контингентларни текшириш бўйича календар режани тузиш;
  • Туберкулин ташхисотини амалга ошириш бўйича тиббиёт ходимларини тайёрлаш;
  • Зарур миқдордаги ускуналарни (воситаларни) харид қилиш;
  • Туберкулинга бўлган эҳтиёжни ҳисоблаш.
Стандарт суюлтирилган тозаланган туберкулинга бўлган талаб (2 ТЕ PPD) ҳар бир текширилувчи учун 0,2 мл (2 дозадан) миқдорда препарат сарфланишидан келиб чиқиб ҳисобланади.
Бир литр туберкулин 10 000 дозадан иборат бўлиб, мазкур доза 5000 нафар кишини текширувдан ўтказиш учун қўлланилади. Асбоб-ускуналар, материаллар тўплами, шунингдек туберкулинлар БТЁ томонидан харид қилинади.
Диаскинтестни қўйиш фтизиатрия муассасаси шароитида амалга оширилади.


Эслатма: Мулоқотдаги шахсларга нисбатан туберкулезга қарши профилактик тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш туберкулез инфекцияси ўчоқларида касалланишни 5-7 баравар камайтириш имконини беради.

Туберкулин синамаларини ўтказиш техникаси

Манту ёки Диаскинтест синамаларини билакнинг ички юзасига ўтказилади: ўнг ва чап билак навбат билан алмаштирилади. Туберкулин синамасини йилнинг айнан бир даврида, асосан кузда ўтказиш тавсия этилади.
Манту синамасини ўтказиш учун бир марталик қисқа қиялатиб кесилган ингичка калта игналарга эга бир граммлик туберкулин шприцлари қўлланилади. Яроқлилик муддати ўтган шприц ва игналардан фойдаланиш таъқиқланади, шунинг учун қўллашдан олдин уларнинг ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати текширилиши зарур. Ампуладан туберкулинни олиш тартиби: препарат мавжуд ампула 70% этил спирти билан намланган дока ёрдамида обдон артилади, кейин ампулани очиш учун ампуланинг бўйни махсус пичоқчада арраланади ва синдирилади. Туберкулинни ампуладан тортиб олиш Манту синамаси қўйиладиган шприц ва №0845 игна билан амалга оширилади. 0,2 мл (яъни икки дозадаги) туберкулин тортиб олинади, туберкулин шприцининг игнаси ўрнатилади, 0,1 белгига қадар стерил пахта толасига эритма чиқарилади. Ампуладаги эритмадан ампула очилган пайтдан бошлаб 2 соат мобайнида фойдаланиш зарур. Қўлланилган асбоб-анжомлар ва ампулалар СанПиН талабларига мувофиқ йўқ қилинади.
Манту синамаси беморларга албатта ўтқазилган ҳолатларида амалга оширилади, чунки ҳиссий лабил (эмоционал лабил) шахсларда инъекция ҳушдан кетишга сабаб бўлиши мумкин.
Билакнинг ўрта учдан бир қисмининг ички юзаси соҳасидаги терига 70% этил спирти билан ишлов берилади, стерил пахта билан қуритилади.
Ингичка игнанинг кесилган томонини юқорига қаратиб, тери юзасига параллел ҳолатда чўзилган терининг устки қатламларига (интрадермал) киритилади. Игна тешиги терига киритилгандан кейин шприцдан 0,1 мл, яъни бир доза туберкулин эритмаси юборилади. Тўғри техникага амал қилинган бўлса, терида диаметри камида 7-9 мм дан иборат "лимон пўстлоғи" кўринишидаги оқиш рангли папула ҳосил бўлади.
Манту синамаси врач кўрсатмаси бўйича, махсус ўқитилган ва гувоҳномага (сертификатга) эга ҳамшира томонидан амалга оширилади. Диаскинтест синамасини амалга ошириш техникаси Манту синамасини қўйиш техникаси билан айнан бир хил.


Иммунологик синамаларнинг натижаларини баҳолаш

Иммунологик синамалар натижалари 72 соатдан кейин инфильтрат ўлчамини мм билан ўлчаб баҳоланади. Инфильтратнинг кўндаланг (билак ўқига нисбатан) ўлчами миллиметр бўлинмаларига эга шаффоф ўлчагич билан ўлчанади ва қайд этилади.

Манту иммунологик тери синамасининг (ТТС) натижаларини баҳолаш

  • Манфий (инфильтрат-папуланинг ва гиперемиянинг батамом йўқлиги; инъекцияга реакция 0-1 мм);
  • Шубҳали (инфильтрат-папуланинг ўлчами 2-4 мм ёки инфильтратсиз исталган ўлчамдаги фақат гиперемия);
  • Мусбат (диаметри 5 мм ва ундан юқори инфильтрат-папула).

Туберкулин синамаларига мусбат реакцияларни қуйидагиларга ажратилади:
  • Заиф мусбат (папула 5-9 мм);
  • Ўртача жадалликда - мўътадил (папула 10-14 мм);
  • Яққол (папула 15-16 мм);
  • Гиперергик (болалар ва ўсмирларда 17 мм ва ундан катта папула, катта ёшлиларда 21 мм ва ундан ортиқ папула; ёки везикуляр-некротик реакция, лимфангоит, қолдиқлар мавжудлигида исталган ўлчамдаги папула).
Шуни ҳам назарда тутиш жоизки, манфий туберкулин синамаси туберкулез инфекциясини истисно этмайди, чунки текширувнинг сохта манфий натижаларини келтириб чиқарувчи жуда кўплаб сабаблар мавжуд; ушбу тоифага туберкулезнинг актив шаклидаги 15-25% беморлар мансуб бўлиши мумкин. Туберкулин тери синамасини овқатланиш мақоми ёки беморнинг клиник ҳолати яхшиланганидан кейин 2-3 ой ўтгач, қарама-қарши билакда такрорлаш мумкин.
 
Манту тери синамасининг натижаси қуйидаги ҳолатларда сохта манфий  бўлиши мумкин:

  • Анергияда - иммун тизимнинг заифлашиши туфайли тери синамасига реакциянинг йўқлиги. Кўплаб омиллар, масалан ОИВ инфекцияси, саратон ёки туберкулезнинг тарқалган шакли кабилар иммун тизимни сусайтириши ва анергиянинг сабаби бўлиши мумкин;
  • Яқин орада ТМБ ни бирламчи юқтирганлик (10 ҳафтадан камроқ муддатда);
  • 6 ойликка етмаган гўдакларда.
 
Манту тери синамасининг натижаси қуйидаги ҳолатларда сохта мусбат  бўлиши мумкин:

  • Нотуберкулез микобактериялар (атипик микобактериялар) юқтирилганда – келтириб чиқарган инфекцияларда;
  • БЦЖ вакцинациясидан кейин;
  • Турли сабабларга кўра шаклланган аллергик фоннинг кучайиши туфайли.
Манту синамасига реакция организмда ТМБ антигенларининг бутун мажмуасига (комплексига) секинлашган турдаги юқори сезувчанлик мавжудлиги ҳақида гувоҳлик беради.
Манту синамасига мусбат реакция туберкулезга қарши фаол иммунизация (БЦЖ вакцинаси билан, БЦЖ-М вакцинаси билан) туфайли эмлашдан кейинги (поствакциналь) аллергия ҳақида ёки организмда туберкулез инфекцияси мавжудлиги ҳақида гувоҳлик бериши мумкин.
Манту синамасига реакцияни намоён этувчи бола, реакцияларнинг эмлашдан кейинги (поствакциналь) табиати истисно этилгандан кейин, диспансер кузатувига зарурият мавжуд ёки йўқлиги ҳақидаги масалани ойдинлаштириш учун фтизиатр шифокорга йўлланиши  шарт.
 

Диаскинтест (РТА) иммунологик тери синамаси натижаларини баҳолаш

  • Манфий - инфильтратнинг ва гиперемиянинг батамом йўқлигида ёки 2 мм гача «инъекцияга реакция» мавжудлигида;
  • Шубҳали - инфильтратсиз гиперемия мавжудлигида;
  • Мусбат – исталган ўлчамдаги инфильтрат (папула) мавжудлигида
Диаскинтестга шубҳали ва мусбат реакцияни намоён этувчи шахслар туберкулезга нисбатан текшириладилар! РТА тери синамасига мусбат реакциялар ифодаланиш даражасига қараб таснифланади:
  • Заиф ифодаланган реакция - 5 мм гача ўлчамдаги инфильтрат мавжудлигида;
  • Ўртача ифодаланган реакция - инфильтрат ўлчами 5-9 мм бўлганда;
  • Яққол реакция - инфильтрат ўлчами 10-14 мм бўлганда;
  • Гиперергик реакция - инфильтратнинг ўлчами 15 мм ва ундан ортиқ бўлганда.ёки инфильтрат ўлчамидан қатъий назар везикуляр-некротик реакция, лимфангоит, лимфаденит мавжудлигида.

Диаскинтест тери синамасининг натижаси сохта манфий бўлиши мумкин:
  • Mycobacterium tuberculosis ни юқтирмаган шахсларда;
  • Илгари Mycobacterium tuberculosis ни юқтириб, актив бўлмаган туберкулез инфекцияли шахсларда;
  • Туберкулезга хос ўзгаришлар инволюцияси якунланиш давридаги жараён фаоллигининг клиник, рентгенологик-томографик, инструментал ва лаборатория белгилари йўқ туберкулез беморларида;
  • Туберкулездан соғайган шахсларда.
  • Шу билан бирга, Диаскинтест препарати билан ўтказилган синама туберкулез жараёнининг оғир кечиши билан белгиланувчи, яққол оғир иммунопатологик бузилишларга эга туберкулез беморларида, Mycobacterium tuberculosis юқишининг эрта босқичларидаги шахсларда, иммун танқислик ҳолати билан кечадиган ёндош касалликлари мавжуд туберкулез жараёнининг дастлабки босқичларидаги шахсларда манфий бўлиши мумкин.
Ҳисобга олиш ҳужжатларида қуйидагилар қайд этилади: а) дори номи; б) ишлаб чиқарувчи корхона, серия рақами, яроқлилик муддати; в) синама ўтказилган сана; д) препаратни чап ёки ўнг билакка киритиш; э) синама натижалари.

2.1-жадвал. Туберкулинга аллергия табиатининг дифференциал ташхисоти

Белги Манту синамасига мусбат реакциялар - туберкулинга аллергия
Вакцинациядан кейинги Инфекцион
Туберкулезга қарши вакцинация билан алоқадорлик - вакцинациядан кейин 1-2 йил ўтгач мусбат реакциялар пайдо бўлиши Ҳа Йўқ
Туберкулинга реакцияларнинг йиллар мобайнидаги (ҳар йиллик) динамикаси Аста-секин сўниш (йўқ бўлиб кетиш) • Биринчи марта мусбат реакциялар
• Бир йил ичида (йилига) реакцияларнинг 6 мм ёки ундан кўпроқ ошиши
• Реакцияларнинг аста-секин 12 мм ва ундан юқорироқ ўлчамга етиши
• Бир хил даражада барқарор сақланувчи реакциялар - монотон туберкулин синамалари
• Гиперергик синамалар
Диаскинтест Фақат манфий реакция Мусбат реакция бўлиши мумкин

Эслатма: Шахсларни фтизиатр шифокор кўригига ўз вақтида юбориш туберкулезни эрта аниқлаш бўйича фаолиятнинг самарадорлигини таъминлаш ва туберкулез касаллигининг олдини олиш мақсадида фтизиатр шифокор назоратида турувчи хавф гуруҳларини шакллантириш имконини беради.

Ушбу тавсияларга мувофиқ, катталар ва болаларни фтизиатр шифокорга йўллаш учун кўрсатмалар қуйидагилар ҳисобланади:
  1. Илгари ўтказилган туберкулезга қарши вакцинация билан боғлиқ бўлмаган Манту синамасига бирламчи мусбат реакция ("вираж");
  2. Туберкулинга сезгирликнинг ошиши;
  3. Туберкулинга яққол ва гиперергик сезгирлик;
  4. Туберкулинга шубҳали ва мусбат реакциялар.
 
Катталар ва болаларни фтизиатр шифокорга йўллашда қуйидаги маълумотларни тақдим этиш тавсия этилади:

  1. Туберкулезга қарши вакцинация (ревакцинация) тўғрисидаги (БЦЖ, БЦЖ-М);
  2. Олдинги иммунологик синамаларнинг натижаларини;
  3. Туберкулез бемори билан мулоқот ҳақидаги;
  4. Боланинг атрофидаги шахсларни флюорографик текширувдан ўтказиш натижаларини;
  5. Ўтказилган сурункали ва аллергик касалликлар ҳақидаги;
  6. Фтизиатр томонидан ўтказилган олдинги текширувларнинг натижаларини;
  7. Ёндош патологиянинг мавжудлиги ҳақидаги (шифокор-мутахассисларнинг хулосасига биноан).
Анамнезни батафсил йиғиш туберкулез касаллигига нисбатан юқори хавф гуруҳларини шакллантириш ва туберкулезга қарши профилактик тадбирларни тўлиқ ҳажмда амалга ошириш имконини беради.

Эслатма: болаларда туберкулезнинг энг кенг тарқалган шакли, ташхис қўйишда объектив қийинчиликларни туғдирувчи, кўкрак ичи лимфа тугунларининг туберкулези ҳисобланади. Болаларда актив маҳаллий туберкулез гипо- ва гипердиагностиканинг олдини олиш учун ташхисот усулларининг бутун мажмуасини қўллаш тавсия этилади.

Фтизиатр шифокор қуйидагиларни аниқлаши зарур:
  • Беморда латент туберкулез инфекцияси мавжудлигини;
  • Актив туберкулез мавжудлигини ёки йўқлигини;
  • Туберкулездан кейинги қолдиқ ўзгаришларнинг мавжудлигини ёки йўқлигини;
  • Туберкулезга нисбатан кимёпрофилактикани (профилактик даволашни) ўтказиш мақсадга мувофиқлигини;
  • Саломатлик ҳолати тўғрисида тиббий хулоса ёки туберкулез касаллиги йўқлиги тўғрисида маълумотнома беришни.


Шикоятлар ва анамнез

ЛТИ да  шикоятлар одатда йўқ.
Анамнез йиғишда қуйидаги маълумотларни киритиш тавсия этилади:

  • Иммунологик синамаларнинг динамикаси;
  • Туберкулезга қарши вакцинация тўғрисидаги маълумотлар;
  • Туберкулез беморлари билан мулоқот (давомийлиги, мунтазамлиги - даврийлиги);
  • Илгари фтизиатрда даволаниш, унинг назорат қилинганлиги;
  • Тегишли мутахассисларнинг хулосасига кўра ёндош патология;
  • Қандайдир дорилар билан узоқ муддатли даволаниш;
  • Боланинг атрофидаги шахсларни туберкулезга нисбатан текшириш албатта шарт ҳисобланади – барча оила аъзолари кўкрак қафаси аъзоларининг флюорографик текширувидан ўтказилади.


Жисмоний текширув

ЛТИ ли шахсларда заҳарланиш (интоксикация) ҳамда аъзолар ва тизимлар маҳаллий зарарланишининг аломатлари йўқ. Интоксикация синдроми (иситма, терлаш, ҳолсизлик, тана вазнининг пасайиши), респиратор синдром (йўтал, кўкрак соҳасидаги оғриқ), параспецифик реакцияларнингмавжудлиги маҳаллий туберкулез ривожланганлиги ҳақида гувоҳлик беради.
Беморни кўрикдан ўтказиш жараёнида қуйидаги симптомларни истисно этиш тавсия этилади:

  • Интоксикация аломатлари (тери қопламларининг рангпарлиги, кўзнинг қуйи қисмидаги терининг кўкиш тус олиши, тери остидаги ёғ қатламининг камайганлиги);
  • Параспецифик реакциялар (бир нечта периферик лимфа тугунларининг оғриқсиз катталашиши (микрополиадения), жигарнинг бироз катталашиши, аҳён-аҳёнда талоқнинг катталашиши, юрак соҳасидаги функционал систолик шовқин, қайталанувчи конъюнктивит ва бошқалар);
  • Аъзолар ва тизимларнинг маҳаллий зарарланиш белгилари.


Лаборатория ташхисоти

ЛТИ да қуйидаги текширув усуллари амалга оширилишида ўзгаришлар кузатилмайди.

Қуйидаги лаборатория усулларини амалга ошириш тавсия этилади:

  • Бактериоскопия;
  • Молекуляр-генетик усуллар;
  • Суюқ озуқавий муҳитларга экиш;
  • Қаттиқ озуқавий муҳитларга экиш.
  • Умумий қон таҳлили.
  • Умумий сийдик таҳлили.
  • Иммун мақомни баҳолаш бўйича қон таҳлили (кўрсатмаларга мувофиқ).
  • Агар сийдикнинг умумий таҳлилида ўзгаришлар аниқланса, сийдик тмб га нисбатан текширилади.


Асбоб-ускуналар ёрдамида ташхислаш


Аъзолар ва тизимларнинг, аввало нафас олиш аъзоларининг маҳаллий зарарланишини истисно этиш тавсия этилади:
  1. Кўкрак қафаси аъзоларининг умумий рентгенографияси.
  2. Кўкрак қафасининг чизиқли томографияси, компьютер томографиясини ўтказиш имконияти бўлмаган ҳолатларда, кўрсатмалар асосида амалга оширилади.
  3. МСКТ (мультиспайсли компьютер томографияси).
МСКТни ўтказишда 4-иловада келтирилган кўкрак қафаси аъзоларининг МСКТ да кўкрак ичи лимфа тугунларини (КИЛТ) баҳолаш мезонларига амал қилиш тавсия этилади.
Болаларда кўкрак ичи лимфа тугунларининг туберкулези гипердиагностикасидан сақланиш зарур.
 
Амалга оширилган компьютер томография текшируви натижалари бўйича хулосада қуйидагилар кўрсатилади:

  • Кальцинацияланган лимфа тугунларининг мавжудлиги ва уларнинг медиастиндаги ёки ўпка илдизларидаги аниқ жойлашуви (локализацияси);
  • Катталашган лимфа тугунларининг мавжудлиги ва уларнинг аниқ жойлашуви (локализацияси);
  • Катталашган лимфа тугунларининг тавсифи (хусусиятлари): ўлчами, сони, ҳошиялари, конгломератларга бирлашиши, медиастин ёғ тўқималарининг ҳолати, ёндошган ўпка тўқималарининг ҳолати;
  • Кекирдак ва бронхларнинг ҳолати;
  • Ўпкаларда, медиастинда ва ўпка илдизларида юзага келиши мумкин бўлган бошқа ўзгаришлар;
  • Бирон-бир патологик ўзгаришларнинг йўқлиги.

Эслатма: текширилаётган шахсни ишга ёки болани таълим муассасасига қўйиш (қабул қилиш) тўғрисидаги масалани ҳал этиш фтизиатр шифокор ваколатига кирмайди.

Даволаш


ЛАТЕНТ ТУБЕРКУЛЁЗ ИНФЕКЦИЯСИНИ ДАВОЛАШ

Профилактик кимётерапияни тайинлаш олдидан исталган жойлашувдаги (локализациядаги) маҳаллий туберкулезни истисно этиш учун клиник, рентгенологик, лаборатор, микробиологик ва бошқа усулларни ўз ичига олган кенг қамровли (мажмуавий) текширувни амалга ошириш зарур.

ЛТИ ни даволаш тадбирларининг мақсади - туберкулез туфайли аъзоларга хос зарарланишлар ривожланишининг олдини олиш ва кейинчалик туберкулез ривожланиш хавфини 5-7 баравар камайтиришдан иборат.

ЛТИ терапияси самарадорлигининг бош мезони келгусида туберкулез касаллигининг йўқлиги ҳисобланади.

ТБ билан касалланиш юқори даражадаги мамлакатларда катталар ва болаларни профилактик даволаш учун изониазид билан монотерапиянинг 6 ойлик курсига муқобил сифатида 3 ой мобайнида рифапентин ва изониазидни ҳар ҳафтада қабул қилишдан иборат даволашнинг комбинацияланган тартибини буюриш мумкин. (Шартли тавсия, далилларнинг ўртача сифати. Янги тавсия).


Даволашни амалга оширишнинг ташкилий тамойиллари

  1. ЛТИ ни даволаш, даволанишнинг тўғрилиги ва самарадорлигини таъминлайдиган фтизиатр шифокор ёки БТЁ шифокори назорати остида амалга оширилади;
  2. БК+ туберкулез бемори билан мулоқот мавжудлигида, профилактик кимётерапияни амалга оширишнинг зарурий шарти инфекция манбаини бемордан ажратишдир;
  3.  Даволашни амалга оширишнинг ташкилий шакли (жиҳати) инфекция ўчоғининг эпидемик хавфлилиги, бемор турмушининг моддий-маиший шароитлари ва унинг психологик хусусиятлари, ижтимоий мослашув ва маҳаллий шароитлар даражаси, профилактик даволашнинг танланган тартиби инобатга олинган ҳолда белгиланади;
  4.  ЛТИ ни даволаш бир марта амалга оширилади. Мусбат иммунологик синамалар сақланиши давом этиб муваффақиятсиз натижалар кузатилган тақдирда, кейинги даволаш тартиби тўғрисидаги қарор фтизиатрик муассасанинг тиббий комиссияси томонидан қабул қилинади.


Дориларга сезгир туберкулез бемори билан мулоқотдаги шахслар

Беморнинг ҳолатига мувофиқ равишда даволаш тартибини фтизиатр шифокор белгилайди.
1. Рифапентин ва Изониазидни 3 ой давомида ҳар ҳафтада қабул қилиш.
2. Рифапентин ва Изониазидни 1 ой давомида ҳар куни қабул қилиш.
3. Изониазид билан 6 ойлик монотерапия курси.
4. Рифампицин ва Изониазидни 3 ой давомида ҳар куни қабул қилиш.
5. Рифампицин билан 4 ой давомидаги ҳар кунлик монотерапия курси.

 

ЛТИ ни даволаш режимларининг вариантлари

Даволаш усуллари ЛТИ ни даволашга жалб этиладиган шахслар
1 Рифапентин ва Изониазидни ҳар ҳафтада 3 ой давомида қабул қилиш • ЛТИ га нисбатан синама мусбат натижали хавф гуруҳига мансуб шахслар (болалар ва катталар).
• ДС-ТБ билан мулоқотдаги барча болалар.
• АРТ таркибида протеаза ингибиторлари (NVP/NNRTIs ва TAF) мавжуд бўлмаган барча ОЯШ. Ушбу режим TDF, EFV (600 mg), DTG and RAL билан қўлланилиши мумкин.
• Буйрак касаллиги мавжуд шахслар.
2 Изониазид ва Рифапентин ҳар куни (28 дозада) • ЛТИ га нисбатан синама мусбат натижали хавф гуруҳига мансуб шахслар (болалар ва катталар).
• 13 ёшдан бошлаб ДС-ТБ билан мулоқотдаги барча болалар.
• АРТ таркибида протеаза ингибиторлари (NVP/NNRTIs ва TAF) мавжуд бўлмаган барча ОЯШ.
3 Изониазид билан 6 ойлик монотерапия курси • АРТ таркибида протеаза ингибиторлари (NVP/NNRTIs ва TAF) мавжуд ОЯШ.
• Ҳомиладорлар ва туғруқдан кейинги даврдаги аёллар.
• Жигар касалликлари ва вирусли гепатит билан касалланган шахслар
• Ўрнини босувчи терапияда туришган, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчи шахслар
4 Рифампицин ва Изониазидни 3 ой давомида ҳар куни қабул қилиш* Қуйидаги гуруҳларни даволаш варианти сифатида:
• ЛТИ га нисбатан синама мусбат натижали хавф гуруҳига мансуб шахслар (болалар ва катталар).
• ДС-ТБ билан мулоқотдаги барча болалар.
• АРТ таркибида протеаза ингибиторлари (NVP/NNRTIs ва TAF) мавжуд бўлмаган барча ОЯШ.
• Оғиз орқали ёки гормонал контрацептивларни қабул қилишаётган аёллар
5 4 ой давомида ҳар куни Рифампицин билан монотерапия • Алоҳида ҳолларда, изониазид буюрилишига монеликлар мавжуд шахсларга

* Вазни 25 кг гача болаларга RH 75/50mg педиатрик дозаларини қўллаш тавсия этилади.

Периферик нейропатия ривожланишига нисбатан хавф гуруҳининг барча вакиллари мунтазам равишда В6 витаминини қабул қилишлари шарт, жумладан: ОЯШ, ҳомиладорлар ва туғруқдан кейинги даврда туришган аёллар, спиртли ичимликларни суистеъмол қилувчилар, буйрак касалликлари мавжуд беморлар ва бошқалар.

Периферик нейропатия мавжудлиги аниқланган шахсларга терапевтик дозада пиридоксин суткасига 50-75 мг дан буюрилиши зарур, баъзан унинг дозаси 100-200 мг/сутка га қадар оширилиши мумкин.

 

Болалар учун ЛТИ ни даволаш тартибларининг вариантлари

Ёш гуруҳи Тавсия этилаётган тартиб Изоҳлар
Болалар < 2 ёшгача Афзал тартиб: 3RH
Агар болаларнинг дисперсияланувчи таблеткалари мавжуд бўлмаса, у ҳолда 6H
Pls қабул қилишаётган болаларга 3RH буюрилмаслиги зарур
Болалар < 25 кг
(8-10 ёш)
Афзал тартиб: 3RH
Агар болаларнинг дисперсияланувчи таблеткалари мавжуд бўлмаса, у ҳолда 6H (дисперсияланувчи таблеткалар) ёки 3RH (катталар учун препаратлар).
3RH ни қабул қилишаётган болалар ютишлари зарур, чунки ушбу таблеткалар эзилмаслиги лозим
Болалар > 25 кг Афзал тартиб: 3RH (дисперсияланувчи таблеткалар)  
 
ОИВ юқтирилган болалар 6H (дисперсияланувчи таблеткалар)
EFV-тартибидаги болалар: 3RH
Агар бола 2 ёшдан катта, ютиш ва EFV ёки DTG асосидаги тартибни қабул қилиш қобилиятига эга бўлса, 3RH ни кўзда тутиш мумкин.
Барча PIs, NVP/NNRTIs ва TAF ли шахсларга 3HP ни буюриш мумкин эмас; TDF, EFV (600 mg), DTG and RAL билан қўлланилиши мумкин.

 

ЛТИ ни даволаш тартибларининг тавсия этилган давомийлиги

Тартиб Давомийлик Оралиқ муддат Якунлаш мезонлари
Рифапентин плюс Изониазид (3HP) 3 ой Ҳафтада бир марта 3 ой давомида 12 доза
Рифапентин плюс Изониазид (1HP) 1 ой Ҳар куни 1 ой давомида 28 доза
 
Изониазид (6Н) 6 ой Ҳар куни 6 ой давомида 168 доза
 
Изониазид + рифампциин (3HR) 3 ой Ҳар куни 3 ой давомида 84 доза
 
Рифампциин (4R) 4 ой Ҳар куни 4 ой давомида 112 доза
 

 

ЛТИ ни даволаш учун қўлланиладиган дориларнинг тавсия этилган дозалари

Даволаш тартиби Ёши ва тана вазнига қараб дозалаш
1 Рифапентин плюс Изониазид, 3 месяца, (3HP) Ёши 2-14 ёш
Вазн 10-15кг 16-23кг 24-30кг 31-34кг >34кг
Изониазид 100мг 3 5 6 7 7
Рифампентин 150мг 2 3 4 5 5
Ёши >14 ёш
Вазн 30-35кг 36-45кг 46-55кг 56-70кг >70кг
Изониазид
300мг
3 3 3 3 3
Рифампентин 150мг 6 6 6 6 6
2 Изониазид плюс Рифампицин, 3 месяцав (3HR) Изониазид:
Болалар ≥10 ёш ва катталар 5 мг/кг/сут
Болалар ≤10 ёш 10 мг/кг/сут, (кўлами: 7–15 мг)
Рифампицин:
Болалар ≥10 ёш ва катталар 10 мг/кг/сут
Болалар ≤10 ёш 15 мг/кг/сут, (кўлами: 10–20 мг)
Вазн 4-7кг 8-11кг 12-15кг 16-24кг >25кг
RH 75/50mg 1 2 3 4 катталар учун дозалар
3 Изониазид плюс Рифапентин, 1 ой (1HP) Ёши ≥13 ёш (вазн кўламига қарамасдан)
Изониазид 300 мг/сутки
Рифапентин 600 мг/сутки
4 Изониазид монотерапияси, 6 месяца ()   Болалар ≥10 ёш ва катталар 10 мг/кг/сут, бироқ 300 мг/сут дан кўп эмас
Болалар ≤10 ёш 10 мг/кг/сут, (кўлами: 7–15 мг)
5 Рифампицин в монотерапии, 4 месяца (4R) Болалар ≥10 ёш ва катталар 10 мг/кг/сут
Болалар ≤10 ёш 15 мг/кг/сут, (кўлами: 10–20 мг)

 

Антиретровирус препаратлар билан ўзаро таъсири

Рифампицин ва Рифапентинни тутувчи тартибларни, дориларнинг ўзаро таъсир этиш эҳтимоли боис, АРТ қабул қилишаётган ОИВ билан яшовчи шахсларга эҳтиёткорлик билан буюриш зарур. Ушбу тартиблар протеаза ингибиторларини ёки Невирапин қабул қилишаётган шахсларга буюрилмаслиги жоиз.

Эфавиренз асосидаги антиретровирус препаратларни қабул қилувчи беморларга, ҳар ҳафтада Рифапентин плюс изониазид қабул қилинишини кўзда тутувчи 3 ойлик тартиб, дозани ўзгартирмасдан буюрилиши мумкин. Рифапентинни Ралтегравир билан бир пайтда буюриш хавфсиз эканлиги ва беморлар организмида беҳузурлик аломатлари кузатилмаслиги аниқланди [4]. Таркибида Рифапентин тутувчи тартиблар Долутегравир билан бир пайтда буюрилмаслиги лозим.
 

Дори NVP EFV DTG RAL PI
Рифампицин Қарши кўрсатма Хавфсиз Хавфсиз RAL дозасини ошириш зарур Қарши кўрсатма
Изониазид Хавфсиз Хавфсиз Хавфсиз Хавфсиз Хавфсиз
Левофлоксацин Хавфсиз Хавфсиз Хавфсиз Хавфсиз Ритонавир ва атазанавир QT оралиғини ошириши мумкин

 

Дориларга резистент туберкулез беморлари билан мулоқотдагилар

Даволаш ўтказилганлиги ёки йўқлигидан қатъий назар, клиник кузатув икки йил мобайнида давом эттирилиши ва туберкулез мавжудлигига ишора қилувчи исталган белгилар ёки аломатлар фаол текширилиши ва даволаниши шарт.


Изониазидга моно-резистент туберкулез беморлари билан мулоқотдагилар

Изониазидга резистент, аммо рифампицинга сезгирлиги тасдиқланган ТБ беморлари билан мулоқотдаги шахсларни 4R тартиби асосида даволаш кўзда тутилиши зарур.


Рифампицинга моно-резистент туберкулез беморлари билан мулоқотдагилар

Рифампицинга резистент, аммо изониазидга сезгирлиги тасдиқланган ТБ беморлари билан мулоқотдаги шахсларни 6H тартиби асосида даволаш кўзда тутилиши зарур.


МДР-ТБ беморлари билан мулоқотдагилар

ЖССТ МДР-ТБ беморлари билан мулоқотдагилар ўртасида, таъсир этиш жадаллигини (интенсивлигини) инобатга олган ҳолда, профилактик терапия ўтказилишини, шунингдек фторхинолонларга нисбатан барқарор сақланиб қолган сезувчанликка эга инфекция манбаини идентификациялашни ва IGRA ёки туберкулин ташхисоти ёрдамида ЛТИ албатта тасдиқланишини тавсия этади.
Левофлоксацинни олти ой давомида монотерапия сифатида ёки этамбутол ёхуд этионамид каби бошқа туберкулезга қарши дорилар билан биргаликда қўллаш тавсия этилади.
Мамлакатда МДР-ТБ ни профилактик даволаш тартиби дастлаб оператив тадқиқот тарзида қўлланилади, кейинчалик бутун мамлакат бўйлаб тарқатилади, ҳамда тартиблар бўйича тавсиялар алоҳида кўриб чиқилади ва амалиётга тадбиқ этилади.

 

ЛТИ ни даволашнинг клиник мониторинги

ЛТИ нинг профилактик кимётерапиясини амалга оширишда, даволашдан кутилаётган фойдани ҳамда дорининг нохуш ва ножўя таъсирлари ривожланиш хавфини баҳолаш зарур. Даволаш жараёнида профилактик кимётерапиянинг самарадорлигини аниқлаш ва дориларнинг кўтара олинишини мониторинг қилиб бориш мақсадида назорат текширувлари амалга ошириб борилади.


Назорат текширувининг албатта кўзда тутилган  тавсияларига қуйидагилар мансуб:

  1. Ойига бир марта қон ва сийдикнинг клиник таҳлиллари, кўрсатмаларга кўра – янада тезроқ;
  2. Даволаш тартибига рифампицин киритилганида ҳар ойда қон таркибидаги билирубин, АЛТ, АСТ миқдорини аниқлаш;
  3. Даволаш курси якунига етган пайтда, кейинчалик эса ҳисобдан чиқарилгунига қадар ҳар 6 ойда бир марта РТА билан тери синамасини қўйиш;
  4. 6 ойда 1 марта рентгенологик текширув ўтказиш, кўрсатмаларга кўра - янада тезроқ;
  5. Ёндош касалликлар динамикасини назорат қилиш ва профилактик кимётерапиянинг нохуш таъсирини коррекциялаш.

ЛТИ мавжуд шахсларда иммунологик реакцияларни динамик баҳолаш амалга оширилади - иммунологик мониторинг. Фтизиатр шифокор томонидан ЛТИ мавжуд шахсларни кузатиш жараёнида, иммунологик реакциялар назорати амалга оширилади (4-илова).


Эслатма: ЛТИ нинг профилактик кимётерапиясини ўтказиш асносида тери синамалари сезгирлигининг пасайиши қайд этилади.


Ножўя таъсирларнинг мониторинги

Даволаш пайтида ташриф буюрган шифокор томонидан, даволаш жойидан қатъий назар ҳамиша, барча шахслар учун ножўя таъсирларни, жумладан лаборатория натижаларидаги барча ўзгаришларни клиник баҳолаш ва мониторинг амалга оширилади. Аломатлар мавжудлигига тизимли скрининг ва юзага келиши мумкин бўлган ножўя таъсирларни аниқлаш учун шифокор ҳузурига йўллаш, режали ва режадан ташқари шифокор ташрифларининг таркибий қисмидир. Бундан ташқари, илгари кузатилган ножўя реакцияларнинг натижалари ва ўзгаришларини тизимли баҳолашни амалга ошириш зарур.

ЛТИ муносабати билан даволанаётган шахслар учун, даволаниш пайтидаги ножўя реакциялар хавфи минималлаштирилиши шарт. Ножўя реакциялар Изониазид, Рифампицин ва Рифапентинни қўллаш билан боғлиқ бўлиши мумкин (2-3-илова). Гарчи ушбу реакцияларнинг аксарияти арзимас ва аҳён-аҳёнда учраб турсада, дори воситаларининг жигарга заҳарли таъсирининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратиш лозим.

ЛТИ муносабати билан даволашни бошлашдан олдин меъёрий ҳолатдан оғиш (жигар ферментлари, марказий асаб тизими, буйраклар томонидан ўзгаришлар ва бошқалар) мавжуд кишилар учун ТБ ни профилактик даволашнинг фойдаси хавфдан устунлигини кафолатлаш учун клиник хулоса асосланган бўлиши зарур, ва улар кейинги ташрифлар чоғида мунтазам равишда текшириб турилишлари шарт. Шунингдек, даволаш пайтида аломатлар пайдо бўладиган шахслар ҳам тегишли лаборатория текширувларидан (масалан, гепатотоксиклик аломатлари мавжуд беморлар учун жигар фаолиятининг синамалари) ўтказилиши даркор.

Шифокор ҳузурига ҳар ойлик ташрифлар чоғида, ЛТИ муносабати билан даволанаётган беморларнинг ҳолатини мунтазам равишда кузатиб бориш зарур, беморга касалликнинг қандай кечишини тушунтириш, даволаниш зарурлигини асослаш ва даволаш курсини якунига етказиш нечоғли муҳимлигини алоҳида таъкидлаш лозим. Даволанаётган беморларга қуйидаги аломатлар пайдо бўлса, шифокорга мурожаат этишлари зарурлигини тушунтириш зарур: иштаҳанинг йўқлиги, кўнгил айниши, қайт этиш, қорин соҳасида нохушлик сезилиши, доимий чарчоқ ёки ҳолсизлик, сийдик рангининг тўқлашиши, ахлатнинг оқиш тусга кириши ёки сариқлик. Агар бундай аломатлар пайдо бўлганда, тиббий муассасага мурожаат этишнинг иложи бўлмаса, у ҳолда препарат қабул қилинишини дарҳол тўхтатиш шарт.

Агар очлик, спиртли ичимликларга сурункали қарамлик, ОИВ инфекцияси, буйрак етишмовчилиги, диабет, ҳомиладорлик ёки эмизикли аёллар каби периферик нейропатия ривожланиш хавфи мавжуд бўлса, Изониазид тутувчи тартиб бўйича даволаниш пайтида қўшимча равишда В6 витамини қабул қилиниши шарт.


РЕАБИЛИТАЦИЯ, ПРОФИЛАКТИКА ВА ДИСПАНСЕР КУЗАТУВИ


Реабилитация

ЛТИ да ташхисот, терапевтик ва соғломлаштириш тадбирлари мажмуасидан иборат реабилитация амалга оширилади. Туберкулезнинг олдини олишда кенг кўламли соғломлаштириш тадбирлар мажмуаси катта аҳамият касб этади.
ЛТИ да бутун тиббий реабилитация мажмуасининг мақсади туберкулез касаллигининг иккиламчи профилактикаси ҳисобланади.


ЛТИ да тиббий реабилитация қуйидагилардан иборат:

  • Таркибида етарли миқдордаги оқсил ва витаминлар мавжуд овқатлар билан мутаносиб, тўлақонли овқатланиш;
  • Ўқиш, ишлаш ва дам олиш тартибларини меъёрлаштириш;
  • Зарарли одатлардан воз кечиш;
  • Тегишли мутахассислар (лор шифокори, стоматолог, дерматолог, гастроэнтеролог ва бошқалар) кузатуви остида барча сурункали инфекция ўчоқларини санациялаш;
  • Маҳаллий туберкулез ривожланиш хавфи даражасини башорат қилиш;
  • Туберкулезга қарши зарур профилактик чора-тадбирлар ҳажмини аниқлаш (туберкулез инфекцияси ўчоғида санитар профилактика, профилактик кимётерапия, санатория-курортда даволаниш);


Профилактика

ЛТИ нинг олдини олиш мақсадида ТМБ юқишини ва туберкулезнинг янги ҳолатлари пайдо бўлишини бартараф этишга кўмаклашувчи чора-тадбирлар мажмуини амалга ошириш тавсия этилади.
Энг самарали тадбир туберкулезнинг актив шаклидаги бемор билан мулоқотда бўлишнинг олдини олиш ҳисобланади.


Эслатма: Туберкулезга қарши вакцинация, ўлим хавфини камайтириб болаларда касалликнинг оғир тарқалган шакллари олди олинишини таъминлайди.

Туберкулёзнинг актив шаклидаги бемор билан мулоқотнинг мавжудлиги касалликнинг энг юқори хавф омили ҳисобланади. Ўчоқда жорий ва якуний дезинфекция амалга оширилиши шарт.

Диспансер кузатуви


ЛТИ мавжуд шахсларни фтизиатр-шифокор томонидан диспансер ҳисобининг 0Б гуруҳига диспансер кузатувига олиниши зарур.
Кузатиш муддати Текширувнинг назорат муддатлари Кузатиш мобайнидаги тадбирлар Ҳисобдан чиқариш мезонлари
1 йил Ҳар 6 ойда бир - клиник кўрик
- қоннинг умумий таҳлили
- АлТ, АсТ
- Диаскинтест синамаси
- рентгенологик текширув
1. Барқарор ҳолат:
  • барқарор клиник ҳолат
  • Диаскинтест синамасининг манфий натижалари
  • барқарор рентген тасвири (зарурият бўлса КТ)
2. Ўлим
3. Кейинги кузатиб бориш мобайнида 2 ойдан кўпроқ муддатга йўқотиш
4. Шахснинг 1 йил ва ундан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум этилиши

Амалга оширилаётган туберкулезга қарши профилактик тадбирлар самарадорлиги мезонларидан бири туберкулез аллергенларига нисбатан сезгирлик даражасининг пасайиши ҳисобланади. Клиник мониторингни олиб бориш амалга оширилаётган тадбирларнинг хавфсизлигини таъминлашга ёрдам беради.

Диспансер кузатуви самарадорлигининг асосий мезони келгусида туберкулез касаллигининг йўқлиги ҳисобланади.


Латент туберкулез инфекциясини даволашдан кейин дориларга резистентлик ривожланиш хавфи

Дориларга резистентлик спонтан генетик мутациялар орқали ривожланади. Бундай резистент микроорганизмларнинг пайдо бўлишини тўлиқ бўлмаган, тартибсиз ёки моно-дори терапияни қўллаш таъминлайди. Резистентликка олиб келувчи мутациялар, Изониазид ва Рифампицин каби биринчи қатор дориларга спонтан (ўз-ўзидан) вужудга келиши мумкин.

Дориларга резистент штамм пайдо бўлганидан ва кўпайганидан кейин, айнан шундай жараён туфайли қўшимча дори воситаларига ҳам резистентлик хусусиятини касб этиши мумкин. Шундай қилиб, қўзғатувчи босқичма-босқич кўплаб антибиотикларга резистент бўлиб қолиши мумкин.

ЛТИ ли беморларга фақат Изониазидни қўллаш, эҳтимол, резистент штаммларнинг пайдо бўлишига олиб келмайди. Аммо, бўшлиқ (каверна) пайдо бўлиши билан кечувчи ўпка касаллиги мавжуд беморларга биргина Изониазидни қўллаш спонтан резистент штаммларнинг танлаб ўсишига имконият яратади. Агар антибактериал дориларнинг биттаси бошқасининг устига бирин-кетин қўшиб борилса, кўплаб дориларга резистентлик ривожланиши мумкин. Шу тарзда ривожланган резистентлик дори воситаларига орттирилган (ёки иккиламчи) резистентлик деб аталади.

Илгари туберкулезга қарши дори воситаларини қабул қилмаган бемордан ажратилган микобактерияларда аниқланган дориларга резистентлик дориларга бирламчи резистентлик ҳисобланади, ва одатда дориларга резистент туберкулезга эга бошқа индивидуум билан мулоқот орқали инфекцияни юқтирган беморларда аниқланади. Бир вақтнинг ўзида камида Изониазид ва Рифампицинга резистент туберкулёз микобактерияларининг изолятлари дориларга резистент туберкулез деб аталади. Ушбу атама бундай таърифланишининг сабаби шундаки, биринчи қатордаги ўта кучли иккита дорилар (Изониазид ва Рифампицин) таъсир этмай қолганда, даволаниш жуда тез орада самарасиз бўлиб қолади.

Туберкулезга қарши дориларга бактериал резистентлик ва ЛТИ ни даволаш учун Изониазид ёки Рифампицинни қўллаш ўртасида сезиларли боғлиқлик мавжудлигига оид далиллар йўқ [5,6]. Шунга қарамасдан, ЛТИ ни профилактик даволаш бошланиши олдидан актив ТБ касаллиги истисно этилиши зарур, ва актив туберкулез ривожланаётган кишиларнинг эрта аниқланишини таъминлаш учун, ТБ ни профилактик даволаш чоғида мунтазам равишда иб борилиши талаб этилади.


ЛТИ БЕМОРЛАРНИ ДАСТУРИЙ ОЛИБ БОРИШ


ЛТИ беморларни олиб бориш

ТБ эпидемиясини тугатиш бўйича ЖССТ стратегияси, 2035 йилга келиб ТБ билан касалланишни 90% қисқартиришни, ўлимни 95% қисқартиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Латент туберкулез инфекциясини бошқариш ТБ ни элиминация қилиш йўлидаги муҳим қадам ҳисобланади.

ЛТИ ни даволаш жамоат саломатлигини сақлаш тизимининг тадбири (аралашуви) сифатида жорий этилиши, ЛТИ бўйича даволаниш курсини қабул қилишган беморлар тўғрисидаги маълумотлар, беморларни назорат қилиш ва кузатиш миллий тизимларига мувофиқ, мунтазам мониторинг олиб бориш ва баҳолашнинг таъсирчан тизими ёрдамида ҳужжатлаштирилишини талаб қилади. Қайд этиш ва ҳисобот учун тегишли воситалар, шунингдек дастурни амалга ошириш бўйича қарор қабул қилиниши учун асос сифатида маълумотларни мунтазам равишда тақдим этиш бўйича стандартлаштирилган кўрсаткичлар тизими ишлаб чиқилган (8, 9-иловалар). Мунтазам мониторинг ва баҳолашни амалга оширишда даволашни бошлаш ва даволашнинг тўлиқ курсини ўташ, ножўя таъсирларни фаол назорат қилиш ва латент ТБ ни даволаш жараёнида ёки уни якунига етказилгач ТБ нинг актив шакли ривожланиши жамоат саломатлигини сақлаш учун энг муҳим кўрсаткичлар ҳисобланади. Бундан ташқари, дастурнинг сифати, самарадорлиги ва таъсирини баҳолаш учун унинг мониторинги зарур, шу боисдан туберкулезга қарши хизмат мониторингини олиб боришнинг дастурий масалалари кенгайтирилди.

Шунингдек, туберкулезга қарши курашиш бўйича миллий дастур доирасида ушбу баённомада келтирилган тавсияларнинг бажарилишини қўллаб-қувватловчи қатор стандарт операцион процедуралар ишлаб чиқилган. Бундай тадбирлар ТБ бўйича эпидемиологик вазият, соғлиқни сақлаш тизими инфратузилмаси ва дастурни бошқариш билан боғлиқ вазифалардан келиб чиқиб, хавф гуруҳлари учун устуворликни белгилашга, тиббий хизмат билан оммавий қамровни таъминлаш борасида таъсирни кучайтиришга ёрдам беради.

Миллий баённома туберкулезга қарши курашиш бўйича миллий дастур доирасида ЛТИ ни бошқариш борасидаги дастурий фаолиятни амалга оширишда зарур ёрдам тақдим этилишига қаратилган.


Мақсадли кўрсаткичлар

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва туберкулезга қарши курашиш бўйича миллий дастури ТБ профилактикасини кучайтиришга,  туберкулезга қарши курашиш бўйича миллий дастурнинг муҳим таркибий қисми сифатида, жумладан оммавий соғлиқни сақлаш дастури доирасида ва молиявий маблағларнинг тақсимланишида унинг қамраб олинишига алоҳида эътибор қаратади. ОЯШ ва ТБ га чалинган беморлар билан мулоқотдагилардан ташқари, фтизиатрия хизмати ЛТИ ни даволаш қамровини бир неча хавф гуруҳлари учун ҳам кенгайтирди (1.3 бўлим. ЛТИ бўйича хавф гуруҳлари).

ЛТИ бўйича профилактик даволашга олинадиган шахсларнинг прогноз (башорат) қилинаётган сони:

Йил 2021 2022 2023 2024 2025
ЛТИ ни профилактик даволашга олинадиган 5 ёшгача болалар сони 3260 3720 3720 3720 3720
ЛТИ ни профилактик даволашга олинадиган 5 ёшдан юқори шахслар сони 9264 9597 9597 9597 9597
ЛТИ ни профилактик даволашга олинадиган ОЯШ сони 7296 7733 7733 7733 7733
ЛТИ ни профилактик даволашга олинадиган жами шахслар 19820* 21050* 21050 21050 21050
* 2021 ва 2022 йиллар учун прогноз (башорат) қилинаётган беморларнинг сони “Туберкулезни тўхтатиш” Ҳамкорлиги томонидан ҳисоблаб чиқилган.

Мониторинг ва баҳолаш

Туберкулезга қарши курашиш хизматига ЛТИ бўйича текширувдан ўтказиш ва даволаш тизимининг тадбиқ этилиши ва фаолият юритишининг самарадорлигини таъминлаш мақсадида, ТҚМД ТБ хизматининг мунтазам мониторинги доирасида ЛТИ нинг асосий фаолият кўрсаткичларини назорат қилиш орқали, ЛТИ ни олиб боришга қаратилган фаолиятнинг тизимли мониторингини амалга оширади (8-илова). Бунинг учун ТҚМД томонидан мониторинг қилинадиган индикаторлар рўйхатига қуйидаги индикаторларни киритиш зарур:


Индикаторларни ҳисоблаш учун кўрсаткич:

  • ЛТИ га нисбатан текширувдан ўтган шахслар сони
  • ЛТИ аниқланган шахслар сони
  • ЛТИ бўйича даволанишга жалб этилган шахслар сони
  • ЛТИ бўйича даволанишни охиригача олган шахслар сони


Дастур самарадорлигининг индикаторлари:

  • Текширилганлар орасида ЛТИ ҳолатларининг улуши (фоизи);
  • Аниқланганлар орасида ЛТИ бўйича даволанишга жалб этилган шахсларнинг улуши (фоизи);
  • Аниқланган 5 ёшгача болалар орасида ЛТИ бўйича даволанишга жалб этилган 5 ёшгача болаларнинг улуши (фоизи);
  • ЛТИ нинг тўлиқ даволаниш курсини олишган шахсларнинг улуши (фоизи);


ЛТИ кимёпрофилактикасининг натижаларини аниқлаш

Муваффақиятли даволаниш Даволашни якунлаш ЛТИПД нинг тўлиқ дозаларини қабул қилиш тавсияларга мувофиқ якунланган
Муваффақиятсиз даволаниш Муваффақиятсиз даволаниш ЛТИПД да бўлиш даврининг исталган пайтида туберкулез ривожланиши
Ўлим ЛТИПД да бўлиш давридаги исталган сабабдан ўлим
Кейинги кузатувлар учун йўқотилган Киши томонидан ЛТИПД қуйидаги сабабларга кўра тўхтатилган:
  • 6H: ≥ кейинги 8 ҳафта мобайнида
  • 3HP, 3HR ва 4R: ≥ кейинги 4 ҳафта мобайнида
  • 1HP: ≥ кейинги 10 ҳафта мобайнида
Заҳарлилиги сабабли ЛТИПД ни қабул қилиш тўхтатилган Нохуш ҳодисалар ёки дори воситаларининг ўзаро таъсири қайта қўллаш билан ёки қайта қўллашсиз ёки даволаш тартибини ўзгартириш туфайли врач томонидан амалга оширилган баҳолаш
Натижа баҳоланмаган Қайдлар йўқотилиши, ЛТИПД якунланганлиги ҳақидаги қайдларсиз бошқа тиббиёт муассасасига ўтказиш каби ҳолатлар

Маълумот

Фойдаланилган адабиётлар

  1. Клинические протоколы, руководства, рекомендации Министерства здравоохранения Республики Узбекистан 2020
    1. 1. Kasambira TS, Shah M, Adrian PV, Holshouser M, Madhi SA, Chaisson RE, et al. QuantiFERON-TB Gold In-Tube for the detection of Mycobacterium tuberculosis infection in children with household tuberculosis contact. Int J Tuberc Lung Dis. 2011;15(5):628-34; 2. Kenyon TA, Creek T, Laserson K, Makhoa M, Chimidza N, Mwasekaga M, et al. Risk factors for transmission of Mycobacterium tuberculosis from HIV-infected tuberculosis patients, Botswana. Int J Tuberc Lung Dis. 2002;6(10):843-50; 3. Bokhari SY, Ahmad A, Shaikh MY, Ahmad I. A study of tuberculosis contacts. J Pak Med Assoc. 1987;37(2):48-52; 4. Biraro IA, Kimuda S, Egesa M, Cose S, Webb EL, Joloba M, et al. The Use of Interferon Gamma Inducible Protein 10 as a Potential Biomarker in the Diagnosis of Latent Tuberculosis Infection in Uganda. PLoS One. 2016;11(1):e0146098; 5. Rutherford ME, Nataprawira M, Yulita I, Apriani L, Maharani W, van Crevel R, et al. QuantiFERON(R)-TB Gold InTube assay vs. tuberculin skin test in Indonesian children living with a tuberculosis case. Int J Tuberc Lung Dis. 2012;16(4):496-502; 6. «Руководство по ведению пациентов с латентной туберкулезной инфекцией», ВОЗ, 2015 (Версии на английском и русском языках); 7. “Обновленное сводное руководство по программному ведению случаев латентной туберкулезной инфекциеи”, ВОЗ 2020 (Версия на английском и русском языках); 8. Dodd PJ, Gardiner E, Coghlan R, Seddon JA. Burden of childhood tuberculosis in 22 high-burden countries: a mathematical modelling study. Lancet Glob Health. 2014;2(8): e453–9; 9. Comstock GW. How much isoniazid is needed for prevention of tuberculosis among immunocompetent adults? Int J Tuberc Lung Dis. 1999;3(10):847–50; 10. Tulsky J, Hahn J, Long H, Chambers D, Robertson M, Chesney M, et al. Can the poor adhere? Incentivesforadherenceto TB prevention in homeless adults. Int J Tuberc Lung Dis 2004; 8:83–91; 11. White MC, Tulsky JP, Goldenson J, Portillo CJ, Kawamura M, Menendez E. Randomized controlled trial of interventions to improve follow-up for latent tuberculosis infection after release from jail. Arch Intern Med 2002; 162:1044–50; 12. Янченко Е.Н., Греймер М.С. Туберкулез у детей и подростков. Руководство для врачей. СПб; Гиппократ; 1999; с. 87-97; 13. Аксенова В.А. Туберкулез у детей и подростков. Учебное пособие. М: ГЭОТАР-Медиа; 2007; с. 37-43; 14. Киселев В.И., Барановский П.М., Пупышев С.А. и др. Новый кожный тест для диагностики туберкулеза на основе рекомбинантного белка ESAT-CFP. Молекулярная медицина. 2008; 4: с. 4-6;

Маълумотлар


Мулоқот учун манзил:
Ўзбекистон, Ташкент ш., Мажлисий кўчаси, 1-уй.
100086
Тел: (+71) 278-44-70
Моб: (+93) 184-42-82
Е-mail: k_safaevв@mail.ru


Атамалар ва таърифлар


Эслатма: Атамаларга нисбатан қуйида келтирилган таърифлар, улардан ушбу қўлланмада қандай фойдаланилган бўлса, шу маънода (тарзда) қўлланилади. Уларнинг мазмуни (маъноси) бошқа ўринда (контекстда) тафовут қилиши мумкин.

Иммунодиагностика: Одам организмида туберкулез микобактериялари (ТМБ) мавжудлигига иммун тизимнинг жавобини (реакциясини) аниқлаш имконини берувчи ташҳ исот синамаларининг мажмуаси (тўплами).
Поствакцинал (Вакцинациядан кейинги) аллергия: Тери ичига туберкулин киритилишига, туберкулезга қарши вакцинация билан боғлиқ мусбат реакция.
Туберкулин синамасининг (реакциясининг) «виражи»: Аввалги манфий натижали туберкулин синамалардан сўнг, туберкулезга қарши вакцинация билан боғлиқ бўлмаган ҳолда, туберкулин синамасининг биринчи бор аниқланган мусбат натижаси (конверсияси), ёки  поствакциналь аллергия фонида бир йил мобайнида реакциянинг 6 мм ва ундан кўпроқ катталашиши.
Болалар: ёши 1-18 ёшгача шахслар.
Гўдак (эмизикли бола): 1 ёшдан кичик бола.
Бола: ёши 10 ёшгача шахс.
Ўсмир: ёши 10 ёшдан 18 ёшгача шахслар.
Катталар: ёши 18 ёшдан юқори шахслар.
ТБ бўйича индексли ҳолат (индексли бемор): Исталган ёшдаги кишида, у бўлиб турган муайян жойда ёки таққослана олинадиган бошқа шароитларда, ўзга шахслар учун юқиш хавфи мавжуд бўлган биринчи маротаба аниқланган янги ёки такрорий ТБ ҳолати.  Индексли ҳолат — гарчи ушбу киши инфекция манбаи бўлмаслиги мумкин бўлсада, у билан мулоқотдаги шахсларга нисбатан суриштирув олиб борилиши тақазо этиладиган ҳолат.   
Бактериологик тасдиқланган туберкулёз (ТБ): Касаллик қўзғатувчиси патологик материалнинг биологик намунасида суртма микроскопияси, экма ва молекуляр синама  (Xpert MTB/RIF) усуллари ёрдамида аниқланган ТБ ҳолати.
Мулоқотдаги шахс («контакт - мулоқот»): ТБ бемори билан мулоқотда бўлиб турган исталган шахс (қуйидаги таърифга қаранг).
Хонадонда мулоқотда бўлишган шахслар (Оилавий шароитлардаги мулоқот): Индексли бемор билан жорий даволаш курси бошлангунга қадар 3 ой мобайнида бир ёки бир-неча тун давомида, ёхуд сутка давомида тез-тез такрорланувчи ёки узоқ муддат ёпиқ умумий майдондан фойдаланувчи шахс.
Мулоқотдагиларни текшириш: Касаллик манбаи билан мулоқотдагилар орасида илгари ташхис этилмаган ТБ ни аниқлаш учун амалга ошириладиган тизимли жараён. Айрим ҳолатларда мақсад профилактик даволашга жалб этиладиган номзодларни аниқлаш учун латент туберкулёз инфекциясига (ЛТИ) нисбатан текширувни ҳам ўз ичига олади. Мулоқотдагиларни текшириш идентификациялаш, устуворликни белгилаш ва клиник баҳолашдан иборат.  
Профилактик даволаш (ТБ муносабати билан): ТБ касаллиги ривожланиш хавфи мавжуд шахсларга, ушбу хавфни камайтириш мақсадида таклиф этиладиган даволаш. Қўлланиладиган бошқа номлар – ЛТИ ни даволаш ёки профилактик (превентив) кимёпрофилактика (ПКТ).  



Клиник баённомани тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳнинг таркиби

  1. Шарипов Ф.Р. – Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий-профилактика ёрдамини ташкил этиш Бош бошқармаси бошлиғи
  2. Абдусаматова Б.Э. – Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш Бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари
  3. Ливерко И.В. – тиббиёт фанлари доктори, РИФ ва ПИАТМ директорининг ўринбосари
  4. Шарапова Г.Ш. – РИФ ва ПИАТМ мутахассиси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош фтизопедиатри
  5. Сафаев Х.А. – РИФ ва ПИАТМ мутахассиси
  6. Каландарова Л.Н. – Тошкент шаҳар фтизиатрия ва пульмонология марказининг бош шифокори
  7. Трубников А.Б. – Марказий Осиёда туберкулезни ликвидация қилиш бўйича USAID лойиҳасининг туберкулезни интегратив олиб бориш бўйича мутахассиси, Ўзбекистон
  8. Гадоев Ж.Т. – ЖССТ нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси туберкулез бўйича дастурининг мутахассиси
  9. Файзиев З. – ЖССТ нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси туберкулез бўйича дастурининг мутахассиси
  10. Юлдашев Ш.С. – ОИТС, туберкулез ва безгакка қарши курашиш бўйича Глобал жамғарма грантининг менежери

Ишчи гуруҳ раҳбари

  1. Парпиева Н.Н. – тиббиёт фанлари доктори, РИФ ва ПИАТМ директори, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош фтизиатри
 Масъул ижрочилар
  1. Ливерко И.В. – тиббиёт фанлари доктори, РИФ ва ПИАТМ директорининг ўринбосари
  2. Сафаев Х.А. – РИФ ва ПИАТМ мутахассиси
 Рецензентлар
  1. Волик Михаил - Марказий Осиё давлатларида туберкулезни ликвидация қилиш бўйича USAID лойиҳасининг маслаҳатчиси, PATH
  2. Pilar Ustero Alonso - MD, MSc, Марказий Осиёда туберкулезни ликвидация қилиш бўйича USAID лойиҳасининг маслаҳатчиси
 Услубий қўллаб-қувватлаш
  1. Ядгарова К.Т. - т.ф.н., тиббий стандартлар ва баённомаларни ишлаб чиқиш бўлимининг бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш  миллий палатаси.
  2. Хашимова А.Р. – тиббий стандартлар ва баённомаларни ишлаб чиқиш бўлимининг бош мутахассиси, Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш  миллий палатаси.



Қисқартмалар рўйхати

АРТ
БДК
 
БТЁ
Антиретровирус терапия
Белгиланган (Фиксацияланган) дозадаги комбинирланган (мажмуавий) препарат
Бирламчи тиббий ёрдам
БЦЖ Туберкулез вакцинаси (Кальметт-Герен бацилласи)
БЦЖ-М
 
ДНК
ДР-ТБ
ДРТБДБ
ДС-ТБ
ДТ
ДҲ
ЖССТ
Авайловчи вакцинация учун қўлланиладиган кучсизлантирилган туберкулез вакцинаси (Кальметт-Герен бацилласи)
Дезоксирибонуклеин кислотаси
Дорига резистент туберкулёз
ДР-ТБ ни дастурий бошқариш
Дорига сезгир туберкулёз
Диаскинтест
Диспансер ҳисоби
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти
Иммуно-ташхисот Одам организмида туберкулез микобактериялари (ТМБ) мавжудлигига иммун тизимнинг жавобини (реакциясини) аниқлаш имконини берувчи ташхисот синамаларининг мажмуаси (тўплами)
ИФА Иммунофермент анализ
ИФН-г
КББ
Интерферон-гамма
Кислотага бардошли бактериялар
КДР ТБ
КИЛТ
Кенг дориларга резистент туберкулёз
Кўкрак ичи лимфа тугунлари
ЛТИ Латент туберкулёз инфекцияси
ЛТИПД ЛТИ ни профилактик даволаш
МАТ Марказий асаб тизими
МДР Мульти дориларга резистентлик
МДР-ТБ
МРТ
МСКТ
 
Мульти дориларга резистент туберкулёз
Магнит-резонансли томография
Мультислайсли компьютер томографияси
НТ
ОИВ
ОИТС
ОП
ОТБГФ
ОЯШ
Ножўя таъсирлар
Одам иммунтанқислик вируси
Орттирилган иммунтанқислик синдроми
Оилавий поликлиника
ОИТС, ТБ ва безгакка қарши курашиш бўйича Глобал фонд
ОИВ билан яшаётганлар шахслар
ПВА Поствакцинал аллергия
ПЗР Полимераз занжирли реакция
РР-ТБ
РТА
Рифампицинга резистент туберкулёз
Рекомбинант туберкулёз аллергени (Диаскинтест)
СОП Стандарт операцион процедуралар (ҳаракатлар)
ТБ Туберкулёз
ТБ/ОИВ
ТБИТГ
 
ТБҚД
ТМБ
ТҚМД
Туберкулёз/одам иммунтанқислиги бирлашган инфекцияси
(GRADE) Тавсиялар, баҳолаш, ишлаб чиқиш ва таҳлилнинг градацияси
Туберкулёзга қарши дорилар
Туберкулёз микобактерияси
Туберкулёзга қарши курашиш Миллий дастури
ТТС
ТҲТБ
ШТБ
Туберкулин тери синамаси (Манту синамаси)
Туман ҳудудий тиббиёт бирлашмаси
Шаҳар тиббиёт бирлашмаси
УТТ Ультратовуш текшируви
ЎНО Ўсмалар некрози омили
GRADE GRADE шарҳлари (Тавсиялар, баҳолаш, ишлаб чиқиш ва таҳлилнинг градацияси)
IGRA Гамма-интерфероннинг релиз-(бўшаш)-таҳлили
NICE Соғлиқни сақлаш ва парваришлаш соҳасида илғор тажриба Миллий институти (Бирлашган Қироллик)
Mycobacterium tuberculosis Туберкулёз микобактериялари
T-SPOT.TB Т-лимфоцитларнинг гамма-интерферон ишлаб чиқишига (ажратишига) асосланган, туберкулез инфекциясига нисбатан иммунологик синама
E Этамбутол
H Изониазид
R Рифампицин
Z Пиразинамид
 

ТИББИЙ ЁРДАМ СИФАТИНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

Тиббий ёрдам сифатини баҳолашнинг ушбу мезонлари (кейинги ўринларда сифат мезонлари деб номланади) фтизиатрия ва бошқа тиббиёт муассасаларида туберкулезга қарши курашишга қаратилган ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатилишида қўлланилади.
Сифат мезонлари туберкулезга қарши тиббий ёрдам ўз вақтида кўрсатилишини, ЛТИ ҳолатларини ташхислаш, даволаш ва реабилитация қилиш, режалаштирилган натижага эришиш даражасини баҳолаш мақсадларида қўлланилади.
Сифат мезонлари тиббий ёрдам кўрсатиш шароитлари бўйича амбулатория шароитларида (фтизиатрия бўлимларида/хоналарида) қўлланилади.
 

Ташхис қўйиш босқичи

Ташхисот сифатининг мезонлари Бажарилишини баҳолаш
1 Дастлабки кўрик натижаси, жумладан касаллик анамнези ва эпидемиологик анамнез тўғрисидаги маълумотлар, амбулатория картасига қайд этиб расмийлаштирилган Ҳа /йўқ
2 Кўрик, периферик лимфа тугунларининг пальпацияси бажарилган Ҳа /йўқ
3 Стандарт суюлтирилган рекомбинант туберкулез аллергени билан интрадермал синама бажарилган (Диаскин-тести) Ҳа /йўқ
4 Туберкулин синамасининг натижаси қўйилган кундан бошлаб 3 кун ичида расмийлаштирилган Ҳа /йўқ
5 Кўкрак қафасининг рентгенологик текшируви (флюорография ёки 2 проекцияда умумий рентгенограммаси), зарурият туғилганда кўкрак қафаси аъзоларининг МСКТ бажарилган Ҳа /йўқ
6 Кўкрак қафаси рентгенологик текширувининг хулосаси, текширув ўтказилган кундан бошлаб 3 кун мобайнида олинган Ҳа /йўқ
7 Икки марта балғам намунаси олинган: А қисми - Xpert MTB RIF/ Ultra + КББ микроскопияси, Б қисми - экиш + КББ микроскопияси Ҳа /йўқ
8 Лаборатория текширувларининг, жумладан Xpert ва микроскопия текширув ўтказилган пайтдан бошлаб 7 кун мобайнида жавоби олинган Ҳа /йўқ
9 Қоннинг умумий (клиник) таҳлили ва сийдикнинг умумий таҳлили бажарилган Ҳа /йўқ
10 Қоннинг биокимёвий таҳлили (АЛТ, АСТ, билирубин) бажарилган Ҳа /йўқ
11 ЛТИ аниқланган ҳолларда, мурожаат қилинган пайтдан бошлаб, 10 кун мобайнида ҳисобга олинган Ҳа /йўқ
 

ЛТИ ни даволаш босқичи

Даволаш сифатининг мезонлари Бажарилишини баҳолаш
1 ЛТИ тасдиқланганидан кейин кимётерапия буюрилган Ҳа /йўқ
2 Кузатув жадвалига мувофиқ, кўрик натижалари, жумладан даволаниш динамикаси ва дориларни кўтара олиши тўғрисидаги маълумотларни амбулатория картасида қайд этиб расмийлаштирилган Ҳа /йўқ
3 Туберкулезга қарши препаратларнинг белгиланган кунлик дозалари қабул қилиниши устидан тиббиёт ходимлари томонидан бевосита назорат амалга оширилган Ҳа /йўқ
4 Зарурият туғилганда, мутахассисларнинг маслаҳатларини тайинлаш амалга оширилган: эндокринолог, онколог, инфекционист, терапевт Ҳа /йўқ
 

Кузатиш босқичи

Кузатиш сифатининг мезонлари Бажарилишини баҳолаш
1 Тегишли диспансер гуруҳидаги беморларни кузатиш муддатларига риоя этилган Ҳа /йўқ
2 Диспансер кузатувига олиш олдидан зарур текширувлар рўйхати асосида тегишли текширувлар ўтказилган Ҳа /йўқ
3 Диспансер кузатувининг бошқа гуруҳига ўтказишда эпикриз тўлғазилиб ўтказиш мезонларига риоя этилган Ҳа /йўқ
4 Диспансер кузатувини тўхтатишда ҳисобдан чиқариш эпикризи тўлғазилган ва кузатувни тугатиш мезонларига риоя этилган Ҳа /йўқ
 

1-илова. ЛТИ ни даволашда қўлланиладиган туберкулезга қарши дориларнинг тавсифи


Изониазид кунига бир марта перораль буюрилади, у тўқималарга яхши сингади, самарали антибактериал, бактерицид дори ҳисобланади. Ушбу дори туберкулезни даволаш учун энг кўп қўлланиладиган ва энг арзон дори воситаларидан биридир. Бироқ, кўплаб мамлакатларда (айниқса, Шарқий Осиёда) ўнлаб йиллар давомида назоратсиз фойдаланиш (аксарият монотерапия воситаси сифатида) резистент штаммларнинг ҳиссасини сезиларли даражада оширди.
Нохуш таъсирлари тошма, иситма, камдан-кам ҳолларда камқонлик ва агранулоцитоздан иборат. Изониазид қарийб 20% беморларда аломатларсиз, транзитор (вақтинча) аминотрансферазалар миқдорининг ошишини ва частотаси тахминан 1/1000 атрофида бўлган клиник (одатда ўткинчи) гепатитни келтириб чиқаради. Гепатитнинг клиник кўринишлари аксарият ёши >35 ёшдаги беморларда, спиртли ичимликларни суистеъмол қилувчи шахсларда, туғруқдан кейинги даврдаги аёлларда ва сурункали жигар хасталиклари мавжуд беморларда учрайди. Агар беморларда жигар хасталигига нисбатан хавф омиллари мавжуд бўлмаса, жигар фаолиятини ҳар ойда кузатиб бориш тавсия этилмайди. Беморларда кузатилаётган сабабсиз чарчаш, анорексия, кўнгил айниши, қайт этиш ёки сариқлик каби аломатлар токсик гепатитнинг белгилари бўлиши мумкин. Бундай ҳолатларда даволаш тўхтатилади ва жигар фаолиятини акс эттирувчи лаборатория текширувлари амалга оширилади. Агар симптомлар ва аминотрансферазаларнинг сезиларли даражада ошиши (ёки аломатларсиз меъёрий даражага нисбатан >5 баравар юқори бўлса) мавжуд бўлса, беморларга токсик гепатит ташхиси қўйилади ва ушбу дорининг қабули тўхтатилади.
Жигар фаолияти тиклангандан кейин беморларга, одатдагига қараганда ярим дозадаги изониазидни 2-3 кун давомида бемалол бериш мумкин. Агар бемор ушбу дозани кўтара олса (одатда, беморларнинг тахминан ярмида), аломатларнинг қайталаниши ва жигар фаолиятининг ёмонлашишига нисбатан беморни обдон диққат билан кузатиб борган ҳолда, тўлиқ дозани тиклаш мумкин. Агар беморлар изониазид, рифампицин ва пиразинамидни қабул қилишса, барча дорилар тўхтатилади ва ҳар бир дори билан боғлиқ муаммолар алоҳида аниқланади. Жигарга зарарли таъсир кўрсатилишига рифампицинга қараганда, изониазид ёки пиразинамиднинг сабаб бўлиш эҳтимоллиги юқори. Периферик нейропатия изониазид билан боғлиқ пиридоксин (В6 витамини) етишмовчилиги туфайли вужудга келиши мумкин, бу ҳолат аксарият ҳомиладор ёки эмизикли аёлларда, етарлича озиқланмайдиган беморларда, қандли диабет, ОИВ инфекцияси, саратон ёки уремия мавжуд беморларда, ичкиликбозларда ва кекса кишиларда учрайди. Пиридоксиннинг 25-50 мг кундалик дозаси, гарчи пиридоксин одатда болалар ва балоғатга етган соғлом ёш кишилар учун зарурият ҳисобланмаса ҳам, бу асоратнинг олдини олиши мумкин. Изониазид жигарда фенитоин метаболизмини издан чиқаради ва доза камайтирилишини талаб қилади. Шунингдек, ушбу дори алкоголизмни даволашда қўлланиладиган дисульфирамга кучли реакцияни келтириб чиқариши мумкин. Ҳомиладорлик пайтида дори хавфсиздир.

Рифампицин перораль қўлланилади ва антибактериал, бактерицид дори ҳисобланади, яхши ўзлаштирилади, ҳужайраларга кира олади ва тез таъсир кўрсатади. Шунингдек, у кеч рецидивлар қайд этилишининг сабабкори бўлиши мумкин бўлган, макрофаглар ва творогсимон бирикмалардаги латент микобактерияларни элиминация қила олади. Шунинг учун рифампицин бутун даволаш курси мобайнида қўлланилиши шарт. Салбий ҳодисалар кам учрайди: холестатик сариқлик, иситма, тромбоцитопения ва буйрак етишмовчилиги вужудга келиши мумкин. Рифампицин изониазидга нисбатан пастроқ гепатотоксиклик хусусиятга эга. Рифампицин буюрилаётганда, дорилараро ўзаро таъсирни инобатга олиш зарур. У антикоагулянтлар, перораль контрацептив воситалар, кортикостероидлар, дигитоксин, гипергликемия, метадон ва бошқа кўплаб дориларнинг метаболизмини тезлаштиради. Рифамипицинлар ва кўпгина антиретровирус дориларнинг ўзаро таъсири айниқса мураккаб бўлиб, уларни биргаликда қўллаш махсус экспертизани талаб қилади. Рифампицин ҳомиладорлик пайтида хавфсиздир.

Рифапентин - рифампицин гуруҳидаги туберкулезга қарши антибиотик бўлиб, циклопентил рифампициндан иборат. Mycobacterium tuberculosisнинг сезгир штаммларидаги ДНК га боғлиқ РНК полимеразани ингибициялайди, аммо сут эмизувчилар ҳужайраларида ушбу таъсир кузатилмайди. Терапевтик дозаларда рифапентин Mycobacterium tuberculosis нинг ҳужайра ичидаги ва ҳужайрадан ташқаридаги шаклларига нисбатан бактерицид фаолликни намоён этади. Рифапентин ва унинг фаол метаболити (25-дезацетилрифапентин) одам моноцитар макрофагларида ҳужайра ичидаги-ҳужайрадан ташқаридаги нисбати мос равишда 24:1 ва 7:1 ҳолатда тўпланади.
Mycobacterium tuberculosis штаммларининг рифапентин ва рифампицинга ўзаро кесишувчи резистентлиги мавжуд. Рифапентин ва бошқа туберкулезга қарши дорилар ўртасида ўзаро кесишувчи резистентлик кузатилмаган.
600 мг дозада перорал қабул қилингандан кейин 4-6 соат ўтгач, қон плазмасидаги рифапентиннинг Cмах таъминланади. Рифапентин нажас (70%) ва сийдик билан (17%) ажралиб чиқади.
7 кун мобайнида 80% фаол моддалар организмдан ажралиб чиқади.
Рифапентин ҳафтада битта доза тартибида қўлланилади, аммо у болалар ва ОИВ билан яшовчи шахсларга (даволаш самарадорлигини йўл қўйиб бўлмайдиган даражада пасайтириши сабабли), ҳамда ўпкадан ташқари туберкулезда тавсия этилмайди. Шунингдек, туберкулезнинг профилактикаси учун изониазид билан бирга 12 дозада, ҳафтада бир марта, бевосита кузатув остидаги даволаш тартибида қўлланилади. Ушбу профилактик бирикма <2 ёшгача болалар, антиретровирус терапияни қабул қилишаётган ОИВ билан яшовчи шахслар, ҳомиладор аёллар ёки даволаниш пайтида ҳомиладор бўлишни режалаштирган аёллар учун тавсия этилмайди, чунки ушбу гуруҳларда хавфсизлик даражаси номаълум.



2-илова. ЛТИ ни даволашда қўлланиладиган дорилар қабулида кузатилиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар

 
Дори Энг кўп кузатиладиган ножўя таъсирлар Кам кузатиладиган ножўя таъсирлар
Изониазид Жигар ферментлари миқдорининг аломатларсиз ошиши;
Гепатит;
Периферик нейропатия (парестезия,
қўл-оёқларда увишиш ва оғриқ);
Терида тошма тошиши;
Уйқуга мойиллик ва заифлик.
Тиришиш (талваса)
Пеллагра
Артралгия
Камқонлик
Люпоид таъсирлар
Рифампицин Ошқозон-ичак трактига таъсирлар (қорин оғриғи, кўнгил айниши, қайт этиш);
Гепатит;
Тери реакциялари;
Тромбоцитопеник пурпура;
Организмдаги суюқликлар рангининг ўзгариши.
Остеомаляция
Псевдомембраноз колит
Псевдоадренал инқироз
Ўткир буйрак етишмовчилиги
Шок
Гемолитик камқонлик
Гриппсимон аломатлар
Рифапентин Ошқозон-ичак трактига таъсирлар (қорин оғриғи, кўнгил айниши, қайт этиш);
Юқори сезувчанлик реакциялари (гриппсимон аломатлар);
Гепатит;
Организмдаги суюқликлар рангининг ўзгариши.
Гипотония/ҳушдан кетиш
Лейкоцитлар ва қизил қон таначалари сонининг пасайиши
Иштаҳанинг пасайиши
Гипербилирубинемия
 

3-илова. Профилактик даволаш асносида юзага келадиган айрим ножўя таъсирларни олиб бориш

 
Ножўя ҳолатлар Енгил даража Ўрта ва оғир даражалар
Гриппсимон аломатлар (иситма, жунжикиш (титроқ), безовталик, бош оғриғи, бош айланиши, суякларнинг оғриши) Агар арзимас даражада ифодаланса ва ривожланмаса, даволанишни қатъий назорат остида давом эттириш зарур Агар аломатлар ўртача ва оғир даражада бўлса, рифампицинсиз даволаш тартибини кўриб чиқиш зарур (масалан, 6Н)
Кўнгил айниши, қайт этиш, диарея Қайт этишга қарши ёки ич кетишга қарши дорилар буюриш зарур.
Вақтинча ЛТИ ни даволаш дорилари тўхтатилади.
Аломатлар бартараф этилгандан кейин ЛТИ ни даволаш тартибини қайта бошлаш имконияти қараб кўрилади
Бартараф этилмайдиган ҳолатлар шифохонага ётқизишни ва регидратацияни талаб қилади.
Аломатлар бартараф этилгандан кейин даволаш эҳтиёткорона қайта бошланади (рифампицинсиз тартиблар қараб кўрилиши зарур)
Тери реакциялари Антигистамин дорилар Дориларни тўхтатиш
Ҳолатларни махсус даволаш (стероидлар ёрдамида)
Сабабчи дорини тўхтатиш
Бошқа юқори сезувчанлик реакциялари (гипотония, ўткир бронхоспазм, конъюнктивит, тромбоцитопения) Аломатларнинг клиник оғирлигини баҳолаш, ва агар улар жиддий бўлса, даволашнинг рифампицинсиз (6Н) муқобил йўлларини қараб кўриш зарур
Гепатит
(дастлабки аломатлар ҳолсизлик, чарчаш, иштаҳа йўқолиши, барқарор кўнгил айниши
Аминотрансферазалар миқдорининг ошиши 5 баравардан кам бўлса, заҳарланишга қарши муолажаларни ўтказиш, гепатопротекторларни қўллаш зарур Аминотрансферазалар миқдорининг ошиши 5 баравардан юқори бўлса, дорилар вақтинча тўхтатилиши, заҳарланишга қарши муолажаларни ўтказиш, гепатопротекторларни қўллаш зарур. Даволашнинг рифампицинсиз тартибини қараб кўриш тақозо этилади
Психоз Психиатрик текширув, изониазид тўхтатилади.
Пиридоксин тайинланади. Рифампицин билан монотерапия тартибини қўллаш имконияти қараб кўрилади.
Талвасаланиш Изониазид тўхтатилади. Рифампицин билан монотерапия тартибини қўллаш имконияти қараб кўрилади.
 

4-илова. РТА синамасининг (Диаскинтест) турли натижаларида профилактик кимё терапиянинг мониторинги
 

РТА билан синама Динамикада РТА билан синама РТА билан синама натижаларига мувофиқ беморларни динамикада кузатиш
Манфий Манфий сақланиб қолади 3, 6 ва 12 ойдан кейин назорат учун РТА билан синама амалга оширилади. 12 ойдан кейин диспансер ҳисобидан чиқарилади.
Гумонли ёки
мусбат бўлиб қолади
Тўлиқ рентгенологик текширув ўтказилади (кўкрак қафаси аъзоларининг умумий рентгенографияси ёки кўкрак қафаси аъзоларининг МСКТ):
1. Маҳаллий туберкулёз жараёни аниқланса, I гуруҳ диспансер ҳисобига ўтказилади
2. Маҳаллий ўзгаришлар мавжуд бўлмаса:
а) диспансер ҳисобига олиш гуруҳи илгаригидек қолаверади
б) гуруҳдаги кузатувнинг умумий муддати 15-24 ойгача узайтирилиши мумкин. Камида 3 ойда бир марта ва ҳисобдан чиқариш пайтида РТА билан синама ёрдамида назорат текшируви амалга оширилади.
в) профилактик кимётерапия тартиби РТА билан синама натижасини инобатга олган ҳолда белгиланади
Гумонли Манфий бўлиб қолади 3, 6 ва 12 ойдан кейин назорат учун РТА билан синама амалга оширилади. 12 ойдан кейин назорат рентген текширувисиз диспансер ҳисобидан чиқарилади.
Гумонли бўлиб қолади Ҳисобга олиш гуруҳи илгаригидек қолади.
12 ойдан кейин назорат рентген текшируви ўтказилиб диспансер ҳисобидан чиқарилади.
 (МСКТ амалга оширилиши афзал ҳисобланади).
Мусбат бўлиб қолади
 
Тўлиқ рентгенологик текширув ўтказилади (кўкрак қафаси аъзоларининг умумий рентгенографияси ёки кўкрак қафаси аъзоларининг МСКТ):
1. Маҳаллий туберкулёз жараёни аниқланса, I гуруҳ диспансер ҳисобига ўтказилади
2. Маҳаллий ўзгаришлар мавжуд бўлмаса:
а) диспансер ҳисобига олиш гуруҳи илгаригидек қолаверади
б) гуруҳдаги кузатувнинг умумий муддати 15-24 ойгача узайтирилиши мумкин. Камида 3 ойда бир марта ва ҳисобдан чиқариш пайтида РТА билан синама ёрдамида назорат текшируви амалга оширилади
в) профилактик кимётерапия курсини узайтириш зарур
Мусбат Гумонли ёки манфий бўлиб қолади 3 ойдан кейин назорат учун РТА билан синама амалга оширилади. 12 ойдан кейин назорат рентген текшируви ўтказилиб диспансер ҳисобидан чиқарилади.
Ўзгаришсиз қолади 1. Ҳар 3 ойда назорат учун РТА билан синама амалга оширилади
2. РТА га яққол реакция сақланиб қолганда ёки унинг ошиб бориши кузатилганда 6 ойдан кейин кўкрак қафаси аъзоларининг такроран КТ си ва ички аъзоларнинг ультратовуш текшируви амалга оширилади.  
3. Маҳаллий туберкулезга (ўпкадаги, ўпкадан ташқаридаги) гумон қилинса, кейинги қўшимча текширув туберкулез шифохонасида ўтказилади.
4. Маҳаллий туберкулёз жараёни аниқланса, I гуруҳ диспансер ҳисобига ўтказилади.
5. Маҳаллий туберкулёз истисно этилса, 0Б гуруҳидаги кузатув 15-24 ойгача узайтирилиши мумкин.
5. Камида 6 ойда бир марта ва ҳисобдан чиқариш пайтида назорат рентгенологик текширув ўтказилади (кўкрак қафаси аъзоларининг умумий рентгенографияси ёки кўкрак қафаси аъзоларининг МСКТ).
6. Такроран профилактик кимётерапия курси тайинланиши борасида қарор қабул қилиниши мумкин
 

5-илова. Кўкрак қафаси аъзоларининг МСКТ да кўкрак ичи лимфа тугунларини (КИЛТ) баҳолаш мезонлари

  • Медиастин ва ўпка илдизларидаги лимфа тугунлари одатда овал, ловиясимон ёки дуксимон (ўқсимон) шаклга эга. Шу боисдан, КТ ва МРТ да лимфа тугунлари қисқа ва узун диаметр бўйлаб ўлчанади, бу фақат тугуннинг шарсимон шаклига мос келади.
  • Кальцинацияланмаган лимфа тугунининг ўлчами, уларни ишчи станциясида таҳлил этилганда DICOM тасвирларидаги электрон ўлчагич билан унинг қисқа диаметрини ўлчаш йўли билан аниқланади. Лимфа тугунининг ўлчамини унинг катталиги 5 мм ва ундан ортиқ бўлганда тўғри ўлчаш мумкин. Томографик тасвирларнинг (плёнка, термал қоғоз ва бошқалар) қаттиқ нусхаларидаги тугунларнинг ўлчамларини ўлчашга йўл қўйилмайди.
  • Ёши 7 ёшгача бўлган беморлар учун лимфа тугунининг қисқа диаметри 5 мм бўлса катталашган деб ҳисобланади; ёши 7 ёшдан юқори беморлар учун 5 мм дан каттароқ.
  • Лимфа тугунлари ўлчамини тўғри баҳолаш мақсадида, КТ текшируви кўкрак қафаси аъзоларини сканерлашнинг стандарт дастури асосида, томографик қатлам қалинлиги 5 мм дан юқори бўлмаган ва 3 мм дан кам бўлмаган ҳолда, стандарт (юқори тезликка эга бўлмаган) реконструкция алгоритмини қўллаб амалга оширилиши зарур. Тасвирлар юмшоқ ойнада (ойна даражаси +35 HU, дераза кенглиги 350-500 HU) таҳлил этилади (плёнкада босиб чиқарилади).
  • Натив (вена ичига контраст модда юбормасдан) КТ текширувида лимфа тугунлари медиастиннинг ёг тўқималари фонида кўринади. Ўпка илдизларининг лимфа тугунлари, ўпка лигаментлари (боғламлари) тугунлари ва медиастиндаги бифуркация гуруҳининг тугунлари ушбу соҳаларда ёғ тўқималарининг йўқлиги ёки юпқалиги сабабли планиметрик ўзгаришларга дуч келмайди. Ушбу гуруҳлардаги лимфа тугунларини баҳолаш учун, КТ текширувини вена ичига контраст модда юбориб ёки муқобил усулларни (МРТ, эндо-ультратовуш) қўллаб амалга ошириш зарур.
  • Ёғ марказига эга исталган ўлчамдаги (катталикдаги) лимфа тугунлари патологик ўзгарган деб баҳоланмайди.
  • Кальцинатсиз лимфа тугунининг ўлчами патологиянинг асосий ва ягона ишончли мезони ҳисобланади. Лимфа тугунларининг сони, шакли, ҳошиялари (контурлари), зичлиги ва тузилиши, шунингдек медиастин атрофидаги ёғ тўқималарининг тасвири анчагина индивидуал тафовутларга эга ва сканерлашнинг техник шароитларига сезиларли даражада боғлиқдир. Шу боисдан улар томографик текширувда патологиянинг объектив белгилари бўлиб хизмат қила олмайди. Ушбу белгилар лимфа тугунларида кальцинатлар мавжуд бўлганда ёки лимфа тугунларининг ўлчами меъёрий кўрсаткичлардан юқори бўлганида қўшимча (билвосита) аломатлар сифатида қаралиши мумкин.
  • Лимфа тугунлари катталашиши туберкулез яллиғланишининг хос белгиси эмас, ва клиник ташхис қўйиш учун ягона мезон бўлиши мумкин эмас. Кальцинатсиз лимфа тугунида туберкулез яллиғланиш ўчоғининг мавжудлиги ҳақидаги тахмин эҳтимолликдир: лимфа тугунининг ўлчами қанча катта бўлса, патология эҳтимоли шунчалик юқори бўлади ва аксинча.
  • КТ да лимфа тугунлари тўқима зичлигига эга: ёғ ва суюқликнинг зичлиги юқори, суяклар ва кальцинатларнинг зичлиги паст. Одатда, зичлик +30 - +40HU атрофида, лекин кенг кўламда, яъни +10HU дан +80HU гача тебраниши мумкин. Зичлик кўрсаткичлари артефактлар, томографик қатламнинг қалинлиги, реконструкция алгоритми, рентген нурланишининг кучланиши ва бошқа техник омиллар таъсири остида бузилади. Зичликнинг мутлақ қийматлари меъёр ёки патология ҳақида гувоҳлик берувчи кўрсаткич эмас.


6-илова. ЛТИ ҳақида бемор учун маълумот

  1. Туберкулезга тери синамалари - бу латент туберкулез инфекциясини аниқлаш учун қўлланиладиган оддий, зарарсиз синамалар.
  2. Исталган одам туберкулез инфекциясини юқтириши мумкин, кўпинча инфекциянинг юқиши ҳаво-томчи ёки ҳаво-чанг йўллари орқали содир бўлади.
  3. Туберкулез инфекцияси одам организмига тушганда, латент туберкулез инфекцияси ривожланади. Киши ўзида касалликни ҳис этмайди, рентгенологик текширув меъёрдан оғишларни кўрсатмайди. Ушбу босқич етарлича узоқ муддат давом этиши мумкин.
  4. Латент туберкулез инфекцияси босқичи туберкулез касаллигига айланиши мумкин.
  5. Туберкулез касаллиги хавфини оширувчи омиллар мавжуд. Бундай хавф омилларига қуйидагилар мансуб: болалик ва ўсмирлик, туберкулезга чалинган бемор билан мулоқот, нафас олиш ва сийдик чиқариш тизимларининг сурункали хос бўлмаган касалликлари, қандли диабет, ОИВ инфекцияси, иммуносупрессив дориларни қабул қилиш ва бошқалар.
  6. Латент туберкулез инфекцияси мавжуд шахслар бошқа одамларга туберкулез инфекциясини юқтира олишмайди.
  7. Латент туберкулез инфекцияси мавжуд шахслар фтизиатр-врач назорати остида текширувдан ўтказилиши зарур, шундан кейин профилактик кимётерапия масаласи ҳал этилади.
  8. Профилактик кимётерапия келажакда туберкулез ривожланиш хавфини камайтиради.
  9. Агар инъекция ўрнида қизариш ва шиш пайдо бўлса, туберкулезга нисбатан тери синамасининг натижаси "мусбат" ҳисобланади.
  10. Тери синамаси қўйилган соҳага ҳеч нарса билан ишлов берилмаслиги, боғлов қўйилмаслиги ҳамда мазкур соҳа механик шикастланмаслиги лозим.
  11. Синама натижаси 72 соатдан кейин ўқилади, қизариш ва шиш ўлчами шаффоф ўлчагич билан миллиметрларда ўлчанади.
  12. Организмнинг аллергик майли (аллергияга мойиллик) мавжудлигида антигистамин дорилар фонида тери синамаларини ўтказиш мумкин. Дорилар синама қўйилгунга қадар 5 кун ва синама қўйилгандан кейин 2 кун давомида қабул қилинади.
  13. Болани туберкулездан ҳимоялашнинг энг ишончли йўли - боланинг атрофидаги катта ёшли кишиларда туберкулезнинг йўқлиги ҳисобланади. Ушбу чора айниқса ҳомиладор аёллар ва чақалоқлар учун ўта муҳим аҳамият касб этади. Шу мақсадда болалар ва ҳомиладор аёллар билан истиқомат қилувчи барча катта ёшли кишилар ўз вақтида кўкрак қафаси флюорографиясидан ўтишлари зарур.
  14. Латент туберкулез инфекцияси мавжуд шахслар учун оқсил ва витаминларни етарлича тутувчи озиқ-овқатлар билан мувозанатлашган тўлақонли овқатланиш, иш (ўқиш) ва дам олиш тартибларига риоя этиш, етарлича тоза ҳавода бўлиш муҳим тавсиялар ҳисобланади.


7-илова. ЛТИ ни даволаш ва туберкулез билан касалланишнинг олдини олиш бўйича стандарт қўлланма

 
Таъриф Латент туберкулез инфекцияси (ЛТИ) илгари организмга тушган туберкулез микобактериялари (Mycobacterium tuberculosis) антигенларига туберкулезнинг актив шаклига хос клиник кўринишлар йўқлигидаги барқарор иммун жавоб ҳолати сифатида таърифланади
Мақсад ЛТИ ни ташхис этиш ва даволаш босқичларининг мажбуриятларини аниқлаш
Қўлланилиши УАШ (Оилавий шифокор)/Фтизиатрлар
Меъёрий ҳужжатлар Латент туберкулез инфекцияси мавжуд шахсларни олиб бориш бўйича миллий клиник баённома;
СанҚваМ 0239-07 («Юқумли касалликлар иммунопрофилактикаси» (2015).
Жавобгарлик УАШ (Оилавий шифокор)
  1. ЛТИ бўйича хавф гуруҳини, фтизиатр билан ҳамкорликда аниқлаш
  2. беморларни ЛТИ га текшириш
  3. ЛТИ ни қайд этиш
  4. Агар ЛТИ ни даволаш БТЁ да амалга оширилса, фтизиатр билан ҳамкорликда, даволашни ташкиллаштириш ва назорат қилиш
  5. Фтизиатр билан ҳамкорликда, ЛТИ ни мониторинг қилиш
Фтизиатр
  1. БТЁ да ЛТИ бўйича хавф гуруҳини аниқлаш
  2. ЛТИ га нисбатан текширувларни ниҳоясига етказиш
  3. ЛТИ ни қайд этиш
  4. Агар ЛТИ ни даволаш туберкулезга қарши муассасада амалга оширилса, даволашни ташкиллаштириш ва назорат қилиш
  5. УАШ (Оилавий шифокор)
билан ҳамкорликда ЛТИ ни мониторинг қилиш
ЛТИ бўйича хавфли гуруҳлар

Хавф гуруҳига мансуб болалар:

  • ТБ нинг актив шаклидаги беморлар билан мулоқотдаги болалар;
  • Исталган аъзолар ва тизимларнинг сурункали патологияси, қандли диабет мавжуд бемор болалар, ва иммуносупрессив терапия (масалан, гормонал терапия ва цитостатиклар) қабул қилишаётган болалар;
  • Иммуносупрессия даражасидан қатъий назар ОИВ инфекцияси билан яшовчи болалар, шунингдек антиретровирусли терапия (АРТ) қабул қилишаётганлар;
  • Ихтисослаштирилган болалар муассасалари тарбияланувчилари;
  • Тез-тез касалланувчи болалар (ўткир респиратор инфекциялар билан шартли соғлом болаларга қараганда йилига 4-6 марта кўпроқ касалланиб ўтувчи болалар, полиадения, узоқ муддатли йўтал ва субфебрилитет, тунги терлашлар, қайталанувчи конъюнктивит, эрта шаклланувчи кифоз, вазн йўқотилиши ва жисмоний ривожланишда орқада қолиш ва б.);
  • Поствакциналь БЦЖ белгисига эга бўлмаган болалар.
 

Хавф гуруҳига мансуб катталар:

  • ТБ нинг актив шаклидаги беморлар билан мулоқотдаги катталар;
  • Исталган аъзолар ва тизимларнинг сурункали патологияси, қандли диабет мавжуд беморлар, ва иммуносупрессив терапия (масалан, гормонал терапия ва цитостатиклар) қабул қилишаётган катталар;
  • Иммуносупрессия даражасидан қатъий назар ОИВ инфекцияси билан яшовчи катталар, шунингдек антиретровирусли терапия (АРТ) қабул қилишаётганлар;
  • Ихтисослаштирилган муассасаларда, жумладан қариялар уйларида истиқомат қилувчи катта ёшдаги кишилар;
  • Мигрантлар.
ЛТИ ташхисоти ва актив ТБ ни истисно этиш учун текширув усуллари БТЁ (яшаш жойи бўйича, ТҲТБ, ШТБ):
  1. 2 ТЕ билан Манту синамасини қўйиш
  2. Кўкрак қафасининг рентгенографик текшируви
  3. Балғам микроскопияси (мавжудлигида)
Фтизиатрик хизмат:
  1. ТЕ билан Манту синамасини қўйиш (агар БТЁ да қўйилмаган бўлса)
  2. XpertMTB/Rif (балғам мавжудлигида)
  3. Диаскинтест
  4. МСКТ, МРТ (кўрсатмалар бўйича)
Текширишга монеликлар
  1. Манту синамасини қўйиш:   
  • Туберкулезга гумон қилинган ҳолатлардан ташқари ўткир ва сурункали (кескинлашган даврда) юқумли касалликлар;
  • Кенг тарқалган тери касалликлари;
  • Кескинлашган даврдаги аллергик ҳолатлар;
  • Эпилепсия;
  • Болалар инфекциялари бўйича карантин ўрнатилган болалар муассасалари.
  1. Рентген текшируви
  • Ҳомиладорликнинг биринчи триместри
Қайд этиш 1.  ЛТИ  аниқланган шахслар фтизиатрик муассасаларда “ЛТИ ли шахсларни қайд этиш журнали” да қайд этиладилар.
2.  ЛТИ ли шахслар қайд этилганидан кейин, қўлланилиши мумкин бўлган энг самарали ЛТИ ни даволаш тартиби буюрилади.
3.  Даволашни амалга ошириш жойини танлаш таклиф этилади. Фақат айрим истисноли ҳоллардагина, агар шахс даволанишга хайрихоҳ бўлса, дорилар қўлга берилади (логистикада муаммо, вахта усулида ишлаш, четга чиқишлар ва бошқа ҳолатлар).
4.  Параллел равишда қайд этилган ЛТИ ҳолати ҳақидаги маълумот, яшаш манзили бўйича БТЁ га узатилади ва ўз навбатида БТЁ муассасаси ЛТИ ли шахсни “ЛТИ ли шахсларни қайд этиш журнали” га қайд этади.
Даволаш 3 ой мобайнида рифапентин плюс изониазидни ҳар ҳафтада қабул қилиш
 
  • ЛТИ га мусбат синамали хавф гуруҳига мансуб шахслар (болалар ва катталар).
  • ДС-ТБ билан мулоқотда бўлишган барча болалар.
  • АРТ таркибида протеаза ингибиторларини тутмайдиган (NVP/NNRTIs ваTAF), барча ОЯШ. Ушбу тартиб TDF, EFV (600 mg), DTG and RAL билан қўлланилиши мумкин.
  • Буйрак касалликлари мавжуд шахслар
1 ой мобайнида рифапентин плюс изониазидни ҳар куни қабул қилиш
 
  • ЛТИ га мусбат синамали хавф гуруҳига мансуб шахслар (болалар ва катталар).
  • ДС-ТБ билан мулоқотда бўлишган барча ёши 13 ёшдан юқори болалар.
  • АРТ таркибида протеаза ингибиторларини тутмайдиган (NVP/NNRTIs ваTAF), барча ОЯШ.
Изониазид билан 6 ойлик монотерапия курси
  • АРТ  таркибида протеаза ингибиторларини тутадиган (NVP/NNRTIs ваTAF), барча ОЯШ..
  • Ҳомиладорлар ва туғруқдан кейинги даврдаги аёллар.
  • Жигар касалликлари ва варусли гепатит билан касалланган шахслар
  • Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчи шахслар, ўрнини босувчи терапияни қабул қилаётганлар 
3-4 ой мобайнида рифампицин плюс изониазидни ҳар куни қабул қилиш Қуйидаги гуруҳлар учун даволаш варианти сифатида:
  • ЛТИ га мусбат синамали хавф гуруҳига мансуб шахслар (болалар ва катталар).
  • ДС-ТБ билан мулоқотда бўлишган барча болалар.
  • АРТ таркибида протеаза ингибиторларини тутмайдиган (NVP/NNRTIs ваTAF), барча ОЯШ.
  • Орал ёки гормонал контрацептивларни қабул қилувчи аёллар
3-4 ой мобайнида рифампицин билан ҳар куни монотерапия
  • Фақат айрим истисноли ҳоллардагина, изониазид буюрилишига монеликлар мавжуд шахсларга
Даволашга монеликлар
  1. ДР-ТБ билан мулоқот;
  2. Даволаш тартибига кирувчи дориларни кўтара олмаслик;
  3. МАТ нинг оғир зарарланишлари;
  4. Гепатитларнинг кескинлашиш даврида;
  5. Ҳомиладорликнинг I триместрида.
Даволаниш жойи Беморга даволаниш жойини танлаш имконияти тақдим этилади: ҚВП/ҚОП/ОП, ТҲТБ, фтизиатрик муассаса. Фақат айрим истисноли ҳоллардагина, агар шахс даволанишга хайрихоҳ бўлса, дорилар қўлга берилади (логистикада муаммо, вахта усулида ишлаш, четга чиқишлар ва бошқа ҳолатлар).
Даволашни мониторинг  қилиш Беморларни ЛТИ бўйича даволаш курси якунига етгач ва 6 ойдан кейин такроран текшириш.
Эслатма: ДР-ТБ билан мулоқотда ЛТИ бўйича даволаш ўтказилмайди. Инфекция манбаини даволаш якунига етгунига қадар ҳар 6 ойда кузатув ва текширув.
 

8-илова. Иммунологик синамалар натижаларига қараб беморларни олиб бориш тактикаси

 
Манту туберкулин (2ТЕ) синамасининг натижаси Диаскинтест синамасининг натижаси Хавф омилларининг мавжудлиги Диспансер кузатув гуруҳи, кузатув муддати Тадбирлар Даволаш
Манфий Манфий
  1. БК+ ДС-ТБ бемори билан мулоқот
  2. БК ажратилиши ёки ажратилмаслигидан қатъий назар, ТБ нинг актив шакли билан мулоқотда бўлишган 0-17 ёшдаги болалар
0А, 1 йил
  1. Клиник-рентгенологик текширув ўтказиш
  2. Диаскинтест синамасини 6 ой ўтгач такрорлаш*
  1. Клиник-рентгенологик ўзгаришлар йўқлигида: Изониазид билан 6 ой мобайнида кимёпрофилактика
  2. Клиник-рентгенологик ўзгаришлар мавжудлигида  – ТБ ташхисоти алгоритмини қўллаш
Гумон қилинган ёки мусбат реакция Манфий
Манфий Манфий
  1. ОИВ ни юқтирган шахслар
  2. Бошқа хавф омиллари
Кузатувга олинмайди
  1. Клиник-рентгенологик текширув ўтказиш
  2. Диаскинтест синамасини 6 ой ўтгач такрорлаш*
  1. Клиник-рентгенологик ўзгаришлар йўқлигида: Изониазид билан 6 ой мобайнида кимёпрофилактика
  2. Клиник-рентгенологик ўзгаришлар мавжудлигида  – ТБ ташхисоти алгоритмини қўллаш
Гумон қилинган ёки мусбат реакция
Биринчи маротаба мусбат реакция Мусбат
  1. БК+ ДС-ТБ бемори билан мулоқот
  2. БК ажратилиши ёки ажратилмаслигидан қатъий назар, ТБ нинг актив шакли билан мулоқотда бўлишган 0-17 ёшдаги болалар
  3. ОИВ ни юқтирган шахслар
  4. Бошқа хавф омиллари
0Б, 1 йил
  1. Клиник-рентгенологик текширув ўтказиш
  2. Диаскинтест синамасини 6 ой ўтгач такрорлаш*
  1. Клиник-рентгенологик ўзгаришлар йўқлигида: ташхис – ЛТИ, тактика –ЛТИ ни даволаш
  2. Клиник-рентгенологик ўзгаришлар мавжудлигида  – ТБ ташхисоти алгоритмини қўллаш
 
* Профилактик ёки ЛТИ ни даволаш якунида Диаскинтестга сезгирлик қайта баҳоланади. Иммунологик реакцияларнинг сўниши амалга оширилган даволаш самарадорлигининг мезонларидан бири ҳисобланади. Диаскинтестга мусбат реакциянинг бир хил даражада сақланиб қолиши ёки профилактик ёки ЛТИ ни даволаш якунида унинг кучайиши, беморнинг ёшидан қатъий назар, келгусида актив ТБ жараёнига нисбатан текшириш учун кўрсатма ҳисобланади.



9-илова. ЛТИ ҳолатларини дастурий олиб бориш доирасида фаолиятни мониторинг қилиш ва баҳолаш учун қўлланилувчи ЖССТ томонидан тавсия этилган кўрсаткичлар

 
КЎРСАТКИЧ СУРАТ АСОС (МАХРАЖ) КЎРСАТКИЧНИНГ ҚЎЛЛАНИЛИШИ (ВАЗИФАСИ)
Асосий глобал ва миллий кўрсаткичлар
1 ТБ беморлари билан оилавий шароитда мулоқотда бўлишган (миллий қўлланма таърифларига мувофиқ), ТБ га нисбатан тўлиқ текширувдан ўтишган 5 ёшгача болаларнинг ҳиссаси (улуши) ТБ беморлари билан оилавий шароитда мулоқотда бўлишган (миллий қўлланма таърифларига мувофиқ), ҳисобот даври мобайнида ТБ га нисбатан тўлиқ текширувдан ўтишган 5 ёшгача болаларнинг умумий сони Ҳисобот даври мобайнида ТБ беморлари билан оилавий шароитда мулоқотда бўлишган (миллий қўлланма таърифларига мувофиқ) 5 ёшгача болаларнинг умумий сони
 
Дастурларнинг мулоқотларни самарали суриштириш-текшириш имкониятини ўлчайди - 5 ёшгача болалар ўртасида ТБ ташхисоти ва профилактикаси бўйича тадбирларнинг асосий компоненти
2 ТБ беморлари билан оилавий шароитда мулоқотда бўлишган (миллий қўлланма таърифларига мувофиқ), ТБ муносабати билан профилактик даволаш кўзда тутилган ва даволанишни бошлашган 5 ёшгача болаларнинг ҳиссаси (улуши) ТБ беморлари билан оилавий шароитда мулоқотда бўлишган ва ҳисобот даври мобайнида ТБ муносабати билан профилактик даволанишни бошлашган 5 ёшгача болаларнинг умумий сони
 
ТБ беморлари билан оилавий шароитда мулоқотда бўлишган ва ҳисобот даври мобайнида ТБ муносабати билан профилактик даволаш кўзда тутилган 5 ёшгача болаларнинг умумий сони Дастурларнинг ТБ беморлари билан оилавий шароитда мулоқотда бўлишган ва ТБ муносабати билан профилактик даволаш кўзда тутилган 5 ёшгача болаларга даволашни бошлаш  имкониятини ўлчайди 
3 ОИВ инфекцияси мавжуд шахсларга ёрдам кўрсатиш тизимида биринчи маротаба қайд этилган, ТБ муносабати билан профилактик даволаш кўзда тутилган ва даволанишни бошлашган ОИВ билан яшовчи шахсларнинг ҳиссаси (улуши) ТБ муносабати билан профилактик даволаш кўзда тутилган ва ҳисобот даври мобайнида даволанишни бошлашган ОИВ билан яшовчи шахсларнинг умумий сони
 
 
ОИВ инфекцияси мавжуд шахсларга ёрдам кўрсатиш тизимида биринчи маротаба қайд этилган ва ҳисобот даври мобайнида ТБ муносабати билан профилактик даволаш кўзда тутилган ОИВ билан яшовчи шахсларнинг умумий сони Дастурларнинг ОИВ инфекцияси бўйича ёрдам кўрсатиш тизимида қайд этилган ва ТБ муносабати билан профилактик даволаш кўзда тутилган барча шахсларга даволашни бошлаш  имкониятини ўлчайди    
Асосий миллий кўрсаткичлар
4 ЛТИ га нисбатан текшириш кўзда тутилган ва текширишдан ўтишган хавф гуруҳига мансуб шахсларнинг (миллий қўлланма таърифларига мувофиқ) ҳиссаси (улуши) Ҳисобот даври мобайнида ЛТИ га нисбатан текширишдан ўтишган хавф гуруҳига мансуб шахсларнинг умумий сони Ҳисобот даври мобайнида ЛТИ га нисбатан текшириш кўзда тутилган хавф гуруҳига мансуб шахсларнинг умумий сони ТБ муносабати билан профилактик даволаш кўзда тутилган хавф гуруҳига мансуб шахсларнинг лаборатория текширувлари билан қамраб олинишини ўлчайди
5 ЛТИ га нисбатан текширишда мусбат натижалар аниқланган, ТБ муносабати билан профилактик даволаш кўзда тутилган ва мазкур давони бошлашган хавф гуруҳига мансуб шахсларнинг (миллий қўлланма таърифларига мувофиқ) ҳиссаси (улуши) Ҳисобот даври мобайнида ТБ муносабати билан профилактик даволанишни бошлашган хавф гуруҳига мансуб шахсларнинг умумий сони
 
ЛТИ га нисбатан текширишда мусбат натижалар аниқланган, ҳисобот даври мобайнида ТБ муносабати билан профилактик даволаш кўзда тутилган хавф гуруҳига мансуб шахсларнинг умумий сони Дастурларнинг ТБ муносабати билан профилактик даволаш кўзда тутилган хавф гуруҳига мансуб барча шахсларга даволашни бошлаш  имкониятини ўлчайди   
 
6 ЛТИ га нисбатан текширишда мусбат натижалар аниқланган, ТБ муносабати билан профилактик даволаш кўзда тутилган, мазкур давони бошлашган ва даволанишнинг тўлиқ курсини якунига етказишган хавф гуруҳига мансуб шахсларнинг (миллий қўлланма таърифларига мувофиқ) ҳиссаси (улуши) Ҳисобот даври мобайнида ТБ муносабати билан профилактик даволанишнинг тўлиқ курсини якунига етказишган хавф гуруҳига мансуб шахсларнинг сони
 
 
ЛТИ га нисбатан текширишда мусбат натижалар аниқланган, ҳисобот даври мобайнида ТБ муносабати билан профилактик даволанишни бошлашган хавф гуруҳига мансуб шахсларнинг умумий сони Дастурларнинг хавф гуруҳига мансуб барча шахслар тўлиқ даволаш курсини қабул қилишлари учун чоралар кўриш имкониятини ўлчайди   
 
7 ТБ муносабати билан профилактик даволаш кўзда тутилган ва даволанишнинг тўлиқ курсини якунига етказишган ОИВ билан яшовчи шахсларнинг ҳиссаси (улуши) ТБ муносабати билан профилактик даволаш кўзда тутилган ва ҳисобот даври мобайнида даволанишнинг тўлиқ курсини якунига етказишган ОИВ билан яшовчи шахсларнинг сони ТБ муносабати билан профилактик даволаш кўзда тутилган ва ҳисобот даври мобайнида мазкур давони бошлашган ОИВ билан яшовчи шахсларнинг умумий сони Дастурларнинг ОИВ билан яшовчи барча шахслар тўлиқ даволаш курсини қабул қилишлари учун чоралар кўриш имкониятини ўлчайди   
 
8 ТБ беморлари билан оилавий шароитда мулоқотда бўлишган (миллий қўлланма таърифларига мувофиқ), ТБ муносабати билан профилактик даволанишнинг тўлиқ курсини якунига етказишган 5 ёшгача болаларнинг ҳиссаси (улуши)
 
ТБ беморлари билан оилавий шароитда мулоқотда бўлишган (миллий қўлланма таърифларига мувофиқ) ва ҳисобот даври мобайнида ТБ муносабати билан профилактик даволанишнинг тўлиқ курсини якунига етказишган 5 ёшгача болаларнинг сони ТБ беморлари билан оилавий шароитда мулоқотда бўлишган (миллий қўлланма таърифларига мувофиқ) ва  ҳисобот даври мобайнида  ТБ муносабати билан профилактик даволанишни бошлашган 5 ёшгача болаларнинг умумий сони Дастурларнинг ТБ беморлари билан оилавий шароитда мулоқотда бўлишган 5 ёшгача болаларнинг тўлиқ даволаш курсини қабул қилишлари учун чоралар кўриш имкониятини ўлчайди   
Факультатив кўрсаткич
9 Хавф гуруҳига мансуб гуруҳларда (миллий қўлланма таърифларига мувофиқ) ТБ билан касалланиш кўрсаткичи Ҳисобот даври мобайнида хавф гуруҳига мансуб гуруҳларда янги қайд этилган ТБ ҳолатларининг умумий сони
 
Хавф гуруҳига мансуб шахсларнинг умумий сони Дастурни амалга оширишнинг хавф гуруҳига мансуб гуруҳларда ТБ билан касалланиш даражасига таъсири самарасини ўлчайди
 

10-илова. ЛТИ ни даволаш учун қабул қилинган шахсларни қайд этиш шакли


 

11-илова. ЛТИ бўйича даволанишаётган шахсларни олиб бориш шакли




 

12-илова. Беморнинг тиббий аралашувга (шифохонага) ахборот асосида билдирган ихтиёрий розилиги

 
Беморнинг тиббий аралашувга (шифохонага) ахборот асосида билдирган ихтиёрий розилиги
 
Тиббий аралашув - тиббиёт ходими томонидан беморга нисбатан амалга ошириладиган, кишининг жисмоний ёки руҳий ҳолатига таъсир этадиган ва профилактик, тадқиқот, ташхисот, терапевтик, реабилитацион йўналишларга эга, тиббий текширув ва (ёки) тиббий манипуляциялар турларидир.
 
1. Мен, ________________________________________________ , «____»______________ _____й.
                                                  (Беморнинг Ф.И.О.)
туғилган, қуйидаги манзил бўйича қайд этилган _________________________________________
___________________________________________________________________________________
(беморнинг ёки унинг қонуний вакилининг яшаш (бўлиш) жойининг манзили
_______________________________________________________________, қуйидаги муассасада олдинда турган тиббий аралашув амалга оширилишига огоҳ этилган ҳолда ихтиёрий равишда ўз розилигимни билдираман  ____________________________________________________________
___________________________________________________________________________________
(тиббиёт муассасасининг номи)
 
2. Олдинда турган тиббий аралашувларнинг мумкин бўлган усуллари ва вариантлари, уларнинг оқибатлари, зарурияти, ўтказилажак текширув, ташхисот ва/ёки даволанишнинг мақсади ва кутилаётган натижалари, жумладан асоратлар ривожланиш эҳтимоли, шунингдек тиббий аралашувни рад этиш оқибатлари менга тушунарли шаклда тушунтирилди.
 
3. Тиббий аралашув натижаси ва оқибатини олдиндан аниқ айтишнинг иложи йўқлиги ҳақида мен огоҳ этилдим. Мен, исталган даволаш ёки жарроҳлик амалиёти ҳаёт учун хавф туғдириши ва вақтинчалик ёки доимий, қисман ёки тўлиқ ногиронликка олиб келиши мумкинлигини тушунаман. Тиббий аралашув натижаларига нисбатан ҳеч қандай кафолатлар тақдим этилмайди.
 
4. Ташхисот, терапевтик ва тиббий аралашувнинг бошқа вариантлари жараёнида кутилмаган фавқулодда вазиятлар ва асоратлар пайдо бўлиши мумкинлигини, унда мен зарур шошилинч ҳатти-ҳаракатлар (такрорий жарроҳлик амалиётлари ёки муолажалар) амалга оширилишига (қўлланилишига) розилик бераолмайдиган ҳолатга  тушиб қолишимни тушунаман. Бундай вазиятларда тиббий аралашув йўналиши шифокорларнинг мулоҳазаларига (нуқтаи-назарларига) кўра ўзгартирилиши мумкин.
 
5. Олдинда турган тиббий аралашувнинг максимал самарадорлигини таъминлаш мақсадида, мен шифокорни ўз соғлиғим, ирсиятим билан боғлиқ барча муаммолар, жумладан аллергик кўринишлар, дори воситалари ва озиқ-овқат маҳсулотларини индивидуал кўтара олмаслик, шунингдек тамаки чекишим, спиртли ичимликлар, гиёҳванд ёки токсик моддаларни истеъмол қилишим ҳақида огоҳ этишим албатта шарт эканлигини биламан.
 
6. Мен жарроҳлик амалиётини амалга ошириш пайтида қон йўқотилиши ва донор қони ёки унинг таркибий қисмлари қуйилишига зарурият туғилиши мумкинлигини тушунаман, бунга мен ихтиёрий равишда розилик билдираман. Мен даволовчи врачдан қон ёки унинг таркибий қисмлари қуйилишидан мақсад, қон қуйиш зарурияти, муолажанинг моҳияти ва хусусиятлари, юзага келиши мумкин бўлган оқибатлари тўғрисида тушунтиришлар олдим, мабодо бундай ҳолатлар ривожланса мен барча зарур терапевтик тадбирлар амалга оширилишига розиман. Мен қон ва унинг таркибий қисмлари қуйилиши рад этилганида касалликнинг қандай кечиши мумкинлиги борасида огоҳ этилдим.
 
7. Менга тааллуқли ташхисот-даволаш жараёнининг тафсилотларини исталган техник воситаларни қўллаб, исталган ахборот ташувчиларига ёзиб олинишига, шунингдек ташхисот ва даволаш мақсадларида мендан биологик материалларнинг, жумладан ҳужайралар, тўқималар, биологик суюқликлар намуналари олинишига розилик билдираман.
 
8. Менга тиббий ёрдам кўрсатилишида бир ёки бир нечта профилактик, ташхисот, даволаш ва реабилитацион усуллардан воз кечиш ёки унинг (уларнинг) бекор қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлигим тушунтирилди, шунингдек менга бундай рад этишнинг мумкин бўлган оқибатлари ҳам тушунтирилди.
 
9. Менга тушунарли шаклда ҳар йиллик дастур доирасида бепул тиббий ёрдамнинг тегишли турларидан, жумладан ҳудудий, фуқароларга бепул тиббий ёрдам кўрсатилишининг давлат кафолатларидан  баҳраманд бўлиш имкониятим тушунтирилди.
 
10. Мен ўзимнинг касаллигим, келгусидаги оқибати ва даволанишим тўғрисидаги маълумотни тақдим этиш ваколатини бераман: ______________________________________________________
___________________________________________________________________________________
___________________________________________________________________________________
___________________________________________________________________________________
(ишончли шахслар)
 
 
11. Мен ушбу ҳужжатнинг барча бандлари билан танишдим, улар менга тушунарли, бу борада қуйидаги имзоим гувоҳлик беради.
 
  
Имзо                                                                                       Сана "___" ______________ ______й.

Бириктирилган файл

Мобильное приложение "MedElement"
  • Профессиональные медицинские справочники. Стандарты лечения
  • Коммуникация с пациентами: онлайн-консультация, отзывы, запись на приём

Скачать приложение для ANDROID / для iOS

Мобильное приложение "MedElement"
  • Профессиональные медицинские справочники
  • Коммуникация с пациентами: онлайн-консультация, отзывы, запись на приём

Скачать приложение для ANDROID / для iOS

Диққат!

  • Занимаясь самолечением, вы можете нанести непоправимый вред своему здоровью.  
  • Информация, размещенная на сайте MedElement и в мобильных приложениях "MedElement (МедЭлемент)", "Lekar Pro", "Dariger Pro", "Заболевания: справочник терапевта", не может и не должна заменять очную консультацию врача. Обязательно обращайтесь в медицинские учреждения при наличии каких-либо заболеваний или беспокоящих вас симптомов.  
  • Выбор лекарственных средств и их дозировки, должен быть оговорен со специалистом. Только врач может назначить нужное лекарство и его дозировку с учетом заболевания и состояния организма больного.  
  • Сайт MedElement и мобильные приложения "MedElement (МедЭлемент)", "Lekar Pro", "Dariger Pro", "Заболевания: справочник терапевта" являются исключительно информационно-справочными ресурсами. Информация, размещенная на данном сайте, не должна использоваться для самовольного изменения предписаний врача.  
  • Редакция MedElement не несет ответственности за какой-либо ущерб здоровью или материальный ущерб, возникший в результате использования данного сайта.
На главную
Наверх