Бош мия ўсмалари бўлган беморларни бошқариш учун миллий клиник баённома

Национальный клинический протокол ведения пациентов с опухолями головного мозга. Доброкачественные и злокачественные новообразования центральной нервной системы

Версия: Клиник баённомалар 2020-2023 (Ўзбекистон)

Вторичное злокачественное новообразование головного мозга и мозговых оболочек (C79.3), Вторичное злокачественное новообразование других и неуточненных отделов нервной системы (C79.4), Вторичное злокачественное новообразование костей и костного мозга (C79.5), Доброкачественное новообразование гипофиза (D35.2), Доброкачественное новообразование головного мозга и других отделов центральной нервной системы (D33), Доброкачественное новообразование краниофарингеального протока (D35.3), Доброкачественное новообразование мозговых оболочек (D32), Злокачественное новообразование гипофиза (C75.1), Злокачественное новообразование головного мозга (C71), Злокачественное новообразование мозговых оболочек (C70), Злокачественное новообразование спинного мозга, черепных нервов и других отделов центральной нервной системы (C72), Новообразование неопределенного или неизвестного характера головного мозга и центральной нервной системы (D43), Новообразование неопределенного или неизвестного характера мозговых оболочек (D42)
Нейрохирургия, Онкология

Умумий маълумот

Қисқача маълумот


Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирининг
2021 йил “30” ноябрдаги 273-сонли
буйруғига 11-илова

Нейрохирургия йўналиши бўйича клиник баённомалари, ташхислаш ва даволаш стандартлари

БОШ МИЯ ЎСМАЛАРИ ТАШХИСЛАШ ВА ДАВОЛАШ БЎЙИЧА КЛИНИК БАЁННОМА

Клиник муаммо: Нейрохирургия.

Ёрдам босқичлари: Ушбу баённома Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи, иккиламчи ва учламчи даражаларига мўлжалланган

Яратилиш санаси: 12.05. 2020й.

Режалаштирилаётган янгилаш санаси: 1 чоракда 2024й.

Кириш
Ўсма- атипик (ғайритабиий) ҳужайраларнинг назоратсиз ўсиши ва кўпайиши оқибатида организмда турли патологик ўчоқни шаклланишидан ҳосил бўлади. Бирламчи ўсмалар, улар ривожлана бошлаган аъзо ёки тўқима ҳужайраларидан иборат, яъни бош мия ўсмалари мия ҳужайраларида содир бўлади. Бундан ташқари, бошқа органларда пайдо бўлган ўсмалар мавжуд, аммо кейин бош мия ёки умуртқага тарқалади (метастазланади). Бироқ болалардаги кўпчилик МНТ ўсмалари бирламчи, яъни МНТда юзага келади ва у ерда тананинг бошқа қисмларидан метастазланмайди. Бирламчи МНТ ўсмалари аксарият ҳолларда мия ва орқа мия ташқарида тарқалади. Агар ўсма метастазланмаса ва аста-секин ривожланса, у яхши сифатли деб аталади. Ёмон сифатли ҳужайралар эса тез кўпаяди ва қўшни тўқималарга тарқалиши мумкин. Хавфли ўсманинг агрессив ўсиши билан марказий асаб тизимининг бошқа қисмларида унинг ўчоқлари пайдо бўлиши мумкин.
Бош мияда янги ҳосиланинг пайдо бўлиши хар 100000 аҳолига 5-7,5 кишига тўғри келади . Бирламчи мия ўсмалари орасида тахминан 60% ти хавфли ҳисобланади. Эркак ва аёлларда бош мия ўсмалари нисбати 1,1:1,0 ҳисобланади. Энг кенг тарқалганлари менингиомалар (22-23%), глиобластомалар (24-25%) ва анапластик астроцитомаалар (20%) ташкил қилади. Бирламчи мия ўсмаларининг 6-7% га яқини бош мия нервларининг невриномалари (шванномалари) ҳисобланади. Гипофиз ўсмалари 6% ҳолларда учрайди. Глиомалар барча бирламчи бош мия ўсмаларининг қарийб 50-55% ни ташкил этади. Бош миянинг бирламчи ёмон сифатли ўсмалари инсон барча органлари ва тизимлари хавфли ўсимталарнинг тахминан 1,4% ни ташкил этади.

Мақсад ва вазифалар

Мақсад:
Бош мия ўсмалари ташхис қуйиш ва даволаш учун стандарт тавсияларни асослаш.

Вазифалар:
1 Бош мия ўсмалари учун баъзи тадқиқот усуллари диагностик имкониятларини ва аҳамиятини аниқлаш учун. 2. Бош мия ўсмаларининг локализацияси ва ҳажмини хисобга олган холда жаррохлик даволаш усулларини танлаш учун дифференциал ёндашувни ишлаб чикиш.
3.Мия ўсмалари билан оғриган беморларни жарроҳлик йўли билан даволаш диагностикаси ва даволаш тактикасини такомиллаштириш орқали беморларни даволаш натижаларини яхшилаш.

Клиник баённоманинг мақсади
Ушбу клиник баённома ўзига хос нозологик шакл (касаллик), синдром ёки маълум бир клиник ҳолатдаги беморга берилиши лозим бўлган энг кам талаб қилинган тиббий ёрдам миқдорининг расмийлаштирилган тавсифидир.

Баённоманинг мақсадли гуруҳи
1. Соғлиқни сақлаш ташкилотчилари
2. Жарроҳлар, травматологлар
3. Умумий амалиёт шифокорлари
4. Нейрофизиологлар
5. Фавқулодда ва тез тиббий ёрдам шифокорлар
6. Реабилитация мутахассислар
7. Диетологлар
8. Невропатологлар
9. Нейрохирурглар
10. Физиотерапевтлар
11. Реабилитация мутахассислар, кинесиотерапевтлар
12. Тиббиёт Олий ўқув юртлари ва коллеж талабалари,
13. Тиббиёт Олий ўқув юртлари ва коллежлар ўқитувчилари, аҳолиси,
14. Магистратура дастури талабалари ва ўқитувчилари (олий ўқув юртидан кейинги таълим).

Код ХКК -10 бўйича
C70 Мия тўқимасидаги ёмон сифатли ўсмалар
C71 Бош мия тўқимаси ёмон сифатли ўсмалари.
С72 Орқа мия, краниал нервлар ва МНТ бошқа бўлимларидан ривожланган ёмон сифатли ўсмалар.
C75.1 Гипофизга боғлиқ бўлган ва бошқа эндокрин тузилмалардан ривожланган ёмон сифатли ўсмалари.
C79.3 Мия тўқимаси ва пардаларидан ривожланувчи иккиламчи ёмон сифатли ўсмалари.
C79.4 Нерв системасининг бошқа ва аниқланмаган қисмларидан ривожланувчи иккиламчи ёмон сифатли ўсмалари.
C79.5 Суяк ва суяк кумигидан ривожланувчи иккиламчи ёмон сифатли ўсмалари.
D32 Мия пардаларининг яхши сифатли ўсмалари
D33 Бош мия ва МНТ бошқа бўлимларидан ривожланган яхши сифатли ўсмалар.
D35.2 Бошқа ва аниқланмаган эндокрин безларнинг яхши сифатли ўсмалар.
D35.3 Бошқа ва аниқланмаган эндокрин безларнинг яхши сифатли ўсмалар. (Краниофарингеал каналдан)
D42 Мия пардаларидан ривожланувчи ноаниқ характердаги ўсмалар.
D43 Бош мия ва МНТ бошқа бўлимларидан ривожланган ноаниқ характердаги ўсмалар.

Бош мия ўсмалари- бу турли хил бош мияда ривожланувчи яхши ёки ёмон сифатли ҳосилалар бўлиб, хужайралар, ўтмишда мия, лимфа, мия қон томирлари, краниал нервлар, мия пардалари, бош суяги, мия безсимон хосилаларининг нормал таркибий қисми бўлганларнинг аномал тарзда, бошқариб бўлмайдиган даражада кўпайишининг бошланишидан ёки бошқа органда жойлашган бирламчи ўсманинг метастазланиши оқибатида ривожланади.

Спорали учрайдиган бирламчи МНТ ўсмалари этиологияси. Мия ўсмаларининг келиб чиқишига ҳали аниқлик киритилмаган. Уларнинг етук шаклларга айланишининг дастлабки босқичларида кечикиб келган ҳужайралардан ривожланиши тахмин қилинади. Камроқ, ўсмалар етук ҳужайралар пайдо бўлади. Мия ўсмалари ривожланишида бир қатор эндоген ва экзоген омиллар (гормонал таъсирлар, генетика, инфекциялар, радиация, жароҳатлар ва бошқалар.) аҳамият берилади.

Патогенез- ўсмаларнинг мияга таъсири хилма-хил. Уларнинг баъзилари бевосита мия ичи босимини оширганлиги сабабли деструкцион таъсир кўрсатади (менингиомалар, остеомалар, ва ҳоказо). Бошқалари мия структурасини бўзади ва ўз тўқимаси (глиома, саратон метастаз) билан алмаштиради, мия моддасини ҳалок қилиб ва фокал белгиларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади. Ўсма жойлашган жойда мия функциясининг бўзилиши билан бирга, миянинг ҳам яқиндан жойлашган қисмларининг, ҳам ўзоқдагиларнинг функциялари бузилади. Бу функционал бўзилишларнинг сабаби шиш туфайли келиб чиқадиган қон ва ликвор айланишининг бўзилиши, бош миянинг айрим қисмларининг шиш билан кўчиши ҳамда ўсманинг патологик алмашинуви маҳсулотларининг мия тўқимасига таъсир етишидир. Интракраниал босимнинг ошиши ўсмаларда мия дисфункциясида муҳим рол ўйнайди. Интракраниал босимнинг ошиши қуйидаги омилларга асосланган: шиш массаси туфайли мия ҳажмининг ортиши; миянинг шишиши (шиш периваскуляр ва перицелуляр бўшлиқларида суюқлик тўпланиши, мия шишиши —сувнинг мия тўқимаси билан коллоид-кимёвий боғланиши); мия қоринчаларида суюқликнинг ортиқча тўпланиши; мия веноз тизимида қоннинг турғунлиги. Интракраниал босимнинг ошиши интенсивлиги кўп сабабларга, хусусан локализацияга (орқа мия суюқлиги айланиш йўлларига яқинлигига), ўлчамига ва ўсманинг гистоструктурасига боғлиқ.

Таснифи


Мия ўсмалари таснифи Улар асосан локализация, гистологик тип ва малигнизация даражаси билан таснифланади.

Локализациясига кўра ўсмалар:
-интраcеребрал
- экстракеребрал

Ўсмалар жойлашишига кўра:
- мияча томининг устида (супратенториал)
- мияча томининг остида (субтенториал)

Юзага келган жойига кўра:
- Бирламчи (ўсмалар бош мия тўқимасидан, мембраналардан ва бош мия нервларидан ривожланади (glioblastoma, glioma, шваннома).
- Ўсманинг релапслари ва қайталаниши.
- Иккиламчи ўсмалар (бошқа органлардан метастазлар)

ЖССТнинг морфологик таснифи 2007.
2007 йилда ЖССТ томонидан МНТ ўсмалари таснифининг янги нашри чоп этилди. Номига қарамай, таснифи периферик асаб ўсмаларини хам ўз ичига олади.
ЖССТ нинг 2007- йилдаги МНТ ўсмаларининг морфологик таснифи
I нейроэпителиал тўқимадан ривожланувчи ўсмалар
Астроцит ўсмалари
1 9421/1 (*) Пилоид астроцитомаа ЖССТ I даража
9425/3 Пиломискоид астроцитомаа синф ЖССТ II даража

2 9384/1 Субепендимал гигант хужайрали астроцитома ЖССТ I даража

3 9424/3 Полиоморф ксантоастроцитома ЖССТ II даража

4 9400/3 Диффуз астроцитома ЖССТ II даража
9420/3 Фибрилляр астроцитома
9411/3 Гемистоцитар астроцитома
9410/3 Протоплазматик астроцитома
5 9401/3 Анапластик астроцитома ЖССТ IIIдаража

6 9440/3 Глиобластома ЖССТ IV даража
9441/3 Улкан ҳужайрали астроцитома ЖССТ IV даража
9442/3 Глиосаркома ЖССТ IV даража
7 9381/3 Мия глиоматоз ўсмалари ЖССТ II даража
8 9450/3 Олигодендроглиома ЖССТ II даража
9 9451/3 Анапластиc олигодендроглиома ЖССТ IIIдаража

Олигоастроцитар ўсмалар
10 9382/3 Олигоастроцитома ЖССТ II даража
11 9382/3 Анапластик олигоастроцитома

Эпендимал ўсмалари
12 9383/1 Субепендимома ЖССТ I даража
13 9394/1 Миксопапиллар эпендимома ЖССТ I даража
14 9391/3 Эпендимома ЖССТ II даража
9391/3 Целлулярная
9393/3 Папиллар
9391/3 Нурсимон хужайрали
9391/3 Таницитар
15 9392/3 Анапластик астроцитома

Хороидал ўсмалари
16 9390/0 Хориоидпапиллома ЖССТ I даража
17 9390/1 Атипик хороид папиллома ЖССТ II даража
18 9390/3 Хороидкарцинома ЖССТ I даража
Бошқа нейроэпителиал ўсмалар
19 9430/3 Астробластома ЖССТ I даража
20 9444/ Учинчи қоринчанинг хордоидал глиомаси ЖССТ II даража
21 9431/1 Ангиоцентрик глиома ЖССТ I даража

Нейронал ва аралаш нейронал-глиал ўсмалар.
22 9493/0 Мияча диспластик ганглиоцитомаси (Лҳермитте-Дуcлос)
23 9412/1 Десмопластик инфантил астроцитома / Ганглиоглиома ЖССТ I даража
24 9413/0 Дизэмбриопластик нейроэпителиальная ўсма ЖССТ I даража
25 9492/0 Ганглиоцитома ЖССТ I даража
26 9505/1 Ганглиоглиома ЖССТ I даража
27 9505/3 Анапластик ганглиоглиома ЖССТ IIIдаража
28 9506/1 Марказий невроцитома ЖССТ II даража
29 9506/1 Экстравентрикулар нейроцитома ЖССТ II даража
30 9506/1 Серебеллар липоневроцитома ЖССТ II даража
31 9509/1 Папилляр глионевронал ўсма кам синф И
32 9509/1 IV қоринча глионейронал ўсма
33 8680/1 Параганглиома ЖССТ I даража

Пинеал соха ўсмалари
34 9361/1 Пинеоцитома ЖССТ I даража
35 9362/3 Пинеал- паренхимал ўсма ЖССТ II даража
36 9362/3 Пинеобластома ЖССТ IV
37 9395/3 Пинеал соха папилляр ўсмаси ЖССТ II, III

Эмбрионал ўсмалар
38 9470/3 Медуллобластома ЖССТ IV
9471/3 Десмопластик нодулляр медуллобластома
9471/3 Экстенсив нодулляр медуллобластом
9474/3 Анапластик медуллобластома ЖССТ IV
9474/3 Гигант хужайрали медуллобластома
39 9473/3 МНТнинг нейроэктодермал примитив ўсма ЖССТ IV
9500/3 МНТси нейробластома
9490/3 МНТси ганглионейробластома
9501/3 Медуллоэпителиома
9392/3 Эпендимобластома
40 9508/3 Атипик тератоид ўсма ЖССТ IV
II Бош мия ва орқа мия нервларининг ўсмалари
41 9560/0 Шваннома (Неврилеммома,Невринома) ЖССТ I
9560/0 Плексиформ
9560/0 Меланоцитар
42 9540/0 Нейрофиброма ЖССТ I
9550/0 Плексиформ
43 Периневрома ЖССТ I, II, III
9571/0 Периневрома,
9571/3 Ёмон сифатли периневрома
44 Периферик нервлар қобиқларининг ёмон сифатли ўсмалари.
9540/3 Эпителиоид MPNST
9540/3 MPNST с мезенхимальной дифференцировкой
9540/3 Меланоцитар MPNST
45 Менинготелиал ўсмалар
9530/0 Менингиома ЖССТ I
9531/0 Менинготелиал
9532/0 Фибробластик
9537/0 Аралаш
9533/0 Псаммоматоз
9534/0 Ангиоматоз
9530/0 Микроцистик
9530/0 Секретор
9530/0 Лимфоплазмоцитар
9530/0 Метапластик
9538/1 Хордоид
9538/1 Ёрқин хужайрали ўсма
9539/1 Атипик ЖССТ II
9538/3 Папилляр
9538/3 Рабдоид
9530/3 Анапластик (ёмон сифатли) ЖССТ III
Мезенхимал ўсмалар
46 8850/0 Липома
47 8861/0 Ангиолипома
48 8880/0 Гибернома
49 8850/3 Липосаркома
50 8815/0 Солитар фиброзн ўсма
51 8810/3 Фибросаркома
52 8830/3 Ёмон сифатли фиброз гистиоцитома
53 8890/0 Лейомиома
54 8890/3 Лейомиосаркома
55 8900/0 Рабдомиома
56 8900/3 Рабодомиосаркома
57 9220/0 Хондрома
58 9220/3 Хондросаркома
59 9180/0 Остеома
60 9180/3 Остеосаркома
61 9210/0 Остеохондрома
62 9120/0 Гемангиома
63 9133/1 Эпителиоид гемангиоэндотелиома
64 9150/1 Гемангиоперицитома ЖССТ II
65 9150/3 Анапластическая гемангиоперицитома ЖССТ III
66 9120/3 Ангиосаркома
67 9140/3 Саркома Капоши
68 9364/3 Саркома Юинга
Бирламчи меланоцитар зарарланиш
69 8728/0 Диффуз меланоцитоз
70 8728/1 Меланоцитома
71 8720/3 Ёмон сифатли меланома
72 8728/3 Менингеал меланоматоз
Бошқа ўсмалар
73 9161/1 Гемангиобластома ЖССТ I
IV Қон яратувчи тизим ўсмалари
74 9590/3 Ёмон сифатли лимфома
75 9731/3 Плазмацитома
76 9930/3 Гранулоцитар саркома
V Герминатив-хужайрали ўсма
77 9064/3 Герминома
78 9070/3 Эмбрионал карцинома
79 9071/3 Сариқ-қопча ўсмалари
80 9100/3 Хориокарцинома
81 9080/1 Тератома
9080/0 Воя етган
9080/3 Воя етмаган
9084/3 Тератома ёмон сифатли трансформация билан
82 9085/3 Қўшма герминатив-хужайрали ўсма

VI Хиазмо-селяр соха ўсмалари
83 9350/1 Краниофарингиома ЖССТ I
9351/1 Адамантиматоз
9352/1 Папилляр
84 9582/0 Гранулоцитар ўсма ЖССТ I
85 9432/1 Питуицитома ЖССТ I
86 8991/0 Аденогипофиз онкоцитомаси ЖССТ I

VII Метастатик ўсмалар

Эслатмалар
( * ) Ҳалқаро касалликлар таснифининг морфологик коди (Онкология).
Зарарлилик даражаси қуйидагича кодланади: яхши ўсмалар учун / 0, хавфли ўсмалар учун /3 ва ўтиш шакллари учун /1 ёки аниқланмаган зарарлилик билан.

Клиник кўриниши

Аломатлари, кечиши


Бош мия ўсмалари клиник манзараси

1. Касаллик клиник манзараси
Бош мия ўсмалари қаттиқ чегараланган мия кутиси ичида ривожланади ва аста-секин ўсмага туташган ва узоқдаги мия тўқималарини зарарлайди.

Ўсма инфильтрацияси натижасида бош мия тўқимасига яқин марказларнинг бўзилиши оқибатида бирламчи (ўчоқли, локал, махаллий, нишонли) симптомлар юзага келади. Миянинг ўсмага туташган қисмида шиш, гемодинамиканинг локал бўзилиши ва дислокациянинг баъзи кўринишлари оқибатида қўшимча ёндош симптомлар ривожланади.

Касалликнинг ривожланиб бориши билан ўсмага ёндош бўлмаган мия сохаларида ҳам махаллий белгилар пайдо бўлади, хусусан, мия силжиши симптомлари хамда диффуз мия шишиши, гемодинамикани бўзилиши ва мияичи босими ошиши оқибатида умуммия симптомлари пайдо бўлади. Одатда ўсманинг миянинг функционал ахамияти кам бўлган жойларида ривожланишида юқорида келтирилган клиник белгиларнинг кетма-кетлиги бўлмаслиги мумкин. Ўчоқли белгилар умуман кузатилмаслиги мумкин. Бундай холларда касаллик умуммия симптомлари билан бошланади. Клиник симптомларни шартли ажратиш ҳар доим ҳам ҳрактерли эмас. Масалан, ўчоқли симптомларни ёндош симптомлардан ажратиш қийин.

Бош мия ўсмалари клиник манзарасини тасвирлашда бирламчи ўчоқли ва иккиламчи клиник симптомларга ажратамиз:
-Касаллик белгиларини симптомокомлексдан ажратиш топик диагноз қўйишда ва кейинги текширувларни белгилашда муҳим ҳисобланади
-Касаллик босқичини баҳолаш (компенсация, субкомпенсация ва декомпенсация) беморнинг режали ёки шошилинч даво чораларини белгилаб беради.

Айрим қуйида келтирилган сипмтомлар неврологик симптомлар ҳисобланмайди, лекин ташхис қуйишга ёрдам берадиган патогномотик синдромларга киради.











 

Диагностика


Ташхис қўйиш мезонлари:




Операциядан олдинги инструментал текширув стандарти учта проекцияда ва тўртта режимда контрастни кучайтириб ва контрастсиз МРТ ҳисобланади. Ўсимта олингандан кейин операциядан кейинги даврда албатта контраст билан ва контрастсиз МСКТ қилиниши шарт. Нейровизуализация маълумотларига асосланган дастлабки текширув ва ташхисдан сўнг, МНТ ўсмаси бўлган бемор керакли асбоб-ускуналар билан малакали шифокорлар, махсус тайёрланган ходимларга эга махсус нейрохирургия шифохонасида даволаниши керак.

Дифференциал диагностикаси


Дифференциал ташхис
Мия ўсмалари учун дифференсиал ташхис асосан метастатик мия ўсмалари, хўппозлар, инсулт, демиелизацион ёки яллиғланиш касалликлари билан амалга оширилади.

Режалаштирилган касалхонага жойлаштириш учун кўрсатмалар:
 жисмоний ҳолатни барқарорлашиши;
 режали операция ўтказиш учун қарши кўрсатмаларнинг йўқлиги;
 амбулатория шароитида кейинги текширув ва муолажаларни ўтказиш имкони бўлмаса;
 амбулатор шароитда ўтказилган муолажалардан неврологик дефицитнинг динамикада яхшиланиши кузатилмаса;
 Режали хирургик муолажа зарурлиги;

Фавқулодда касалхонага жойлаштириш учун кўрсатмалар:
 Мия дислокацияси, тиқилиши , нафас олиш ва қон айланиш фаолиятининг бўзилишидан ўлими келтириб чиқарадиган ривожланиб борувчи бош ичи гипертензияси.
 Кўриш қобилияти йўқолиш хавфи туғдирадиган бош мия ўсмаси, кўз туби димланиши, ривожланиб борувчи курув нерви атрофияси.
 Яқин вақтларда бошқа муҳим мия функцияларининг бўзилиш эҳтимоли юқорилиги;

Даволаш


Бош мия ўсмаларини даволаш:
Ҳозирги вақтда ўсма касаликлари бўлган беморларда жарроҳлик, радиотерапия ва химиятерапия стандарт даволаш усуллари ҳисобланади.
Етарлича илмий исботга эга бўлмаган бошқа даво усуллари (иммунотерапия, фотодинамик терапия ва бошқалар)беморларга махсус клиник изланишлар мақсадида таклиф қилиниши мумкин.

1. Жарроҳлик даволаш учун кўрсатмалар
Бош мия ўсмаси бор беморни жаррохлик усулида даволашга кўрсатма унинг умумий ахволига, ёшига, кутилаётган гистологияга ва анатомик жойлашишига боғлиқ. Нейрохирурглар ўсмани максимал кисмини олиб ташлашга, жаррохлик натижасида иложи борича беморнинг хаёти сифатига ва неврологик статусга камроқ (минимал) даражада тасир килишига, интраоперацион ўлим курсатгичини минимумга туширишга харакат килиши керак.

Жарроҳлик тактикаси билан боғлиқ қарорлар қуйидаги омилларга боғлиқ: ўсманинг жойлашуви ва хирургик кириш йўли, ўсимта радикал олиб ташлаш имконияти, шу жумладан; беморнинг функционал ҳолати, ёши, беморнинг ёндош соматик касалликлари; агрессив жарроҳлик тактикасини ёрдамида оммавий таъсирни камайтириш имконияти; бемор ўтказган сўнгги операция билан рецидив орасидаги вақт.

2. Операциядан олдинги тайёргарлик:



3. Хирургик даволаш
Хирургик даволаш - бош мия ичи босими пасайтириш учун максимал ўсма хажми камайтириш, керакли миқдорда мофологик материал олиш ва неврологик нуқсонларни камайтириш мақсадида амалга оширилади. Бош суяги суяк-пластик трепанацияси (Краниотомия) хирургик кириш учун стандарт ҳисобланади. Ўсмани олишда микрохирургик техника, вакуум отсос ( Ультратовуш сурғиш) ва интраоперацион мисроскопда амалга ошириш зарур.
Бош мия ёмон сифатли супратенториал нейроэпителиал ўсмаларни қисман ёки тўлиқ (гистологик текширув морфологик тасдиқланган) олингандан сўнг, ҳамда ўсма рецидивларда локал кимё терапияси ва нур терапияси қўллаш мақсадга мувофиқдир.

4. Операциядан кейинги медикаментоз (кузатув) даволаш



Кортикостероидлар
Дексаметазон - Дексаметазон бош мия ўсмаларида мия ичи босимини камайтириш учун шишга қарши восита сифатида буюрилади. Препарат хирургик ва нур терапияси комплекс даволашда хам самаралидир. Дексаметазон бош мия шишида стационар шароитда вена ичи ва мушак ичи иньекцияси буюрилади ва операциядан олдинги даврида, операция вақтида ва хирургик амалиётдан кейин қўлланилади. Бош мия босимини камайтириш ва шишни юқотиш учун 4-8мг препаратни суткасида 4 маҳал юборилади. Бош мия ўсмаларида дексаметазон юборишни бекор қилиш доимий камайтирилиб борилади. Биринчи юборилган 4-6 суткасида дори дозировкаси камайтирилиб борилади (одатда 0,5мг 3 кун давомида).

Реосорбилакт - реологик, шокка қарши дезинтоксикацион таъсир қилади. Препарат операциядан олдин, операция вақтида ва хирургик даволашдан кейин қулланилади. 400мл дозада вена ичига томчилатиб, бир марта ёки қайта, ҳар кун, 3-5 кун давомида юборилади.

Омепразол - Кортикостероидлар билан параллел равишда, ошқозон-ичак трактида кузатилиши мумкин бўлган асоратларни олдини олиш учун, Н2-гистамин блокаторлар (омепразол, ранитидин, ва бошқалар.) суткасига 40мгдан буюрилади.

Антибактериаль терапия.
Цефтриаксон - кенг таъсир қилувчи антибиотик цефалоспоринларнинг III авлоди ҳисобланади ва ҳар 24 соатда (ёки 0,5-1г хар 12 соатда) 1-2 г в м/и ёки в/и юборилади.

Тутқаноқка қарши терапия Беморларда операциядан олдин ва кейинги даврда ЭЭГда эпилептиформ фаоллик аниқланганда антиконвульсантлар тавсия этилади. Бундан ташқари антиконвульсантлар тутқаноқ синдромини профилактикаси мақсадада қулланилади.

Карбамазепин 200 мгдаг ичишга суткасига 3та таб. гача буюрилади. Бундан ташқари оғриқ қолдириш мақсадида 10мг/кг/сут. 2-3 марта қабул қилинади.

Аналгетиклар: ностероид яллиғланишга қарши препаратлар яққол оғриқ қолдирувчи эффектга эга, бироқ ўзоқ муддат қабул қилиш кўпинча жиддий асоратларга олиб келади.

Антикоагулянты
Антикоагулянтларни қуллаш. Ўпка артерияси тромбоэмболия асоратларини олдини олиш учун операциядан кейин 3 чи суткадан бошлаб пастмолекулляр гепарин ( фраксипарин ва б.) буюрилади.
Ишлатиладиган дори вотисасининг формаси, кўрсатма, клиник вазияти ва беморнинг ёшига қараб доза индивидуал равишда тақсимланади.
Фраксипарин 0,3 мл тери остига, суткада 1 маҳал 7 кун давомида ёки тромб шаклланиш ҳавфи юқори даврида хар кун қўлланилади.

Симптоматика терапия. Касалликнинг асл сабабига таъсир қилмайди, касаллик кечишини юмшатади, бемор ҳаёти ёки ҳаёт сифатини яхшилайди.


Самарали даволаш мезонлари:
Сифатли даволаш мезонланига:
 Беморнинг умумий ва неврологик ҳолатини яхшиланиши.
 Бош мия гипертензия симптоматикаси йўқолиши ҳисобланади.
Беморларда аксарият кузатиладиган бош мия ўсмалари рецидиви ва қайта ўсиш асоратларида ихтисослашган нейрохирургик ёрдам кўрсатишда онколог ва нейрохирург амбулатор динамик кузатуви зарур.

Тиббий реабилитация


Тиббий реабилитация

Госпитализация


Тиббй ёрдам кўрсатиш шароитлари: амбулатор, стационар

Амбулатор: медикаментоз даволаш
Стационар: хирургик даовлаш

Профилактикаси


Асоратлар профилактикаси:

Маълумот

Фойдаланилган адабиётлар

  1. Клинические протоколы, руководства, рекомендации Министерства здравоохранения Республики Узбекистан 2020
    1. 1. Mark S. Greenberg "Handbook of Neurosurgery" Eighth Edition,2016-584 2. Б.М. Никифаров, Д.Е. Мацко «Опухоли головного мозга» 2003 -15 3. В.Н. Корниенко, И.Н. Пронин Диагностическая нейрорадиология комплект в 4-х томах. – Издательство Москва, 2008-2012гг. 4. Самойлов, В. И. Диагностика опухолей головного мозга / В. И. Самойлов. - Л. : Медицина, 1985. - 304 с. 5. Смирнов, Л. И. Гистогенез, гистология и топография опухолей мозга / Л. И. Смирнов. - Медгиз, 1953. - Ч. II. - С. 475. 6. Скоромец, А. А. Скоромец А.П., Скоромец Т.А Топическая диагностика заболеваний нервной системы. Издательство "Политехника" 2017г. Стр 307-332 7. Шелия, Р. Н. Опухоли желудочковой системы головного мозга / Р. Н. Ше- лия.-Л., 1973.- 117 с. 8. Хоминский, Б. С. Гистологическая диагностика опухолей центральной нервной системы / Б. С. Хоминский. - М., 1969. - 240 с.

Маълумотлар


Ёзма мурожаатлар учун манзил:
100176 Ўзбекистон, Тошкент шахар, Мирзо-Улуғбек тумани, м-в Ҳумоюн 40 ,
Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази
Тел: (+71) -264-96-30
Факс рақами: (+71) -264-96-22
Е-маил: : admin@neuro.uz

Миллий клиник баённомани яратиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби:
1. Ахмедиев Махмуд Мансурович - Ўз ССВ РИНИАТМ Болалар нейрохирургияси бўлимии рахбари, т.ф.д.
2. Кадырбеков Равшанбек Турсунбекович –Ўз ССВ РИНИАТМ нейроонкология бўлими ходими, т.ф.д.
3. Юлдашев Равшан Муслимович - Ўз ССВ РИНИАТМ Орқа мия ва умуртқа поғонаси патологияси бўлими ходими, т.ф.д.
4. Норов Абдурахмон Убайдуллаевич- Ўз ССВ РИНИАТМ илмий ишлар бўйича директор муовини, т.ф.д.
5. Асадуллаев Улуғбек Максудович- т.ф.д., Ўз ССВ РИНИАТМ бош суяги асоси жаррохлиги бўлими ходими, т.фд.

Ишчи гуруҳ раҳбари:
1. Кариев Гайрат Маратович - ЎзССВ РИНИАТМ директори, т.ф.д., профессор

Масъул ижрочилар:
1. Алтыбаев Уйгун Учкунович - РИНИАТМ нейроонкология бўлими мудири, т.ф.н.
2. Холиков Нафас Худойбердиевич - РИНИАТМ нейроонкология бўлими ходими, т.ф.н.
3. Ташматов Шавкат Насритдинович - РИНИАТМ нейроонкология бўлими ходими.
Султанов Алишер Махмудович - РИНИАТМ нейроонкология бўлими ходими

Фойдаланиладиган қисқартмалар рўйхати
БМЎ- бош мия ўсмалари
ЦСС – цереброспинал суюқлик
МСКТ-мултиспирал компютер томографияси
МРТ-магнит резонанс томография
ГКШ – Глазго кома шкаласи
ЕЕГ-електроансефалографи
ЖССТ - жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти
ХПНҒШ-хавфли периферик нерв ғилофи шиши
АлАТ-аланинаминотрансфераза
АСАТ-аспартатаминотрансфераза
УҚТ-Умумий қон тахлили
УСТ-Умумий сийдик тахлили
МНТ-Марказий нерв системаси

 


Бемор ва унинг қариндошлари учун маълумот
Бош мия ўсмалари бош суяги ичида жойлашган мия ёки унинг барча структураларида касаллик гурухини ўз ичига олади.

МНТ ўсмалари беморлар комплекс текширувдан: умумий аҳволи, неврлоогик симптоматика, кўз туби офтальмологик манзараси бўйича мия ичи босими даражаси, электроэнцефалография ва албатта нейровизуал усуллардан ўтиши зарур.

Бош мия ўсмаси ташхиси нейровизуализация – МРТ ёки КТ/МСКТ маълумотларига асосланиб қўйилади. Стандарт бўйича операциядан олдинги инструментал текширув усулларига 3 проекция ва 4 режимда контрастли ва контрастсиз МРТ қилиш киради. Хозирги вақтда стандарт бўйича глиал ўсмалари мавжуд бўлган беморларни даволаш муолажаларига жаррохлик, нуртерапия, кимё терапия хисобланади. Илмий изланишларда етарлича тасдиқланмаган даволашнинг бошқа усуллари (иммунотерапия, фотодинамик терапия ва.х.к.), махсус рўйхатдан ўтган клиник текширувлар даражасида беморларга таклиф қилиниши мумкин.

Хирургик амалиётлар турлари ( ўсмани қисман олиш)
 Очиқ биопсия;
 Қисман олиш;
 Ўсмани тотал резекцияси имконият бўлганда, (тотал ўсма резекция тушунчаси бу- ўсманинг 90% ва ундан юқори қисми резекциясидир).
Хирургик амалиёт бош мия гипертензияси йўқотиш, ўсма ҳажмини максимал даражада олиш, неврологик нуқсонларни камайшириш ва етарли миқдорда морфологик материал олиш мақсадида амалга оширилади. Бош суяги трепанацияси (Краниотомия) хирургик кириш учун асосий стандарт ҳисобланади. Ўсма олиш микрохирургик текника ва интраоперацион оптика (микроскоп) лардан фойланган ҳолда амалга оширилиши керак.
Бош мия қаттиқ пардасини ( зарурат бўлганда апаневроз, бошқа тўқима ёки сунъий мия пардаси билан пластика) герметик ёпиш билан тугаши операциянинг стандарти ҳисобланади.

Ёмон сифатли супратенториал нейроэпителиал (тезкор гистологик текширувда морфолигик тасдиқланган) бош мия ўсмаларини тўлиқ ёки қисман олингандан кейин, хамда ўсма рецидив (қайта ўсиш)да маҳалий кимё терапия қўллаш мақсадга мувофиқдир.
Хирургик амалиётга қарши қўрсатма: декомпенсация босқичидаги соматик касалликлар; йирингли-яллиғланиш касаллигининг мавжудлиги.

Хирургик амалиётнинг хажми.

Нейроэпителиал ўсмалари.
 Тўлиқ олиш (тотал) – ўсмани соғлом мия туқимаси чегарасигача олиб ташлаш.
 Қисман олиш (субтотал) – ўсма олишда макроскопик кўрувда ўсма қолиши.
 Ўсма биопсияси – гистологик текшириш учун ўсма қисмларидан кесиб олиш.
 Симптоматик операция – ликвор йўллари утказувчанлигини тиклаш ва б.

Бош мия метастатик ўсмалари.
Бош мияда 1 дан 3 тага метастазлар бўлиши хирургик даволаш (тотал симультан ёки ўсмани босқичма-босқич олиш) саволи кўриб чиқилади. Метастазнинг мия пустлоқ ости марказлари, ядро ва бошқа ҳаётий – муҳим бош мия структураларида локализацияси ёки тарқалганлиги, операция жарохати юқори хавфли фатал асоратларга олиб келиши мумкин бўлганда хирургик амалиёт кўрсатма бўла олмайди.
Барча ҳолатларди ўсманинг гистологик ташхисини билишга қаратилиши керак. Гистологик ташхис 2007йил МНТ ўсмалари БССТ патоморфологик классификацияга мувофиқ микроскопик изланишлар асосида қуйилади.
Гистологик ташхис мезонлар асосида 2007йил МНТ ўсмалари БССТ патоморфологик классификация мезонлари асосида қуйилади. Агар ўсма табиати ва малигнизация даражаси учдан ортиқ мутахассислар фикрига мувофиқ ташхис шаклланади ва ўсма номи билан бирга унинг ёмон сифатлилиги даражаси (WHO Grade I — II яхши сифатли ўсмалар учун ва WHO Grade III — IV ёмон сифатли ўсмалар учун) белгиланади.

Радиотерапия ва радиохирургия
Масофавий фракцион нур терапияси (НТ) глиомалар, ҳамда бошқа (эпендимома, медуллобластома ва германатив-хужайрали ўсмалар ва б.) даволанишнинг асосий компоненти ҳисобланади.
Ёмон сифатли ўсмаларда (Grade III-IV) НТ си операциядан кейин (операция жароҳати битгандан сўнг) 2-6 ҳафталарда бошлаш керак. Нурланишнинг бошқа усуллари брахитерпия, борон –нейтрон қамровчи терапия фақат клиник изланишлар доирасида олиб борилади.

Кимётерапия
Ўсмага қарши терапияда қўлланиладиган, маълум гурух бош мия бирламчи ўсмаларга самарали таъсир қилувчи препаратлар.

Даволаш самарадорлиги мезонлари:
Даволаш самарадорлиги мезонларига: беморнинг умумий ва неврологик ҳолати, мия ичи гипертензияси йўқолиши ҳисобланади. Беморларда аксарият кузатиладиган бош мия ўсмалари рецидиви ва қайта ўсиш асоратларида ихтисослашган нейрохирургик ёрдам кўрсатишда онколог ва нейрохирург амбулатор динамик кузатуви зарур.

Бириктирилган файл

Диққат!

  • Занимаясь самолечением, вы можете нанести непоправимый вред своему здоровью.  
  • Информация, размещенная на сайте MedElement и в мобильных приложениях "MedElement (МедЭлемент)", "Lekar Pro", "Dariger Pro", "Заболевания: справочник терапевта", не может и не должна заменять очную консультацию врача. Обязательно обращайтесь в медицинские учреждения при наличии каких-либо заболеваний или беспокоящих вас симптомов.  
  • Выбор лекарственных средств и их дозировки, должен быть оговорен со специалистом. Только врач может назначить нужное лекарство и его дозировку с учетом заболевания и состояния организма больного.  
  • Сайт MedElement и мобильные приложения "MedElement (МедЭлемент)", "Lekar Pro", "Dariger Pro", "Заболевания: справочник терапевта" являются исключительно информационно-справочными ресурсами. Информация, размещенная на данном сайте, не должна использоваться для самовольного изменения предписаний врача.  
  • Редакция MedElement не несет ответственности за какой-либо ущерб здоровью или материальный ущерб, возникший в результате использования данного сайта.
На главную
Наверх