Психоактив моддалар истеъмоли натижасида юзага келадиган рухий ва хулк-атвор бузилишлари. Психотик бузилишлар. Миллий клиник баеннома

Психические и поведенческие расстройства, вызванные употреблением психоактивных веществ. Психотическое расстройство

Версия: Клиник баённомалар 2020-2023 (Ўзбекистон)

Психические и поведенческие расстройства, вызванные одновременным употреблением нескольких наркотических средств и использованием других психоактивных веществ. Психотическое расстройство (F19.5), Психические и поведенческие расстройства, вызванные употреблением алкоголя. Психотическое расстройство (F10.5), Психические и поведенческие расстройства, вызванные употреблением галлюциногенов. Психотическое расстройство (F16.5), Психические и поведенческие расстройства, вызванные употреблением других стимуляторов (включая кофеин). Психотическое расстройство (F15.5), Психические и поведенческие расстройства, вызванные употреблением каннабиоидов. Психотическое расстройство (F12.5), Психические и поведенческие расстройства, вызванные употреблением кокаина. Психотическое расстройство (F14.5), Психические и поведенческие расстройства, вызванные употреблением летучих растворителей. Психотическое расстройство (F18.5), Психические и поведенческие расстройства, вызванные употреблением опиоидов. Психотическое расстройство (F11.5), Психические и поведенческие расстройства, вызванные употреблением седативных или снотворных средств. Психотическое расстройство (F13.5)
Наркология

Умумий маълумот

Қисқача маълумот


Узбекистан Республикаси Согликни саклаш вазирлигининг 2022 йил “27” июндаги 176-сонли буйругига
1-илова
УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ 2022

«Психоактив моддалар истеъмоли натижасида юзага келадиган ру^ий ва хулк-атвор бузилишлари. Психотик бузилишлар» миллий клиник баеннома

Клиник муаммо: Психоактив моддалар истеъмоли натижасида юзага келадиган рух,ий ва хулк-атвор бузилишлари

Хужжатнинг номи: Психоактив моддалар истеъмоли натижасида юзага келадиган рух,ий ва хулк-атвор бузилишлари. Психотик бузилишлар. Миллий клиник баённома.

Тиббий ёрдам курсатиш босқичлари: Стационар ва амбулатор.

Тузилган сана: 2022 й.

Хужжатни янгилаш режалаштирилаётган сана: 2025 й.

Баённоманинг мақсадли гурухи: шифокор-наркологлар, психиатрлар, анестезиолог-реаниматологлар, соғликни саклаш ташкилотчилари, тиббиёт олийгохларининг талабалари, клиник ординаторлари ва магистрантлари.

Таърифлар
ПАМдан фойдаланиш натижасида келиб чиқадиган психотик бузилиш (ПБ) - бу психоактив моддалардан фойдалангандан кейин дарх,ол ёки уни кабул килганидан кейин 2 х,афта ичида юзага келадиган психоз х,олати. Бу ёркин галлюцинациялар (одатда эшитиш, лекин купинча 1 дан ортик х,иссиётларга таъсир килади), нотуғри тан олишлар, васвасалар ва/ёки муносабат юялари (купинча параноид ёки персекутор васваса), психомотор бузилишлар (кузғалиш ёки ступор), xис-туйғулар кучли куркувдан экстазгача узгариши билан тавсифланади. Онг одатда аник ёки унинг маълум даражада хиралашиши булиши мумкин, лекин у каттик чалкашликка айланмайди. Психотик аломатлар 48 соатдан ортик давом этади. Бузилиш одатда 1 ой ичида тулик ёки кисман утиб кетади ва 6 ой ичида унинг аломатлари йуколади. Турли психоактив моддалардан фойдаланиш окибатида келиб чикадиган ПБ уларнинг белгилари буйича ажралиб туради. Бу ишлатиладиган модданинг турига ва фойдаланувчининг шахсиятига боғлик. ПБ тобеликнинг х,ар кандай боскичида, лекин асосан урта ва ох,ирги боскичда пайдо булиши мумкин.

ХКТ-10 буйича кодланиши

 

Таснифи


Таснифи
Психоактив моддалардан фойдаланиш натижасида келиб чикадиган психозлар экзоген ёки симптоматик психозларга тегишли. Уларнинг таснифи учун касалликнинг клиник куринишида мавжуд булган психотик бузилишлар турлари - галлюцинациялар, делирий, турғун аффектив бузилишлар асосий ахамиятга эга. Шунингдек, психозларнинг таснифида психоактив моддалар турлари хам хисобга олинади. Х,ар кандай психоз холати оғир рухий бузилиш сифатида бахоланади ва дархол ихтисослашган тиббий ёрдамни талаб килади.

Этиологияси и патогенези


Этиологияси ва патогенези
Рух,ий бузилишларнинг сабаби психоактив моддани узок вакт мунтазам равишда суиистеъмол килиш натижасида нейротрансмиттерлар алмашинувининг бузилиши х,исобланади. Психоактив моддаларни узок муддат куллаш билан ривожланадиган нейротрансмиттер етишмовчилиги компенсатор равишда катехоламинлар (КА) синтезининг ортишига ва улар метаболизми ферментлари (монооксидаза ва допамин-дофамин (ДА) нинг норепинефринга (НА) айланишини назорат килувчи гидроксилаза) фаоллигининг сусайишига сабаб булади, иккаласининг х,ам айланиши тезлашади. Абстиненция синдромида мияда ферментлар фаоллигининг узгариши туфайли дофамин тупланади ва унинг кондаги даражаси психоактив моддаларни абстиненция синдромининг клиник зуравонлиги билан аник боғликдир. Шундай килиб, ушбу нейротрансмиттер концентрациясининг дастлабки (180% дан ортик) ярмига купайиши оfир абстиненция синдромининг клиник куринишлари билан бирга келади, 3 баравар куп (250-300% дан ортик) уткир психотик х,олатнинг ривожланишига сабаб булади.

Психотик бузилишнинг ривожланишидаги ишга солиш механизми, коида тарикасида, наркотизациянинг циклининг узок давомийлиги ва/ёки айникса кабул килинган психоактив модданинг юкори дозалари булади. Психознинг асосий сабаби нафакатгина психоактив моддаларнинг мияга бевосита таъсири, балки метаболик жараёнларнинг бузилиши ва интеркурент касалликларнинг кушилиши х,исобланади. Ушбу тенденция спиртли ичимликларни истеъмол килиш натижасида келиб чиккан психотик бузилишларда энг аник намоён булади. Шунинг учун наркологияда купинча "металкогол психози" атамаси кулланилади. Одатда, металкогол психозларнинг ривожланишидан олдин кушимча соматик ва рух,ий зарарлилик юз беради, конституция оид омилларга х,ам катта ахдмият берилади. Психоактив моддаларни суиистеъмол киладиган одамларнинг 50% дан ортиғи (алкогол ичимликларни х,исобга олмаганда) кандайдир рух,ий касалликка эга: 26% аффектив бузилишларга эга (депрессия ёки мания ва фойдаланувчиларга караганда 4,7 баравар куп), 28% безовталик бузилиши (2,5 баравар тез-тез), 17,8% - антисоциал шахснинг бузилиши (13,4 баравар тез - тез), 6,8% да- шизофрения (6,2 баравар тез-тез). Баъзи муаллифлар фикрларича, гиёх,ванд моддаларни истеъмол килиш натижасида келиб чиккан психотик бузилишлар шизофрения спектрдаги касалликларнинг предикторлари булиши мумкин. Каннабис суиистеъмоли туфайли психозларни аникланган одамларнинг 46% ва амфетамин психозига дучор булганларнинг 30% саккиз йил ичида шизофрения ташх,иси куйилган. Шизофренияга хос клиник куринишлари билан психозларнинг ривожланиши учун табиий ва синтетик каннабиноидлар юкори фаоллиги курсатилди. Психоактив моддалардан ПБ патогенези х,озиргача яхши урганилмаган. Купгина тадкикотчилар психозни бир вактнинг узида куплаб омиллар (гипоксия, гиперкапния, ишемия, мия метаболизмининг бузилиши, дисиркуляцион кон томирларининг узгариши ва бошкалар) таъсирининг натижаси деб х,исоблайди.

Эпидемиологияси


Эпидемиология
Алкогол ичимликларни абстиненция синдроми пайтида ривожланаётган психозлар бутун дунёда энг кенг таркалган. Жах,он Соғликни саклаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кура, алкоголизм билан касалланган беморларнинг 10% металкогол психозлари учрайди. Бошка психоактив моддаларни ишлатишда психозларнинг таркалиши туғрисида ишончли маълумотлар йук.

Клиник кўриниши

Аломатлари, кечиши


Клиник куриниши
Психоактив моддаларни суиистеъмол килиш туфайли психозлар клиник куриниши продуктив психопатологик аломатлар: идрок бузилишлари (иллюзиялар, галлюцинациялар ва сохта галлюцинациялар), васвасалар, х,амда аффектив ва хулк-атвор бузилишлари, психомотор кузғалиш ёки тормозланиш, уз-узининг хатти-харакатларига жавоб бераолмаслик ва уларни бошкараолмаслик билан тавсифланади.

Диагностика


Диагностикаси

Шикоятлар ва анамнез
Амалдаги психоактив моддани аниклаш беморнинг уз баёноти, сийдик, кон ва бошка объектив маълумотларни (беморда психоактив моддалар мавжудлиги, клиник белгилар ва аломатлар, хабардор килинган учинчи манбалардан олинган хисоботлар) тахлил килиш асосида амалга оширилиши мумкин.



Физикал текширув


Лаборатория диагностикаси


ИХА усуллари ёрдамида экспресс диагностика урганилган моддалар спектри ва уларни аниклаш вакти жихдтидан чекланган: ПБ психоактив модда истемолидан бир неча кун утгач ривожланишида биологик мух,итдаги ПАМ концентрацияси пастга тушгандан кейин уларни ИХА усуллари ёрдамида аникланмаслиги мумкин. Х,озирги вактда ИХА усули билан куйидаги психоактив моддаларни сифат жихдтдан аниклаш мумкин: амфетамин, марихуана, морфин/героин, кокаин, метамфетамин, барбитуратлар, бензодиазепинлар, фенциклидин, метадон ва экстази (МДМА). Экспресс диагностика тест чизиклари ёрдамида амалга оширилади, х,ам моно-тестлардан (битта тест - битта психоактив модда) ва мульти- тестлардан фойдаланишингиз мумкин (битта тестда 10 тагача турли психоактив моддаларни аниклаш мумкин). Фотометрик аниклаш билан ИХА нафакат психоактив моддалар мавжудлигини аниклашга, балки унинг концентрациясини бах,олашга х,ам имкон беради. ИХАнинг камчиликлари - бу сохта ижобий натижаларни олиш имконияти ва куплаб психоактив моддаларни (масалан, синтетик каннабиноидлар ва стимуляторлар, галлюциногенлар, ГАМК- миметикларни ва бошкаларни) аниклай олмаслик. Шунинг учун ИХАнинг шубхдли натижаларини олишда кимё-токсикологик тадкикотлар утказиш керак.



Ушбу анализларнинг бажарилиши терапия хавфсизлигини бах,олаш, биринчи навбатда ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни талаб киладиган уткир х,олатларни истисно килиш ва умумий соматик х,олатини аниклаш учун мух,имдир. К,оида тарикасида, терапия бошланишидан олдин мунтазам лаборатория текширувлари утказилади.






Инструментал текширув
Ушбу диагностика усуллари психоактив моддалардан фойдаланиш туфайли ПБ ташхисини аниклаштиришга имкон бермайди. Шунга карамай, улар ПАМ моддаларни сурункали истеъмолининг асоратларини эрта ташхислаш учун зарурдир, бу эса ПБ кечишига сезиларли таъсир курсатиши мумкин.


Бошқа диагностика усуллар

Шизофрениясимон бузилишлар
Психоактив моддаларни суиистеъмол туфайли шизофрениясимон бузилишнинг клиник куринишлари деярли шизофрения психозининг аломатларидан фарк килмайди. Шизофренияга ухшаш аломатлари булган беморда F1х.50 ташхис куйиш учун психоздан олдин содир булган ПАМ истемоли хакида анамнестик ва лаборатория маълумотлари асос булади. Кейинчалик беморларнинг тахминан 1/3 кисмига хакикий шизофрения спектрининг бузилиши ташхиси куйилади, аммо бундай ташхис факат бемор охирги 6 ой ичида психоактив моддалар истеъмол килмаган такдирда аникланиши мумкин.


ПАМ фойдаланишни тухтатгандан кейин психоз клиник куринишида шизофрения нуксони шаклланмасдан психотик бузилишларнинг аста-секин камайиши кузатилади. ПБнинг бу варианти каннабиноидлар, стимуляторлар, галлюциногенларга тобелик булган беморларга хосдир ва алкоголга тобелик булганларда камдан-кам кузатилади.

Асосан васваса бузилишлари


Энг кенг таркалган васвасавий бузилишлар узини уткир параноид шаклида намоён килади. Вахима, қурқув шаклида аффектив бузилишлар тусатдан пайдо булади. Идрокнинг бузилишларидан эшитиш иллюзиялари ва/ёки вербал галлюцинациялар характерлидир. Кейин беморни кузатиб бориш, мухокама килиш, унга зарар етказиш учун фитна борлигига ишонч пайдо булади. Идрокнинг бузилишлари одатда киска муддат ичида борлиги билан, васваса эса, коида тарикасида, доимий булиб, хронизация ва рецидивларга мойиллиги билан ажралиб туради. Беморнинг хулк-атвори унинг шахсиятининг хусусиятлари билан белгиланади (у хаёлий тахдидни йук килиш, яшириш ва х,к.). Уткир параноидлар алкогол, кокаин ва бошка стимуляторлар, седатив ва ухлатувчи млддалар, каннабиноидлар ва учувчан органик моддаларга тобелик мавжуд булган беморларда ривожланади.

Алкоголга тобелик булганларда одатдаги васвасавий бузилиш - алкогол рашк васвасаси (алкогол паранойя). Бу холат одатда кекса беморларда кузатилади, психознинг ривожланишидан олдин алкоголли мастлик холатида ёки абстиненция синдромида хотиннинг хиёнатида айблаш юялари пайдо булади. Алкоголли паранойянинг ривожланиши билан хотиннинг хиёнатига кучли ишонч бор, баъзида бу юясига бевосита зид булган хар кандай фактлар унинг фойдасига талкин этилади. Бемор хотинининг куп йиллар давомида уни алдаганлиги, болалар севгилисидан туғилганлиги ва хоказо далилларга асосланади. Купинча рашк юяларига моддий зарар етказиш (унинг мулкини эгаллаш учун хотини турмуш курган), захарланиш, судбозлик ва бошкалар кушилади. Алкоголли паранойя купинча куполлик билан узгарган хатти-харакатлар, хотинига нисбатан тажовузкорлик, камрок хаёлий ракиб билан бирга келади. Даволаш жараёнида параноид васваса, коида тарикасида, резидуал васваса билан алмаштирилади.

Васвасавий бузилишининг бошка вариантлари булиши мумкин:
-таъсир этиш васвасаси (купинча каннабиноидли наркоманияларда кузатилади);
-ипохондрик васваса бузилиши (алкогол, кокаин ва бошка стимуляторлардан тобеликларда характерлидир).

Асосан галлюцинатор бузилиши


Уткир галлюциноз одатда элементар ва оддий галлюцинациялар пайдо булиши билан намоён булади. Идрокнинг бузилишлари ташвиш, куркув, чалкашлик, уйку бузилиши куринишидаги аффектив бузилишлар билан бирга келади. Кейин галлюцинациялар вербал характерга эга булади, купинча бемор икки ёки ундан ортик товушлар уртасида унинг шахсини мухокама килиш, уни айблаш, коралаш, турли хил жазоларни тахдид килиш хакида гапларни эшитади. Ушбу холатда иккиламчи васваса ривожланади (муносабатлар васвасаси, айблаш васвасаси ва бошкалар). Васвасавий ва шизофрениясимон психозлардан фаркли васваса юялари нотурғун, галлюцинациялар фабуласига чамбарчас боғлик булади ва хатто психоз чуккисида танкид билан утиши мумкин. Беморнинг хулк-атвори галлюцинация мазмунига мос келади ва унинг шахсиятининг хусусиятлари билан белгиланади. Вербал галлюцинациялардан ташкари, галлюцинознинг бошка турлари - курув, тактил, висцерал хам кузатилиши мумкин. Алкогол ичимликларни истеъмол килиш натижасида келиб чиккан психозлардан энг кенг таркалган галлюцинатор бузилишлар (делирийдан кейин иккинчи уринда туради). Кокаиндан фойдаланиш натижасида келиб чиккан галлюцинатор бузилиши терида эмаклаш хисси ёки унинг остига кириб борадиган хдшаротлар куринишидаги тактил галлюцинациялар билан тавсифланади. Галлюцинатор бузилишлар бошка стимуляторлар, седатив ва ухлатувчи воситалар ва каннабиноидлардан фойдаланиш туфайли х,ам пайдо булиши мумкин.

Асосан полиморф психотик бузилишлар


Асосан полиморфик психотик х,олатларга иллюзор ва/ёки галлюцинатор бузилишлар ва васвасалар (купинча таъкиб килиш васвасаси) билан бирга кушилиши хос булади. Юкори кузғалувчанлик, хдракатларнинг фаоллиги, аффектив бузилишлар характерга эга. Ушбу ПБ алкогол, кокаин ва бошка стимуляторлар, седатив ва ухлатувчи моддалар, каннабиноидлар ва учувчан органик моддаларга тобелик булган беморларда ривожланади.

Асосан депрессия аломатлари билан психотик бузилишлар


Ушбу ПБ депрессия аломатларининг (кайфиятнинг пасайиши, узига узи паст бах,о бериш, фаоллик пасайиши, содир булаётган нарсаларга пессимистик бах,о бериш) бошка психотик аломатлар билан биргаликда пайдо булиши билан тавсифланади. Психоз беморни айблаш килувчи, унинг кераксизлиги ва суикасд хдракатларга мажбур килувчи вербал галлюцинациялардан бошланиши мумкин. Беморда айбдорлик, муносабатлар, узини хорлаш васвасалар ва уз жонига касд килиш хдракатлари кузатилиши мумкин. Кайфият сутка давомида узгариши характерлидир: депрессия белгилари энг куп эрталаб аникланади, кечкурун бу х,олат яхшиланиши мумкин. Куп х,олларда уйку бузилиши (уйкусизлик ёки уйкучанлик), овкатланиш хулкининг бузилиши кузатилади. Икки хдфтадан ортик ушбу аломатлар давом этилса, депрессия х,олати аникланади. Шу билан бирга, ушбу ташхисни киска вакт оралиғи билан тавсифланган, аммо ғайриоддий оғир ва тез ривожланаётган депрессия аломатлари булган х,олларда х,ам аниклаш мумкин. Асосан депрессия аломатлари билан кечувчи психозлар кокаин ва бошка стимуляторлар, алкогол, седатив ва ухлатувчи моддалар, галлюциногенларга тобелик булган беморларда кузатилади.

Асосан маниакал психотик аломатлар билан психотик бузилишлар



Ушбу ПБ галлюцинатор ва васваса бузилишлари (буюклик, муносабатлар ва таъкиб килиш васвасаси) билан биргаликда кузғалиш, идеатор ва харакат фаоллигининг кучайиши билан тавсифланади. Бу кокаин ва бошка стимуляторлар, галлюциногенлар, алкогол, седатив ва ухлатувчи воситаларга тобелик булган беморларда кузатилади.

Даволаш


Даволаш
Турли психоактив моддалардан фойдаланиш туфайли психотик бузилишлар бир хил психопатологик аломатларни намоён килиши мумкин ва аксинча, бир хил психоактив моддасидан фойдаланиш турли хил ПБ ривожланишига олиб келиши мумкин. Даволашнинг стратегияси ва тактикаси, биринчи навбатда, беморнинг рухий холатини бевосита белгилайдиган хдкикий аломатларга асосланган булиши керак

Беморни фиксация килиш


Фиксация юмшок шикаст етказмайдиган воситалар (сочиклар, чойшаблар, мато камарлари ва бошкалар) ёрдамида нозик тарзда амалга оширилиши керак. Х,ар бир оёк-кул ва елкама-камар ишончли тарзда урнатилади, асаб магистраллари ва кон томирларининг сикилишига йул куймаслик керак. Бемор х,ар доим ходимларнинг назоратида булиши керак. Фиксация назоратни олиб ташлашни англатмайди, аксинча, беморнинг ахволини доимий назорат килишни талаб килади. Беморни фиксациядан фойдаланиш тиббий хужжатларга мажбурий киришни талаб килади.

Фармакотерапия



Диазепам 0,5% эритмаси томир ичига аста-секин юборилади, максимал суткалик дозаси беморнинг 1 кг вазнига 0,25 мг ни ташкил килади.



Атипик антипсихотиклар энг самарали ва хавфсиздир. Оланзапин кунига 5 мг дан 20 мг гача ёки рисперидон кунига 2-6 мг / кун дозасида оғиз оркали буюрилади. Психомотор ажитация холатида ва бемор энтерал дори шаклларини кабул килишдан бош тортганида, галоперидол мушак ичига ёки томир ичига буюрилади, битта дозада 5-10 мг, максимал суткалик доза 100 мг. Галоперидолнинг психотик бузилишларда карши юкори самарадорлигига карамай, оғир асоратлар (емон сифатли нейролептик синдром, юрак ритмининг бузилиши, дискинезия ва бошкалар) ривожланишининг хавфига бо^ик галоперидол киска муддатли курсларда, факат уткир курсатмаларга мувофик кулланилади.



Инфузион терапия



ПБ акникланган беморларга жисмоний ва рух,ий фаолликнинг ошиши, баъзида тана хдроратининг кутарилиши, нафас олиш тезлашуви, терлаш купайиши характерга эга. Шу муносабат билан организм суюкликни йукотади. Купгина лолларда орал регидратация етарли булиши мумкин. Бемор уз-узидан ичмаса ёки суюклик кабул килишдан бош тортса, инфузион терапия буюрилади. Инфузион терапиянинг хажми ва давомийлиги волемик бузилишнинг оғирлиги билан белгиланади.

Психоактив моддалардан фойдаланиш натижасида келиб чикадиган психотик бузилишлар учун психотерапия
Психотик бузилишлар учун турли психотерапия усулларидан фойдаланиш имкониятлари чекланган. Ушбу даврда оилавий маслахдтларни психоактив моддалардан фойдаланишни давом эттиришнинг олдини олиш учун оила аъзолари ва мух,им одамларни терапевтик дастурга жалб киладиган тарзда утказиш керак. Беморнинг психотерапияси психотик хрдисаларни бартараф этишдан кейин курсатилади.




Психоактив моддалар истеъмоли натижасида юзага келадиган психотик холатлар буйича ихтисослаштирилган тиббий ёрдам курсатиш стандарти



Диагностик ва даволаш тиббий тадбирлар



Тиббий реабилитация


Реабилитация
Психоактив моддаларни куллаш натижасида келиб чиккан ПБ аникланган беморлар реабилитацияси уларнинг психотик хрлатини енгиллаштириш ва тобелик синдромини даволашдан кейин амалга оширилади.

Госпитализация


Тиббий ёрдамни ташкил этиш




Профилактикаси


Профилактика
Психоактив моддалардан фойдаланиш натижасида келиб чиккан ПБда учинчи (модификацияланган) профилактикаси энг мух,имдир. Ушбу профилактика тиббий, индивидуал характерга эга булиб, биринчи навбатда, психоактив моддаларга тобелик булган одамларга каратилган. Бундай профилактика психотик бузилишнинг кайта ривожланишининг олдини олишга, психозни бошдан кечирган беморнинг рух,ий ва соматик сохдси учун зарарли окибатларни камайтиришга каратилган.

Маълумот

Фойдаланилган адабиётлар

  1. Клинические протоколы, руководства, рекомендации Министерства здравоохранения Республики Узбекистан 2020
    1. 1. Niemi-Pynttari J.A., Sund R., Putkonen H. et al. Substance-induced psychoses converting into schizophrenia: a register-based study of 18,478 Finnish inpatient cases // J. Clin.Psychiatry. 2013. Vol. 74 (1). P. 94-99. 2. Celofiga A., Koprivsek J., Klavz J. Use of synthetic cannabinoids in patients with psychotic disorders: case series //J. Dual Diagn. 2014. Vol. 10 (3). P. 168-173. 3. Dervaux A., Laqueille X., Bourdel M.C. et al. Cannabis and schizophrenia: demographic and clinical correlates // Encephale. 2003. Vol. 29 (1). P. 11-17. 4. Kuepper R., Winkel R., Henquet C. Cannabis use and the risk of psychotic disorders. // TijdschrPsychiatr. 2013. Vol. 55 (11). P. 867-872. 5. Large M., Mullin K., Gupta P. et al. Systematic meta-analysis of outcomes associated with psychosis and co-morbid substance use // Aust. N. Z. J. Psychiatry. 2014. Mar 3. P. 109-135. 6. Radhakrishnan R., Wilkinson S.T. D'Souza D.C. Gone to pot - a review of the association between cannabis and psychosis. // Frontiers in Psychiatry. Addictive Disorders and Behavioral Dyscontrol. 2014. Vol. 5. Article 54. P. 2-24. 7. Rosenthal R.N., Miner C.R. Differential diagnosis of substance-induced psychosis and schizophrenia in patients with substance use disorders // Schizophr Bull. 1997. Vol. 23 (2).P. 187-193. 8. Grewal R.S., George T.P., Cannabis-Induced Psychosis: A Review. July 14, 2017 [Электронныйресурс]. 9. Marder, S. R. A review of agitation in mental illness: treatment guidelines and current therapies. J. Clin. Psychiatry 67(Suppl. 10). 2006.- P. 13-21. 10. Paparelli A., Morrison P.D., Murray R. Drug-Induced Psychosis: How to Avoid Star Gazing in Schizophrenia Research by Looking at More Obvious Sources of Light 2011. [Электронныйресурс]. 11. Nunez L.A., Gurpegui M. Cannabis-induced psychosis: a cross-sectional comparison with acute schizophrenia. //Acta Psychiatr Scand. - 2002. - N105. P. 173-178. 12. Glasner-Edwards S., Moone L.J. Methamphetamine Psychosis: Epidemiology and Management. //CNS Drugs. - 2014. - N28. - P. 1115-1126. DOI 10.1007/s40263-014-0209-8. 13. Rognli E.B., Bramness J.G. Understanding the Relationship Between Amphetamines and Psychosis. //Current Addiction Reports. -2015. - Vol. 2, - Iss.4. -P. 285-292. 14. Jordaan GP, Emsley R. Alcohol-induced psychotic disorder: a review. //Metab Brain Dis. - 2014. Vol.29. - N2. P. 231-243. doi: 10.1007/s11011-013-9457-4. 15. Nakamura M., Koo J. Drug-Induced Tactile Hallucinations Beyond Recreational Drugs. // American Journal of Clinical Dermatology. - 2016. Vol. 17. - N6. - P. 643-652. 16. Vollenweider F.X. Brain mechanisms of hallucinogens and entactogens. // Dialogues Clin Neurosci. - 2001. Vol. 3. - N4.- P. 265-279. 17. NICE, National Institute for Health and Clinical Excellence (2011) Alcohol dependence and harmful alcohol use. NICE clinical guideline 115. London: National Institute forHealth and Clinical Excellence. [Электронныйресурс]. 18. Alcoholism Workup. LaboratoryStudies. [Электронныйресурс]. 19. Griswold K.S., Del Regno P.A., Berger R.C., Recognition and Differential Diagnosis of Psychosis in Primary Care. //Am. Fam. Physician. - 2015. - Vol.15. - N91(12). P. 856-863. 20. Fedarau M., Compolo F., Papadakos P. J. Psychomotor Agitation in Critically Ill Patients and the Role of Sedation: A Review of Literature. 2012, VIII (6): 62-74. 21. Kelly TM, Daley DC. Integrated Treatment of Substance Use and Psychiatric Disorders. //Soc. Work Public Health. - 2013. - N28. - P 388-406. doi:10.1080/19371918.2013.774673. 22. Shoptaw SJ, Kao U, Ling W. "Treatment for amphetamine psychosis (Review)". Cochrane Database of Systematic Reviews. 2009: Amphetamine psychosis. 23. Ostinelli EG, Hussein M, Ahmed U, Rehman FU, Miramontes K, Adams CE. Risperidone for psychosis-induced aggression or agitation (rapid tranquillisation). //Cochrane Database Syst Rev.- 2018 Apr 10;4:CD009412. 24. Utzerath G., Reske D., Gouzoulis-Mayfrank E. Parenteral Antipsychotics in the Treatment of Agitation and Aggression // Fortschr Neurol Psychiatr. - 2015. - Vol. 83. - N12. P. 665- 675/ 25. Monti J.M., Spence D.W., Buttoo K., Pandi-Perumal S.R. Zolpidem"s use for insomnia. //Asian J Psychiatr. - 2017. - Vol. 25. - P. 79-90. 26. Holm K.J., Goa K.L. Zolpidem: an update of its pharmacology, therapeutic efficacy and tolerability in the treatment of insomnia // Drugs. - 2000. - Vol.59. N4. - P.865-890. 27. McCrady, B.S. Treating alcohol problems with couple therapy. // Journal of Clinical Psychology. - 2012. - Vol. 68. - № 5. - P. 514-525. 28. Powers, M.B. Behavioralcouples therapy (BCT) for alcohol and drug use disorders: A metaanalysis / M.B. Powers, E. Vedel, P.M.G. Emmelkamp // Clinical Psychology Review. - 2008. - Vol. 28. - № 6. - P. 952-962. 29. Van der Stouwe, T., Asscher, J. J., Stams, G. J. J. M., et al. The effectiveness of Multisystemic Therapy (MST): A meta-analysis. // Clinical Psychology Review. - 2014. - Vol. 34. - № 6. - P. 468-481. 30. Stanton M.D., Shadish W.R. Outcome, attrition, and family-couples treatment for drug abuse: A meta-analysis and review of the controlled, comparative studies. //PsycholBull. -1997. - № 122. - P. 1.70-91.

Маълумотлар


Ёзишмалар учун манзил
Тошкент ш., Чилонзор т-ни, Арнасай куч., 32. Тел: (+71) 277-12-32 Моб: (+97) 744-12-20 E-mail: lvudm.aleksandrowna2014@mail.ru

Ишчи гурух таркиби:
Турсунходжаева Л.А. т.ф.д., профессор, ТХКМРМ Наркология кафедраси мудири
Бахрамов Ф.Ш. т.ф.д. (PhD), РИНИАТМ директор уринбосари, ТХКМРМ Наркология кафедраси доценти
Баймирова Л.Т. ТХКМРМ Наркология кафедраси ассистенти 
Азизова Д.К. ТХКМРМ Наркология кафедраси ассистенти

Ишчи гурух рахбари:
Турсунходжаева Л.А. т.ф.д., профессор, ТХКМРМ Наркология кафедраси мудири

Услубий ёрдам:
Ядгарова К.Т., т.ф.н. Тиббий стандартлар ва баённомалар ишлаб чиқиш булими бошлғи, Инновацион соғлиқни саклаш Миллий палатаси

Рецензентлар
Ашуров З.Ш. т.ф.д., УзР ССВ бош наркологи, РИНИАТМ директори
Ходжаева Н.И. т.ф.д., ТТА психиатрия ва наркология кафедраси профессори

Қисқартмалар руйхати:


Атамалар
■ ПАВ истеъмолига боғлик психотик бузилишлар (ПБ) - психоактив моддалар истеъмоли даврида ёки ундан сунг пайдо буладиган ва ёркин галлюцинациялар (одатда эшитиш, лекин купинча бир нечта х,иссиётларга таъсир килади), ёлғон тан олишлар, васвасалар ёки муносабат fоялари (купинча параноид), психомотор бузилишлар, узгарувчан х,ис- туйғулар (кучли куркувдан экстазгача) билан кечадиган рух,ий бузилишлар.
■ Психоактив модда - табиий ёки синтетик моддалар, улар биринчи кабул килишда истеъмолувчининг исталган ёкимли таъсирларига, мунтазам равишда кабул килишда эса рух,ий ва жисмоний тобеликга олиб келиши мумкин.
■ Галлюцинациялар - бу реал объектсиз содир буладиган сиймолар ва тасаввурлар билан кечадиган идрокнинг бузилиши.
■ Васваса - бу беморнинг онгини камраб оладиган, вокеликни бузадиган ва ташки томондан тузатиш булмайдиган патологик тоялар, мулохдзалар ва хулосалар туплами.
■ Психомотор бузилишлар - ступор ёки кузғалиш сифатида намоён булади. Ступор билан бемор бир х,олатда котиб колади, хдракатсиз булиб колади, саволларга жавоб беришдан тухтайди, бир нуктага карайди, овкатланишдан бош тортади. Психомотор кузғалиш билан бемор х,амма вакт харакатда булади, тинмай гапиради, ах,мокнома киликлар килади, тажовузкор ва таъсирчан булади (кутилмаган, мотивсиз хдракатлар килади).

Тиббий ёрдам сифатини бах,олаш мезонлари


Иловалар

Клиник баённома ишлаб чициш методологияси

Диагностика усуллари учун далилларнинг ишончлилиги (ДИД) даражасини бахолаш кулами (диагностик тадбирлар)


Профилактика, даволаш ва реабилитация усуллари (профилактика, даволаш, реабилитация тадбирлари) учун далилларнинг ишончлилиги даражасини бахолаш кулами (ДИД)


Тавсияларнинг ишончлилик даражаларини бахолаш кулами



Беморни олиб бориш алгоритми





Беморлар учун маълумот

Психозлар (психотик бузилишлар) деганда беморнинг рухий фаолиятининг бузилиши энг ёркин намоён булиши тушунилади, бу хулк-атвор бузилишларида, мулохаза юритиш, тyғри карор кабул килиш кобилиятида, макон ва вактдаги йуналишни бузишда намоён булади. Психозларнинг асосий куринишлари:

Идрокнинг бузилишлари (галлюцинациялар). Улар оддий (кунғироклар, шовкин, кунғироклар) ва мураккаб (нутк, сахналар) булиши мумкин. Энг кенг таркалган эшитиш галлюцинациялари-бу одам ташкаридан ёки бош ичида, баъзан эса танадан эшитадиган "овозлар". Купгина лолларда овозлар шу кадар аник кабул килинадики, бемор уларнинг хдкикатига заррача шубха килмайди. Овозлар тахдид килувчи, айбловчи, бетараф, императив (буйрук берувчи) булиши мумкин. Императивлар энг хавфли хисобланади, чунки беморлар купинча овозларнинг буйрукларига буйсунадилар ва узлари ёки бошкалар учун хавфли харакатларни киладилар.

Васвасавий ғоялар-бу хакикатга мос келмайдиган, беморнинг онгини тулик эгаллаб оладиган ва рад этиш ва аниклаштириш оркали тузатишга яроксиз булган хукмлар, хулосалар. Энг тез-тез бор: таъкиблар васвасаларига (беморлар улар улдирилиши истайман, таъкиб килинмокда, деб ишонаман, фитналари уларнинг атрофида тукилган, калтис ташкил этилмокда), таъсири васвасаларига (рухшунослар, мусофирлар, радиация ёрдамида махсус хизматлар, радиация, "кора" энергия, жодугарлик, зарар), зарар васвасаларига (захар, уғрилик, квартирададан хайда колиш учун керакли), ипохондрик васваса (сабр у касалликнинг айрим турдаги, тез-тез дахшатли ва бедаво, ужарлик унинг ички органлар таъсир тасдиклайди, жаррохлик аралашувини талаб килади). Шунингдек, рашк, ихтиро, буюклик, ислохотчилик, бошка келиб чикиш, севги, судбозлик ва хоказоларнинг васвасалар мавжуд.

Харакат бузилишлари -ступор ёки хаяжон шаклида намоён харакат бузилишлари. Ступор билан бемор бир холатда котиб колади, харакатсиз булиб колади, саволларга жавоб беришдан тухтайди, бир нуктага карайди, овкатланишдан бош тортади. Психомотор кузғалиш холатидаги беморлар, аксинча, хамма вактда харакатда буладилар, тинмай гапирадилар, баъзан жилмаядилар, ахмокона, тажовузкор ва таъсирчан буладилар (кутилмаган, ножуя харакатлар киладилар).

Кайфиятнинг бузилишлари депрессив ёки маниакал холатлар билан намоён булади. Кайфият пасайиши, эзилганлик, депрессия, харакат ва интеллектуал тормозланиш, истак ва мотивларнинг йуколиши, энергиянинг пасайиши, утмиш, хозирги ва келажакни пессимистик бахолаш, уз-узини айблаш юялари, уз жонига касд килиш фикрлари билан тавсифланади. Маниакал холат асоссиз кутарилган кайфият, тезлаштирилган фикрлаш ва харакат фаолиги, уз шахсиятининг имкониятларини реал булмаган, баъзан хаёлий режалар ва лойихаларни куриш билан ортикча бахолаш, уйкуга булган эхтиёжнинг йуколиши, такикланган дисклар (спиртли ичимликларни ёки гиёхванд моддаларни суиистеъмол килиш, бузук жинсий муносабатлар) билан намоён булади.

Бириктирилган файл

Диққат!

  • Занимаясь самолечением, вы можете нанести непоправимый вред своему здоровью.  
  • Информация, размещенная на сайте MedElement и в мобильных приложениях "MedElement (МедЭлемент)", "Lekar Pro", "Dariger Pro", "Заболевания: справочник терапевта", не может и не должна заменять очную консультацию врача. Обязательно обращайтесь в медицинские учреждения при наличии каких-либо заболеваний или беспокоящих вас симптомов.  
  • Выбор лекарственных средств и их дозировки, должен быть оговорен со специалистом. Только врач может назначить нужное лекарство и его дозировку с учетом заболевания и состояния организма больного.  
  • Сайт MedElement и мобильные приложения "MedElement (МедЭлемент)", "Lekar Pro", "Dariger Pro", "Заболевания: справочник терапевта" являются исключительно информационно-справочными ресурсами. Информация, размещенная на данном сайте, не должна использоваться для самовольного изменения предписаний врача.  
  • Редакция MedElement не несет ответственности за какой-либо ущерб здоровью или материальный ущерб, возникший в результате использования данного сайта.
На главную
Наверх