Полиморф фотодерматоз

полиморфный фотодерматит, весенне-летний фотодерматит, полиморфный фотодерматоз

Версия: Клиник баённомалар 2020-2023 (Ўзбекистон)

Полиморфная световая сыпь (L56.4)
Дерматовенерология, Дерматокосметология

Умумий маълумот

Қисқача маълумот


Клиник тавсияни ишлаб чиқувчилар:
  • «ЎзР дерматовенерологлар ва косметологлар ассоциацияси»
  • РИДваКИАТМ жамоаси

Клиник тавсиялар
Полиморф фотодерматоз

Ёш гуруҳи: болалар/катталар

Тасдиқланган йили: 2021

Касаллик ёки ҳолатнинг (касалликлар ёки ҳолатлар гуруҳи) тушунчаси
Полиморф фотодерматоз (синонимлари - полиморф ёруғлик тошмалари, полиморф фотодерматит, баҳор-ёзги фотодерматит) – бу фотодерматознинг энг кўп учрайдиган туриб бўлиб, баҳор-ёзги қуёш таъсирида пайдо бўладиган, тананинг очиқ соҳаларидаги терида қичинувчи доғли, папулёзли, везикулёзли ёки пилакчали тошмалар намоён бўлиши билан ифодаланади.

Касаллик ёки ҳолатнинг (касалликлар ёки ҳолатлар гуруҳи) соғлиқ билан боғлиқ Халқаро касалликлар ва муаммоларни статистик таснифи бўйича кодлашнинг хусусиятлари
L56.4 – Полиморф ёруғлик тошмаси

Таснифи


Касаллик ёки ҳолат (касалликлар ёки ҳолатлар гуруҳи) таснифи
Умумқабул қилинган тасниф мавжуд эмас.

Этиологияси и патогенези


Касаллик ёки ҳолатнинг (касалликлар ёки ҳолатлар гуруҳи) этиологияси ва патогенези
Полиморф фотодерматознинг этиологияси аниқланмаган. Касалликнинг патогенезида ҳужайравий иммун реакциянинг бузилиши катта аҳамиятга эга. Беморларнинг терисига қуёш нури таъсир қилганда бир ёки бир неча тери антигенларига секин ривожланувчи юқори сезувчанлик реакцияси юзага келади деб ҳисоланилади, лекин антигенларнинг ўзи ҳалигача аниқлангани йўқ [1]. Бир қатор муаллифлар полиморф фотодерматозни пайдо бўлишига асосий сабабни ультрабинафша нурларнинг иммуносупрессив таъсир қилишига беморларнинг терисини резистентлиги деб ҳисоблашади [2,3]. Касалликнинг ривожланишида генетик омилларнинг иштирок этиши тахмин қилинади [4,5].

Эпидемиологияси


Касаллик ёки ҳолатнинг (касалликлар ёки ҳолатлар гуруҳи) эпидемиологияси
Полиморф фотодерматоз кенг тарқалган касаллик ҳисобланиб, популяция ва географик жойлашувга қараб аҳолининг 5дан 20%гача қисмида учрайди. Полиморф фотодерматознинг тарқалиши турли давлатларда 3,6%дан 21%гача ўзгариб туради, Европа давлатларида аҳолининг 18%да учрайди [9]. Касаллик исталган ёшда ривожланиши мумкин, кўпроқ шимолий ярим шардаги ёш аёлларда учрайди. У одатда баҳорнинг охири ёки ёзнинг бошларида пайдо бўлади. Асосан УФА-нурланиш, камроқ УФВ-нурланиш ёки уларнинг бирга келиши, жудаям кам – кўринувчи нурлардан индуцирланади. Педиатрия амалиётида касалликнинг бошланиши одатда мактаб ёшидаги болаларда пайдо бўлади [10], болалар оилавий тошма тошиши 50% ҳолатларда кузатилади [11].

Диагностика


Касаллик ёки ҳолатнинг (касалликлар ёки ҳолатлар гуруҳи) ташхисоти, ташхислаш усулларини қўллашга тиббий кўрсатмалар ва қарши кўрсатмалар
Ташхис анамнез маълумотларига (бемор қуёшда тобланганидан ёки ультрабинафша нурлар таъсиридан сўнг тананинг очиқ қисмидаги тери соҳаларида тошмалар пайдо бўлганини кўрсатиши), касалликка хос клиник белгилар борлигига асосланилади.

Клиник ташхислаш қийин бўлса, қуйидагилар ташхисни тасдиқлайди:
  • инструментал текширув натижалари:
- УБ-нурланишни спектрал диапазонида МЭД, УФА ва УФВ ёрдамида терини фототаъсирчанлигини аниқлаш [12,13].
  • лаборатор текширув натижалари:
- тери биопсияси - теридаги биопсия (операцион) материалини патологоанатомик текшириш [14].

Қиёсий ташхислаш кечки тери порфирияси, эритропоэтик протопорфирия (везикуло-буллёз тошмалар ривожланганида), тизимли қизил бўрича, бошқа фотодерматозлар билан ўтказилади [15].

Болалардаги ПФни наслий генодерматозлар (пигментли ксеродерма, трихотилодистрофия, Блюм синдроми, Ротмунд-Томсон синдроми), метаболик ўзгаришлардан (туғма эритропоэтик порфирия, гепатоэритропоэтик порфирия) фарқлаш керак, ушбу келтирилган касалликларда фотосезгирлик чақалоқлик ва гўдаклик даврида пайдо бўлади. Яна оилавий анамнез, қуёш нури таъсирида тери сурункали касалликларини (атопик дерматит, темиратки, қизил ясси лишай, склероатрофик лихен, оддий герпес, кўп шаклли экссудатив эритема, вирусли экзантема) экзербацияси бўлиши мумкинлигини эътиборга олиш керак [16].

Шикоятлар ва анамнез
Беморлар доғлар, папулалар ёки пилакчаларга қўшилиб кетувчи папуловезикулалар пайдо бўлишига шикоят қиладилар. Турли даражада ифодаланувчи қичишишлар, камроқ ачишиш ёки парестезиялар кузатилади. Полиморф фотодерматоздаги тошмалар асосан баҳор ва кузда пайдо бўлади, лекин қуёш нури юқори даражада тушадиган мамлакатларда очиқ ҳавода кўп бўладиган беморларда тошмалар йилнинг исталган вақтида тошиши мумкин.

Ўчоқлар терида қуёш нури таъсиридан сўнг бир неча соат ёки кундан кейин пайдо бўлади (кўпинча 18-24 соатдан сўнг) ва тананинг очиқ қисмлари, кўпинча бўйин, кўкрак, елка, билак, тиззада, камроқ – юзда ва тананинг бошқа қисмларида жойлашади. Қуёш нури таъсири тўхтаганидан сўнг тошма элементлари бир неча кун ёки ҳафтада ўзида чандиқ қолдирмасдан йўқолиб кетади. Касаллик одатда сурункали қайталанувчи кечади. Касаллик қайталаганда кўп беморларда бир хил морфологик турдаги тошмалар тошади. Полиморф фотодерматоз учун мослашиш феномени хос бўлади – беморни қуёш нури остида қисқа муддатларда тез-тез бўлиши касаллик симптомларини камайтиради. Бу феномен терининг қуёш нурига толерантлигига ошиши билан боғлиқ бўлади ва шу сабабли кўп беморларда баҳор ёки эрта ёздан сўнг пайдо бўлган тошмалар кейинчалик қайталанмайди. Баъзи беморларда бир неча йилдан сўнг касаллик кечиш оғирлиги камаяди ёки тўлиқ соғайиш кузатилади.

Физикал текширувлар
Полиморф фотодерматозни физик текширувларда аниқланган объектив клиник белгилари “Касалликнинг клиник кўриниши” бўлимида ёритиб ўтилган.

Лаборатор диагностик текширувлар
 
  • Беморнинг умумий аҳволини баҳолаш учун қонни клиник таҳлили, сийдикни клиник таҳлили ва қонни биокимёвий таҳлили тавсия қилинади [15].
Тавсиянинг асослилик даражаси С (далилларнинг ишончлилик даражаси 5)

  • Қонда антителалар миқдорини текшириш тавсия қилинади: антинуклеар омил, икки спиралли (натив) ДНКга, Sm, Ro/SS-A ва La/SS-B антигенларига (қизил бўричани истисно қилиш учун) антелани аниқлаш [15].
Тавсиянинг асослилик даражаси С (далилларнинг ишончлилик даражаси 5)
 
  • Қон плазмасида, эритроцитларда ва сийдикда порфиринлар миқдорини текшириш тавсия қилинади (порфирияни истисно қилиш учун)
[15].
Тавсиянинг асослилик даражаси С (далилларнинг ишончлилик даражаси 5)
 
  • Мураккаб ҳолатларда ташхисни верификациялаш учун тери биопсия (операцион) материалидан патологоанатомик текширув тавсия қилинади
[14].
Тавсиянинг асослилик даражаси С (далилларнинг ишончлилик даражаси 5)
Изоҳ: Морфологик ўзгаришлар қуйидаги белгилар билан тавсифланади: эпидермисда спонгиоз, Лангерганс ҳужайралари сонининг ошиши, дермада периваскуляр, кўпроқ мононуклеар ҳужайрали инфильтрат ва шиш кузатилади. Шунингдек дермал макрофаглар сони ошади. Бу инфильтратда одатда зарарланишнинг бошида CD4+ ва касаллик узоқ кечганида CD8+ типидаги Т-лимфоцит ҳужайралари кўп бўлади [17].

Изоҳ: Полиморф фотодерматозни қизил бўрича, порфирия, бошқа фотодерматозлар, пруриго, токсидермия, Жесснер-Каноф лимфоцитар инфильтрацияси, саркоидоз, юздаги эозинофилли гранулёма, қуёш нури ёки ультрабинафша нурлар таъсирида ривожланиб кетадиган тери касалликларидан (себореяли дерматит, турлича шаклли экссудатив эритема) фарқлаш керак [18].

Инструментал диагностик текширувлар
 
  • Полиморф фотодерматоз тошишини индукциялаш ва касалликни қўзғатувчи ультрабинафша нурлар диапазонини аниқлаш мақсадида фотопровокацион тестлар ўтказиш тавсия қилинади [12,13].
Тавсиянинг асослилик даражаси С (далилларнинг ишончлилик даражаси – 4)
Изоҳ: Полиморф фотодерматозни узун тўлқинли ультрабинафша нурлар (УФА диапазон, тўлқин узунлиги 320-400 нм) кўпроқ, ўрта тўлқинли ультрабинафша нурлар (УФВ диапазон, тўлқин узунлиги 280-320 нм) ёки бирга келувчи турли узунликдаги ультрабинафша нурлар (УФ-АВ диапазон, тўлқин узунлиги 280-400 нм) камроқ келтириб чиқаради. 50% беморларда фотопровокацион тестлар манфий чиқиши мумкин.

  • УФА ва УФВ-нурларини сунъий манбалари ёки қуёш нури стимуляторларини қўллаб фототест ўтказиш тавсия қилинади. Нурлантириш тошмалари йўқ тери соҳаларида амалга оширилади (тананинг орқаси, қоринда ёки билакнинг ички юзасида) [12, 13].
Тавсиянинг асослилик даражаси А (далилларнинг ишончлилик даражаси – 1)
Изоҳ: Фототест минимал эритемли дозани аниқлаш ва фототерапия ўтказилаётганда нурлантиришнинг бошланғич дозасини аниқлаш мақсадида қилинади.
 
  • Беморларда дори воситаларга ёки кимёвий моддаларга сенсибилизация борлигига шубҳа қилинганда тери фотоаппликацион синамалари (photopatchtests) тавсия қилинади [12].
Тавсиянинг асослилик даражаси С (далилларнинг ишончлилик даражаси – 5)

Бошқа диагностик текширувлар
Қўлланилмайди.

Даволаш


Ўз ичига тиббий ва нотиббий терапия, парҳез терапия, оғриқсизлантиришни олган даволаш. Даволаш усулларини қўллашга тиббий кўрсатмалар ва қарши кўрсатмалар
Касалликнинг енгил шаклларида тошмаларни йўқотиш учун қуёшли инсоляция кўринишидаги қўзғатувчи омилга йўл қўймаслик ва юқори даражада ҳимояловчи SPF50+ фотоҳимоя воситасини қўллаш керак [19,20].

1. «Консерватив даволаш»
 
  • УБ-нурлар манбалари билан контактни бартараф қилгандан сўнг тошмалар сақланиб қоладиган бўлса, топик глюкокортикостероид препаратларни сиртга қўллаш тавсия қилинади [21, 22]:
мометазон** 0,1%ли креми, 0,1%ли малҳами, крем кунига 1 маҳал аппликация кўринишида қўлланилади
Тавсиянинг асослилик даражаси С (далилларнинг ишончлилик даражаси – 4)
Изоҳ: 2 ёшгача бўлган болаларга мометазон қарши кўрсатма ҳисобланади.

ёки
метилпреднизолонацепонат, 0,1%ли крем, малҳам, ёғли малҳам, эмульсия кунига 1 маҳал аппликация кўринишида қўлланилади
Тавсиянинг асослилик даражаси С (далилларнинг ишончлилик даражаси – 4)
Изоҳ: 4 ойгача бўлган гўдакларга ушбу крем, малҳам, ёғли малҳам ва эмульсия қарши кўрсатма ҳисобланади.

ёки
алклометазонадипропионат 0,05%ли креми, 0,05%ли малҳами аппликация кўринишида кунига 1–2 маҳал қўлланилади
Тавсиянинг асослилик даражаси С (далилларнинг ишончлилик даражаси – 4)
Изоҳ: 6 ойгача бўлган гўдакларга аклометазоннинг 0,05%ли креми ва 0,05%ли малҳами қарши кўрсатма ҳисобланади.

ёки
бетаметазонавалерат**, 0,1%ли креми, 0,1%ли малҳами кунига 1-2 маҳал аппликация кўринишида қўлланилади
Тавсиянинг асослилик даражаси С (далилларнинг ишончлилик даражаси – 4)
Изоҳ: 6 ойгача бўлган гўдакларга бетаметазон 0,1%ли креми ва 0,1%ли малҳами қарши кўрсатма ҳисобланади.

ёки
флутиказонапропионат, 0,05%ли креми, 0,005%ли малҳами кунига 1-2 маҳал аппликация кўринишида қўлланилади
Тавсиянинг асослилик даражаси С (далилларнинг ишончлилик даражаси – 4)
Изоҳ: 1 ёшгача бўлган гўдакларга ушбу препарат қарши кўрсатма ҳисобланади.

ёки
гидрокортизон бутират**, 0,1%ли креми 0,1%ли малҳами кунига 1-2 маҳал аппликация кўринишида қўлланилади
Тавсиянинг асослилик даражаси С (далилларнинг ишончлилик даражаси – 4)
Изоҳ: 6 ойгача бўлган гўдакларга ушбу препарат қарши кўрсатма ҳисобланади.

ёки
клобетазолапропионат, 0,05%ли креми, 0,05%ли малҳами сиртга кунига 1-2 маҳал аппликация кўринишида қўлланилади
Тавсиянинг асослилик даражаси С (далилларнинг ишончлилик даражаси – 4)
Изоҳ: 1 ёшгача бўлган гўдакларга клобетазол қарши кўрсатма ҳисобланади.

Тавсиянинг асослилик даражаси С (далилларнинг ишончлилик даражаси – 4)
Изоҳ: Даволаш 2-4 ҳафта ичида тошмалар тўлиқ йўқолгунича олиб борилади.

  • Яққол симптоматика бўлганида ва сиртқи терапия самара бермаганида тизимли глюкокортикостероид дори воситалари билан қисқа муддатли терапия ўтказилади: преднизолон** перорал кунига 25 мг, 4-7 ҳафта давомида дози аста-секин камайтириб борилиб, охирида тўлиқ тўхтатилади [23].
Тавсиянинг асослилик даражаси С (далилларнинг ишончлилик даражаси – 3)
Изоҳ: оғир ҳолатларда преднизолон дозасини 1мг/кг гача кўтариш мумкин, даволаш курси 7/14 кун давом эттирилиб, дозаси аста-секин тушириб борилади

  • Витамин С ва Ени қўллаш тавсия этилмайди [24].
Тавсиянинг асослилик даражаси С (далилларнинг ишончлилик даражаси – 3)
Изоҳ: Икки томонлама тасодифий рандомирлашган тадқиқотда беморлар антиоксидант хусусиятга эга витамин С ва Ени перорал қабул қилган унинг самарадорлиги плацебодан фарқ қилмади [24].
 
  • Оғир ҳолатларда даволашда альтернатив восита сифатида иммуносупрессив препаратларни қўллаш тавсия этилади:
азатиоприн кунига 50-100 мг дозада қон кўрсаткичларини назорати остида [18]
Тавсиянинг асослилик даражаси С (далилларнинг ишончлилик даражаси – 5)

ёки
циклоспорин** қонда креатинин миқдорини назорат қилиб, суткасига 3-5 мг/кг дозада қўлланилади. Ижобий натижага эришганда препарат дозасини аста-секин тушириб бориб, кейин бутунлай бекор қилиш шарт [25,26]
Тавсиянинг асослилик даражаси С (далилларнинг ишончлилик даражаси – 5)

2. Бошқача даволаш усуллари
 
  • Тошмалар пайдо бўлганида қуёш нурида бўлишдан қочиш ёки чегаралаш (айниқса кундузи соат 11 дан 16 гача) ва тананинг очиқ қисмидаги терига юқори ҳимоя омилига эга бўлган қуёш нуридан ҳимояловчи воситадан мунтазам суриб юриш тавсия этилади [16,18].
Тавсиянинг асослилик даражаси С (далилларнинг ишончлилик даражаси – 5)
Изоҳ: Зарарланган ўчоқларни регрессия бўлиши учун бу чора-тадбирлар аксарият беморлар учун етарли ҳисобланади.

Тиббий реабилитация


Тиббий реабилитация ва санатор-курортда даволаниш. Реабилитация усулларини қўллашга тиббий кўрсатмалар ва қарши кўрсатмалар
Қўлланилмайди.

Госпитализация


Тиббий ёрдамни ташкиллаштириш
Тиббий муассасаларга госпитализация қилишнинг кўрсатмаси йўқ. Тиббий ёрдам амбулатор шароитларда кўрсатилади.

Профилактикаси


Профилактика ва диспансер назорати. Профилактика усулларини қўллашга тиббий кўрсатмалар ва қарши кўрсатмалар
 
  • Ҳам УФВ, ҳам УФА нурланишни блокловчи кенг таъсир доирали, юқори ҳимояга эга қуёш нуридан ҳимояловчи воситаларни мунтазам қўллаш тавсия этилади [16–18].
Тавсиянинг асослилик даражаси С (далилларнинг ишончлилик даражаси – 3)
Изоҳ: Қуёш нуридан ҳимояловчи воситалар таркибида антиоксидантларни бўлиши уларнинг ҳимоялаш хусусиятини сезиларли даражада оширади [27].

  • Қуёшли кунларда беморларга терисини қуёш нуридан максимал ҳимояловчи кийимларни кийиб юриш тавсия этилади [16–18].
Тавсиянинг асослилик даражаси С (далилларнинг ишончлилик даражаси – 5)
 
  • Полиморф фотодерматоз қайталанганида ва қуёш нуридан ҳимояловчи воситалар самара бермаганида, эрта баҳор ёки ёзнинг бошида профилактик даволашни ўтказиш тавсия қилинади; яхши натижа олиш учун профилактик фототерапия курсларини ҳар баҳорда такрорлаб, бир неча йил давомида ўтказилади:
311 нм ли ўрта тўлқин узунлигидаги тор тирқишли ультрабинафша нурлар билан ҳафтасига 2-3 марта (лекин 2 кун кетма-кет эмас) олинади, 1та курс – 12 тадан 20 тагача муолажани ташкил қилади [28, 29].
Тавсиянинг асослилик даражаси С (далилларнинг ишончлилик даражаси – 3)
Изоҳ: 311нм ли ўрта тўлқин узунлигидаги тор тирқишли ультрабинафша нурлар билан даволашда бошланғич нурланиш дозасини беморнинг индивидуал таъсирчанлигини ҳисобга олган ҳолда тайинланади, терининг нурдан тобланмаган соҳаларида (билаклар, қориннинг пастки қисми, тананинг орқаси ёки думба соҳаси) минимал эритемали дозани аниқлаш билан фототест ўтказилади. Нурлантириш минимал эритемали дозанинг 70%ни ташкил қилган дозадан бошланади. Нурлантиришнинг бир марталик дозаси ҳар бир муолажадан сўнг ёки ҳар иккинчи муолажадан сўнг 10-20%га оширилади. Нурлантириш бутун тери қоплами ёки тананинг қуёш нури тушиб турадиган очиқ қисмига йўналтирилади.
311нм ли ўрта тўлқин узунлигидаги тор тирқишли ультрабинафша нурлар энг хавфсизи ҳисобланади

ёки
280-320нм ли ўрта тўлқин узунлигидаги кенг тирқишли ультрабинафша нурлар билан ҳафтасига 2-3 марта (лекин 2 кун кетма-кет эмас) олинади, 1та курс – 12 тадан 20 тагача муолажани ташкил қилувчи терапия ўтказилади [30-32].
Тавсиянинг асослилик даражаси А (далилларнинг ишончлилик даражаси – 2)
Изоҳ: 280-320 нм ли ўрта тўлқин узунликдаги ультрабинафша нурлар билан даволашда бошланғич нурланиш дозасини беморнинг индивидуал таъсирчанлигини ҳисобга олган ҳолда тайинланади, терининг нурдан тобланмаган соҳаларида (билаклар, қориннинг пастки қисми, тананинг орқаси ёки думба соҳаси) минимал эритемали дозани аниқлаш билан фототест ўтказилади.
Нурлантириш минимал эритемали дозанинг 70%ни ташкил қилган дозадан бошланади. Нурлантиришнинг бир марталик дозаси ҳар бир муолажадан сўнг ёки ҳар иккинчи муолажадан сўнг 10-20%га оширилади. Нурлантириш бутун тери қоплами ёки тананинг қуёш нури тушиб турадиган очиқ қисмига йўналтирилади.

  • Ўрта тўлқинли ультрабинафша нурлар билан даволашда самара кузатилмаса фотосенсибилизаторларни ичиш билан фотокимёвий терапия ўтказиш тавсия этилади (ПУВА):
Фотосенсибилизаторларни ичиш билан фотокимёвий терапия ўтказишда фурокумаринни 1 кг тана вазнига 0,8 мг дозада узун тўлқинли (тўлқин узунлиги 320-400 нм)
ультрабинафша нурлантиришдан 2 соат олдин перорал ичирилади. УБ нурлантириш ҳафтасига 2-3 марта (лекин 2 кун кетма-кет эмас) олинади, 1та курс – 12 тадан 20 тагача муолажани ташкил қилади
Тавсиянинг асосланганлик даражаси А (далилларнинг ишончлилик даражаси – 2)

ёки
Фотосенсибилизаторларни ичиш билан фотокимёвий терапия ўтказишда фотосенсибилизатораметоксален 1 кг тана вазнига 0,6 мг дозада узун тўлқинли (тўлқин узунлиги 320-400 нм) ультрабинафша нурлантиришдан 2 соат олдин перорал ичирилади. УБ нурлантириш ҳафтасига 2-3 марта (лекин 2 кун кетма-кет эмас) олинади, 1та курс – 12 тадан 20 тагача муолажани ташкил қилади [30,33].
Тавсиянинг асослилик даражаси А (далилларнинг ишончлилик даражаси – 2)

Изоҳ: УФАнинг бошланғич дозаси беморни ПУВА-терапияга индивидуал таъсирчанлигини ҳисобга олган ҳолда (буни баҳолаш учун терининг нурдан тобланмаган соҳаларида минимал фототоксик дозани аниқлаш билан фототест ўтказилади) ёки тери турига қараб тайинланади.
Нурлантириш фототоксик дозанинг 70%ни ташкил қилган ёки 0,25–1,0 Дж/см2 УФА дозасидан бошланади. Нурлантиришнинг бир марталик дозаси ҳар бир муолажадан сўнг ёки ҳар иккинчи муолажадан сўнг 10-20%га ёки 0,25–1,0 Дж/см2га оширилади.
Нурлантириш бутун тери қоплами ёки тананинг қуёш нури тушиб турадиган очиқ қисмига йўналтирилади.
ПУВА-терапия самарадорлиги бўйича кенг тирқишли ўрта тўлқинли ультрабинафша нурлар билан даволашдан афзал бўлади [31].
Фототерапиянинг профилактик курси беморлар терисини қуёш нурига чидамлилигини оширади ва ёз пайтида касаллик қайталанишини тўхтади ёки касаллик хуруж берганида клиник намоён бўлишини енгиллаштириб беради. Фототерапиянинг ҳимоявий самараси 6-8 ҳафта ва ундан кўп сақланиб қолиши мумкин [34]. Қуёш нурига чидамлиликни сақлаш учун бутун ёз мавсумида беморларга фототерапия курси тугаганидан сўнг ҳафтасига 1-2 соат офтобда ҳимоя воситаларини қўлламасдан юриш тавсия этилади [35].
Касаллик яққол хуруж берганида фототерапия муолажасини вақтинча бекор қилиш тавсия этилади. Касаллик хуружи 8-чи муолажадан сўнг ёки даволашнинг 3-чи ҳафтасида кузатилиши мумкин, шу сабабли даволаш режасида ушбу даврда топик кортикостероидларни вақтинча қўллаш мақсадга мувофиқдир [36].
Тошмалар йўқолганидан сўнг фототерапия қайта ўтказилади, бунда охиридан битта олдинги доза (терида хуруж жараёнини чақирмайдиган) биринчи қўлланилиб, кейингиларида 10% га оширилиб борилади. Айрим ҳолларда преднизолон бир неча кун давомида тошмалар йўқолгунча тайинланади.

  • Фототерапиянинг самараси бўлмаганида безгакка қарши дори воситаларини тайинлаш тавсия этилади [37]:
хлорохин 1 ҳафта давомида кунига 250 мг дан 1 маҳал, кейин ҳар ҳафта 500–750 мг дозада берилади [27].
Тавсиянинг асослилик даражаси С (далилларнинг ишончлилик даражаси – 5)
Изоҳ: Плацебо-назорат текширувида беморларни хлорохин билан профилактик даволашда арзимас самарадорликка эришиш аниқланган.

ёки
гидроксихлорохин катталарга кунига 400 мг дан нурни максимал экспозиция даврида берилади [38, 39].
Тавсиянинг асослилик даражаси С (далилларнинг ишончлилик даражаси – 5).
Изоҳ: Гидроксихлорохин хлорохинга қараганда юқори даражада касалликнинг клиник намоён бўлишини (ачишиш, қичишиш ва эритема) пасайтиради, лекин у ҳам кичик самарадорликка эга.

Маълумот

Фойдаланилган адабиётлар

  1. Клинические протоколы, руководства, рекомендации Министерства здравоохранения Республики Узбекистан 2020
    1. 1. Norris P.G., Morris J., McGibbon D.M., Chu A.C., Hawk J.L. Polymorphic light eruption: an immunopathological study of evolving lesions. Br J Dermatol 1989; 120(2):173-183. 2. van de Pas C.B., Kelly D.A., Seed P.T. et al. Ultraviolet-radiation-induced erythema and suppression of contact hypersensitivity responses in patients with polymorphic light eruption. J.Invest.Dermatol. 2004; 122(2):295-299. 3. Palmer R.A., Friedmann P.S. Ultraviolet radiation causes less immunosuppression in patients with polymorphic light eruption than in controls. J InvestDermatol. 2004; 122(2):291-294. 4. Jansén C.T. Heredity of chronic polymorphous light eruptions. Arch Dermatol. 1978; 114(2):188-190. 5. McGregor J.M., Grabczynska S., Vaughan R., et al. Genetic modeling of abnormalphotosensitivity in families with polymorphic light eruption and actinic prurigo.J. Invest. Dermatol.2000;115:471–6. 6. Morison W.L., Stern R.S. Polymorphous light eruption: a common reaction uncommonly recognized. ActaDerm.Venereol. 1982; 62(3): 237-240. 7. Ros A., Wennersten G. Current aspects of polymorphous light eruptions in Sweden. Photodermatol. 1986; 3(5): 298-302. 8. Pao C., Norris P.G., Corbett M., Hawk J.L. Polymorphic light eruption: prevalence in Australia and England. Br. J.Dermatol. 1994;130(1): 62-64. 9. Rhodes L.E., Bock M., Janssens A.S. et al. Polymorphic light eruption occurs in 18% of Europeans and does not show higher prevalence with increasing latitude: multicenter survey of 6,895 individuals residing from the Mediterranean to Scandinavia. J. Invest. Dermatol. 2010; 130(2): 626-628. 10. HorkayI, EmriG, VargaV, SimicsE, RemenyikE. Photosensitivityskindisordersinchildhood. Photodermatol. Photoimmunol. Photomed.2008; 24: 56–60. 11. JansénCT. Heredityofchronicpolymorphouslighteruptions. Arch. Dermatol.1978; 114: 188–190. 12. Lehmann P. Diagnostic approach to photodermatoses. J.Dtsch.Dermatol.Ges. 2006; 4(11):965-975. 13. De Argila D., Aguilera J., Sánchez J., García-Díez A. Study of idiopathic, exogenous photodermatoses, part II: photobiologic testing. ActasDermosifiliogr. 2014; 105(3):233-242. 14. Grossberg A. L. Pediatric photosensitivity. Photodermatology. Photoimmunology. Photomedicine. 2012, 28, 174–180. 15. BlakelyK. M., Drucker, A., Rosen, C. Drug-InducedPhotosensitivity—AnUpdate: CulpritDrugs, PreventionandManagement. DrugSafety. 2019(42)7: 827–847. 16. Inamadar AC, Palit A. Photosensitivity in children: an approach to diagnosis and management. Indian J.Dermatol.Venereol.Leprol.2005; 71: 73–79. 17. Horkay I, Bodolay E, Krajczar J, et al. In situ identification of T lymphocytes in polymorphic light eruption. Photodermatology1984;1:250–2. 18. Bylaite M., Grigaitiene J. and. Lapinskaite G.S. Photodermatoses: classification, evaluation and management. British Journal of Dermatology 2009; 161(3):61–68. 19. Schleyer V., Weber O., Yazdi A.et al. Prevention of polymorphic light eruption with a sunscreen of very high protection level against UVB and UVAradiation under standardized photodiagnostic conditions. ActaDerm.Venereol. 2008;88:555–60. 20. Azurdia R.M., Pagliaro J.A., Rhodes L.E. Sunscreen application technique in photosensitive patients: a quantitative assessment of the effect of education. Photodermatol.Photoimmunol.Photomed.2000;16:53–60. 21. Ortel B., Tanew A., Wolff K., Hönigsmann H. Polymorphous light eruption: action spectrum and photoprotection. J Am AcadDermatol 1986; 14(5 Pt 1):748-753. 22. Boonstra H.E., van Weelden H., Toonstra J., van Vloten W.A. Polymorphous light eruption: a clinical, photobiologic, and follow-up study of 110 patients. J. Am.Acad. Dermatol. 2000; 42(2 Pt 1):199-207. 23. Patel D.C., Bellaney G.J., Seed P.T., McGregor J.M., Hawk J.L. Efficacy of short-course oral prednisolone in polymorphic light eruption: a randomized controlled trial. Br J Dermatol 2000; 143(4): 828-831. 24. Eberlein-König B., Fesq H., Abeck D., Przybilla B., Placzek M., Ring J. Systemic vitamin C and vitamin E do not prevent photoprovocation test reactions in polymorphous light eruption. Photodermatol.Photoimmunol.Photomed. 2000;16(2): 50-52. 25. Shipley D.R., Hewitt J.B. Polymorphic light eruption treated with cyclosporin. Br .J. Dermatol .2001; 144(2): 446-447. 26. Lasa O., Trebol I., Gardeazabal J., Diaz-Perez J.L. Prophylactic short-term use of cyclosporin in refractory polymorphic light eruption. J. Eur.Acad.Dermatol.Venereol. 2004; 18(6): 747-748. 27. Hadshiew I.M., Treder-Conrad C., v Bülow R. et al. Polymorphous light eruption (PLE) and a new potent antioxidant and UVA-protective formulation as prophylaxis. Photodermatol.Photoimmunol.Photomed. 2004; 20(4) :200-204. 28. Bilsland D., George S.A., Gibbs N.K., Aitchison T., Johnson B.E., Ferguson J. A comparison of narrow band phototherapy (TL-01) and photochemotherapy (PUVA) in the management of polymorphic light eruption. Br. J. Dermatol. 1993; 129(6): 708-712. 29. Man I., Dawe R.S., Ferguson J. Artificial hardening for polymorphic light eruption: practical points from ten years" experience. Photodermatol.Photoimmunol.Photomed. 1999; 15(3-4): 96-99. 30. Murphy G.M., Logan R.A., Lovell C.R. et al. Prophylactic PUVA and UVB therapy in polymorphic light eruption - a controlled trial. Br. J.Dermatol. 1987; 116(4): 531-538. 31. Addo HA, Sharma SC. UVB phototherapy and photochemotherapy (PUVA) in the treatment of polymorphic light eruption and solar urticaria. Br. J.Dermatol. 1987; 116(4):539-547. 32. Franken S.M., Genders R.E., de Gruijl F.R., Rustemeyer T., Pavel S. Skin hardening effect in patients with polymorphic light eruption: comparison of UVB hardening in hospital with a novel home UV-hardening device. J. Eur.Acad. Dermatol.Venereol. 2013; 27(1): 67-72. 33. Leonard F., Morel M., Kalis B. et al. Psoralen plus ultraviolet A in the prophylactic treatment of benign summer light eruption. Photodermatol.Photoimmunol.Photomed. 1991; 8(3): 95-98. 34. Gschnait F., Hönigsmann H., Brenner W., Fritsch P., Wolff K. Induction of UV light tolerance by PUVA in patients with polymorphous light eruption. Br. J. Dermatol. 1978; 99(3):293-295. 35. Honig B., Morison W.L., Karp D. Photochemotherapy beyond psoriasis. J. Am. Acad. Dermatol. 1994; 31(5 Pt 1):775-790. 36. Aslam A., Fullerton L. Ibbotson S.H. Phototherapy and photochemotherapy for polymorphic light eruption desensitization: a five-year case series review from a university teaching hospital. Photodermatol. Photoimmunol. Photomed .2017; 33: 225–227. 37. Corbett M.F., Hawk J.L., Herxheimer A., Magnus I.A. Controlled therapeutic trials in polymorphic light eruption. Br. J. Dermatol. 1982; 107(5): 571-581. 38. Pareek A., Khopkar U., Sacchidanand S., Chandurkar N., Naik G.S. Comparative study of efficacy and safety of hydroxychloroquine and chloroquine in polymorphic light eruption: a randomized, double-blind, multicentric study. Indian J.Dermatol.Venereol.Leprol. 2008; 74(1): 18-22. 39. Murphy G.M., Hawk J.L., Magnus IA. Hydroxychloroquine in polymorphic light eruption: a controlled trial with drug and visual sensitivity monitoring. Br. J.Dermatol. 1987;116(3): 379-86.

Маълумотлар


Қисқартмалар рўйхати
ХКТ – Халқаро касалликлар таснифи
ПФ – Полимор фотодерматоз
ПУВА-терапия – фотосенсибилизаторни қўллаб, 320-400 нм ли ультрабинафша узун тўлқинлар билан нурлантириш
УФА нурланиш – 320-400 нм ли ультрабинафша узун тўлқинлар билан нурланиш
УФВ нурлантиш – 280-320 нм ли ультрабинафша ўрта тўлқинлар билан нурланиш
УБ-нурлантиш – ультрабинафша нурланиш
МЭД – минимал эритемли доза
SPF—Sun Protection Factor

Атамалар ва тушунчалар
Полиморф фотодерматоз (синонимлари - полиморф ёруғлик тошмалари, полиморф фотодерматит, баҳор-ёзги фотодерматит) – бу фотодерматознинг энг кўп учрайдиган туриб бўлиб, баҳор-ёзги қуёш таъсирида пайдо бўладиган, тананинг очиқ соҳаларидаги терида қичинувчи доғли, папулёзли, везикулёзли ёки пилакчали тошмалар намоён бўлиши билан ифодаланади.

Қўшимча маълумотлар (жумладан, касаллик ёки ҳолатнинг оқибатига таъсир қилувчи омиллар)

Тиббий ёрдам сифатини баҳолаш мезонлари




А1-илова

Клиник тавсияларни ишлаб чиқиш ва қайта кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби:
1. Арифов С.С.
2. Ходжаева Н.Б.
3. Иноятов А.Ш.


А2-илова. Клиник тавсияларни ишлаб чиқиш методологияси

Клиник тавсиялар маълумотларини мақсадли аудиторияси:
1. Дерматовенеролог шифокорлар
2. Ординаторлар ва “Дерматовенерология” соҳаси бўйича малакани ошириш цикллари тингловчилари.

1-жадвал. Ташхислаш усуллари (диагностик муолажалар) учун далилларнинг ишончлилик даражасини (ДИД) баҳолаш шкаласи


2-жадвал. Профилактика, даволаш ва реабилитация усуллари (профилактик, даволаш, реабилитацион муолажалар) учун далилларнинг ишончлилик даражасини (ДИД) баҳолаш шкаласи


3-жадвал. Профилактика, ташхислаш, даволаш ва реабилитация усуллари (профилактик, ташхислаш, даволаш, реабилитацион муолажалар) учун тавсияларнинг асосланганлик даражасини (ТАД) баҳолаш шкаласи



Б-илова. Шифокорнинг ҳаракат алгоритми





В-илова. Бемор учун маълумотлар
 
1. Беморларга қуёш нури таъсиридан қочишни, ундан ҳимояловчи кийим-бошларни кийиб юриш тавсия этилади
2. Терини юқори ҳимоя омили бор кенг таъсир доирага эга қуёшдан ҳимояловчи воситалар билан ҳимоялаб юриш зарур.
3. УФА диапазони дераза ойнасидан ўтиб ультрабинафшали нурланишни келтириб чиқариши тўғрисида беморларга маълумот бериш керак.

Бириктирилган файл

Диққат!

  • Занимаясь самолечением, вы можете нанести непоправимый вред своему здоровью.  
  • Информация, размещенная на сайте MedElement и в мобильных приложениях "MedElement (МедЭлемент)", "Lekar Pro", "Dariger Pro", "Заболевания: справочник терапевта", не может и не должна заменять очную консультацию врача. Обязательно обращайтесь в медицинские учреждения при наличии каких-либо заболеваний или беспокоящих вас симптомов.  
  • Выбор лекарственных средств и их дозировки, должен быть оговорен со специалистом. Только врач может назначить нужное лекарство и его дозировку с учетом заболевания и состояния организма больного.  
  • Сайт MedElement и мобильные приложения "MedElement (МедЭлемент)", "Lekar Pro", "Dariger Pro", "Заболевания: справочник терапевта" являются исключительно информационно-справочными ресурсами. Информация, размещенная на данном сайте, не должна использоваться для самовольного изменения предписаний врача.  
  • Редакция MedElement не несет ответственности за какой-либо ущерб здоровью или материальный ущерб, возникший в результате использования данного сайта.
На главную
Наверх