Мохов билан касалланган беморларни олиб бориш бўйича миллий клиник баённома

Национальный клинический протокол ведения больных лепрой

Версия: Клиник баённомалар 2020-2023 (Ўзбекистон)

Лепра [болезнь гансена] (A30)
Дерматовенерология, Дерматокосметология, Инфекционные и паразитарные болезни

Умумий маълумот

Қисқача маълумот


Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирининг
2021 йил “30” ноябрдаги 273-сонли
буйруғига 6-илова

Дематовенерология ва косметология йўналиши бўйича клиник баённомалари, ташхислаш ва даволаш стандартлари

Мохов билан касалланган беморларни олиб бориш бўйича миллий клиник баённома

Клиник муаммо: Мохов касаллиги диагностикаси, даволаш, профилактикаси, касалланган беморларни диспансеризациялаш ва реабилитация қилиш

Ҳужжатнинг номи: «Мохов билан касалланган беморларни олиб бориш бўйича миллий клиник баённома»

Тиббий ёрдам кўрсатиш босқичлари: Мохов билан касалланган беморларга ихтисослаштирилган тиббий ёрдам

Ишлаб чиқиш санаси: апрель 2020 йил

Режалаштирилган янгилаш санаси: навбатдаги қайта кўриб чиқиш 2024 йилга ёки янги асосий далиллар пайдо бўлгунга қадар режалаштирилган.

Клиник баённоманинг мақсади ва вазифалари
Ушбу ҳужжатнинг мақсади мохов касаллиги диагностикаси, даволаш, профилактикаси, касалланган беморларни диспансеризациялаш ва реабилитация қилиш учун энг мақбул далилларни кўриб чиқишдан иборат. Илғор жаҳон тажрибасига асосланган маълумотларни ўз ичига олган протоколни ишлаб чиқишда асосий талаб ушбу мавзу бўйича энг яхши қўлланмалар материалларидан фойдаланиш, шунингдек, тавсияларни шакллантиришда илмий маълумотларни қатъий саралаш методологияси бўлди. Ушбу протоколни ишлаб чиқишга ЖССТнинг «Guidelines for the diagnosis, treatment and prevention of leprosy». ҳужжати асос бўлди; 2018 й. Женева: Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти.

Беморлар тоифаси: мохов билан касалланган беморлар.

Баённомадан фойдаланувчи гуруҳлар: мохов билан касалланган беморларга тиббий ёрдам кўрсатишга масъул бўлган барча тиббиёт ходимлари. ОТМ талабалари, клиник ординаторлари, магистрантлари.

Кириш
Мохов Mycobacterium leprae бацилласи келтириб чиқарадиган ва асосан, тери, периферик нервлар, юқори нафас йўллари ва кўзлар шиллиқ пардасини зарарлайдиган сурункали касаллик ҳисобланади.

Мохов бурун ва оғиздан чиқадиган томчилар орқали ва даволанмаётган касалланган одамлар билан тез-тез мулоқотда бўлиш орқали юқади.

Моховни касалликнинг эрта босқичларида комбинациялашган дори- дармон терапияси ва муолажалар ёрдамида даволаса бўлади, натижада ногиронликнинг олди олинади. Даволанмаса, мохов касаллиги тери, нерв, қўл-оёқлар ва кўзларда прогрессив ва турғун зарарланишларга олиб келиши мумкин.

Дунёда моховнинг тарқалиши йилдан-йилга тобора камайиб бормоқда. Ҳозирги кунда ҳам самарали антибиотик терапия схемасидан фойдаланиш ва мохов эпидемияси хавфининг бартараф этилишига қарамай, бутун дунёда ҳар йили касалликнинг янги ҳолатлари аниқланмоқда.

Моховга қарши кураш — соғлиқни сақлашнинг энг қийин муаммоларидан биридир. Касаллик секин ривожланади ва унинг инкубацион даври 5 йилга яқин давом этади. Баъзи ҳолларда, аломатлар бир йил ичида ривожланиши мумкин, айрим ҳолларда, улар пайдо бўлгунга қадар 20 йил ўтиши мумкин. Чунки бунга узоқ давом этувчи инкубацион даври, даволаш таъсирида секин жараён ривожланиши ва касалликнинг регресси (замонавий дори-воситалар билан даволаш касалликнинг шакли ва босқичига қараб, 6 ойдан 2 йил ва ундан ҳам кўпроқ муддат давом этиши мумкин), ногиронликка олиб келадиган асоратлар ривожланишнинг юқори частотаси ва оғирлиги, махсус вакцинанинг мавжуд эмаслиги сабаб бўлиши мумкин.

Расмий маълумотларга кўра, ЖССТнинг олти минтақасига кирувчи 159 мамлакатда мохов қайд этилган ҳолатлар сони 211 009 тани ташкил этади.

2017 йил охирида моховга чалиниш ҳоллари сони 193 118 киши бўлгани ҳисобга олинса, моховнинг аниқланиши ҳолатлари кўрсаткичи 0,3/10 000 тенг.

Таъкидлаш жоизки, юртимизда онда-сонда касалликнинг спорадик ҳолатлари қайд этилади. Мамлакатимизда моховнинг асосий эндемик минтақаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳисобланади.

Умуман, республикада 2019 йил охирига қадар мохов 239 беморда қайд этилди.

Дунёнинг каттагина қисмида мохов эпидемияси таҳдиди бартараф этилганига қарамай, вақти-вақти билан янги ҳолатларнинг, айниқса, эндемик ҳудудларда, қайд этилиши соғлиқни сақлашнинг жиддий муаммоси бўлиб қолмоқда. Янги ҳолатларнинг аксарияти ўрта ва паст турмуш даражасига эга мамлакатларда қайд этилган.

Ижтимоий ва тиббий реабилитация зарур бўлганлар сони сезиларли даражада кўп. Узоқ муддат дори-дармон билан даволашдан сўнг ҳам касаллик натижаси, жумладан, тамға босилиши, руҳий азоб ва ногиронлик беморга оғир юк бўлиб тушади. Шу боис ҳам аҳоли саломатлиги ва моховнинг индивидуал оқибатлари билан боғлиқ масалаларнинг ечимини топиш учун узоқ муддатли барқарор ёндашув зарур.

Таърифи
Мохов касаллиги — сурункали умумлашган гранулематоз бактериал инфекциядир. Мохов касаллигининг қўзғатувиси Mycobacterium leprae ўстирилмайдиган, берилган рангни сақлаб қолувчи ва рангсизланмайдиган, облигат, ҳужайра ичидаги ҳамда кислотага чидамли таёқча ҳисобланади. Ушбу касалликда асосан, тери ва периферик нерв тизими зарарланади, аммо патологик жараёнга бошқа аъзолар ва тизимлар ҳам қўшилади, жумладан, кўриш аъзолари, нафас олиш тизими, лимфа тугунлари ва бўғимлар.

КХТ-10 бўйича таснифи
— A 30 Мохов касаллиги [Гансен касаллиги]
— А 30.0 Дифференциацияланмаган мохов касаллиги Лепра I
— А 30.1 Туберкулоид мохов касаллиги Лепра ТТ
— А 30.2 Чегараланган туберкулоид мохов касаллиги Лепра ВТ
— А 30.3 Чегараланган мохов касаллиги Лепра ВВ
— А 30.4 Чегараланган лепроматоз мохов касаллиги Лепра BL
— А 30.5 Лепроматоз мохов касаллиги лепра Лепра LL
— А 30.8 Мохов касаллигининг бошқа шакллари
— А 30.9 Аниқланмаган мохов касаллиги

Таснифи


Таснифи

КХТ-10 бўйича таснифи
— A 30 Мохов касаллиги [Гансен касаллиги]
— А 30.0 Дифференциацияланмаган мохов касаллиги Лепра I
— А 30.1 Туберкулоид мохов касаллиги Лепра ТТ
— А 30.2 Чегараланган туберкулоид мохов касаллиги Лепра ВТ
— А 30.3 Чегараланган мохов касаллиги Лепра ВВ
— А 30.4 Чегараланган лепроматоз мохов касаллиги Лепра BL
— А 30.5 Лепроматоз мохов касаллиги лепра Лепра LL
— А 30.8 Мохов касаллигининг бошқа шакллари
— А 30.9 Аниқланмаган мохов касаллиги

Ридли-Джоплинг1 таснифи
— ТТ - моховнинг туберкулоид тури
— ВТ - чегараланган туберкулоид мохов
— ВВ - моховнинг чегараланган шакли
— ВL - чегараланган лепроматоз мохов
— LL - моховнинг лепроматозн тури
— I - моховнинг дифференциацияланмаган шакли

National Leprosy Control Programme2 таснифи
— Моховнинг лепроматоз тури, чегараланган лепроматоз, моховнинг чегараланган шакли ва бешдан ортиқ ўчоқлар мавжудлигида чегараланган туберкулоид лепра моховнинг кўп бактерияли шакли (МВ - multibacillary leprosy), деб аталади
— Туберкулоид тури, касалликнинг чегараланган туберкулоид ва дифференциалланмаган шаклларини моховнинг кам бактериал шакллари (РВ - paucibacillary leprosy), деб аталади

_____________
1 Ridley DS, Jopling WH. Classification of leprosy according to immunity – a five group system. Int J Lepr 1966; 34:255-73.
2 Training manual for medical officers: NLEP. Chapter 7. Classification and management of leprosy. Directorate of Health Services, Ministry of Health and Family Welfare, Nirman Bhavan, New Dheli.

Эпидемиологияси


Эпидемиологияси
Мохов касаллигининг ўчоғи Жануби- Шарқий Осиё ва Марказий Африка ҳисобланади ва айнан шу ерлардан бутун дунёга тарқалган. Кўпкомпонентли даволаш жорий этилган 1980 йилдан бошлаб, 2016 йилнинг охирига қадар 4 миллиондан зиёд 214 783 гача мохов билан касалланишда глобал пасайиш кузатилди. 1998 йилда касалликнинг кўп бактерияли шакллари учун тавсия этилган даволаниш муддати икки бараварга қисқарди.

ЖССТ ҳисоб-китобига кўра, дунёда ҳар йили 200 минггача янги касалланиш ҳолати қайд этилиб, фаол беморлар умумий сони 1 миллион кишини ташкил этади. ЖССТнинг аҳоли саломатлиги муаммоси сифатида моховни бартараф этиш бўйича белгилашича, касаллик тарқалиши 10 000 кишига биттадан камроққа тўғри келади. Мохов эпидемиологияси ва жабри бир-биридан жуда катта фарқ қилади. Шу боис ҳам оптимал натижаларга эришишда мавжуд йўл- йўриқ кўрсатувчи тамойилларни маҳаллий даражага мослаштириш ва амалга ошириш муҳим ҳисобланади.

2016 йилнинг апрелида ЖССТ моховга қарши курашишнинг беш йиллик глобал стратегиясини эълон қилди. Стратегиянинг мақсади — ногиронликнинг олдини олиш ва инфекция тарқалишини камайтириш учун касалликни эрта аниқлаш ва тезкор даволашга алоҳида эътибор қаратиш, глобал ва маҳаллий миқёсда мохов юқишини янада камайтиришдан иборатдир.

Касалланиш ҳолатларини аниқлаш






Диагностика


Диагностикаси

Клиник кўриниши
Моховнинг клиник кўринишлари кучли ўзгариб туради ва патогенга иммунитетнинг жавоби, шунингдек, инфекциянинг таъсир қилиши давомийлигига боғлиқ.

Моховнинг асосий кўринишларига қуйидагилар киради:
— терининг ўзига хос зарарланиши;
— зарарланган периферик нервларнинг қалинлашиши (қулоқ, юз, тирсак, ўрта ва кичик болдирлар ва бошқалар);
— юзаки сезувчанликнинг бузилиши (оғриқ, тактил, ҳарорат);
— тери чандиқлари суртмаси ва бурун шиллиқ қаватидан олинган юпқа суртма, шунингдек, зарарланган тери биоптатининг тўқима кесмаларида кислотага чидамли микобактерияларнинг мавжудлиги.



Тери юзаларини текшириш
Бутун танани табиий қуёш нурида текширган маъқул.

Моховда терининг зарарланиши:
— битта ёки бир нечта;
— аниқ ёки ноаниқ кўринувчи;
— ўлчами ўзгарувчан;
— макулалар (ясси зарарланишлар);
— папулалар (кучли зарарланишлар);
— тугунли;
— инфильтратив;
— гипопигментли (атрофидаги теридан оқишроқ);
— эритематоз, қизғиш;
— сезувчанликнинг бузилиши (ҳарорат, тегиниш ёки оғриқни ҳис қилишнинг пасайиши);
— терлашнинг йўқолиши билан қуруқ тери ва соч тўкилиши бўлиши мумкин.

Теридаги зарарланишлар тананинг исталган жойда пайдо бўлиши мумкин, лекин одатда, қўлтиқ ости ва чов соҳаси зарарланмайди.

Периферик нервларнинг зарарланиши
Периферик нервларни текшириш клиник баҳолашнинг муҳим қисми бўлиб, нервларнинг кенгайиши моховнинг туб белгиларидан бири ҳисобланади.
M. leprae тананинг паст ҳароратли жойларида яхши кўпаяди ва шу боис юзароқ жойдаги нервларни зарарлайди.

Кўпинча қуйидаги периферик нервлар зарарланади:
— тирсак нерви
— тиззаости ён нерви
— орқа катта болдир нерви
— ўрта нерв
— юз нерви



Кўришни текшириш
Мохов олдини олиш мумкин бўлган кўр бўлиб қолиш ва кўриш қобилияти бузилишининг асосий сабабларидан бири бўлиб қолмоқда, сўнгги тадқиқотларнинг кўрсатишича, мохов билан боғлиқ потенциал хавфли кўз патологиялари даражаси 11% дан 48% гача ва кўрликнинг тарқалиши эса — 2.8% дан 3.2% гачани ташкил этади.

Мохов билан боғлиқ кўриш асоратлари медикаментоз муолажагача, унинг давомида ва сўнг ҳам ривожланиши мумкин.

Шу боис ҳам мохов касаллигига шубҳа уйғонганда, хасталик ривожланиши ҳамда хавфли омиллар кузатилган касалларда муолажа даврида ва даволаш якунлангандан сўнг ҳам кўзларни синчковлик билан кўрикдан ўтказиш муҳим ҳисобланади.

Кўп бактерияли мохов шакллари ва кўриш қобилиятида патологиялар бўлган беморлар қўшимча равишда ташхис қўйиш вақтида, ҳар йили муолажа пайтида ва даволаниш тугагандан сўнг камида беш йил давомида офтальмолог томонидан текширилиши керак.

Мохов билан боғлиқ потенциал хавфли кўз асоратлари:
— катаракта
— глаукома
— лагофтальм
— мугуз парда сезувчанлигининг пасайиши
— мугуз пардасининг яраси
— иридоциклит/увеит
— склерит


Болаларда мохов касаллиги

Мохов турлари бўйича клиник кўринишлар

Моховнинг туберкулоид тури

(1-расм), лепроматоз кечишига нисбатан осонроқ ва яхшироқ даволанади. Асосан тери ва периферик нервлар, камдан-кам ҳолларда ички аъзоларни зарарлайди. М.lергае фақат гистологик текширув билан аниқланади.



Моховнинг туберкулоид турида нерв найининг қалинлашиши аниқ кўринади ва кўпинча иннервация зонасидаги нерв найида айрим доғлар ёки тошмалар бўлган жойларда учрайди. Нафақат катта нерв найларида, балки тирсак, кичик болдир ва бошқалар, шунингдек тери ости, кўпинча қулоқлар орқасида ҳам қалинлашиши мумкин.

Терида туберкулоид типининг намоён бўлиши аниқ кўтарилган қиррали яккам- дуккам доғлар ёки папулёз тошмалар кўринишига эга. Туберкулоид туридаги моховда тошмаларнинг ўзига хос белгиси бу – тегиниш, ҳарорат ва оғриқ сезувчанлигининг эрта пасайиши, тер ажралишининг бузилиши, шунингдек, теридаги сочларнинг тўкилиши.



Моховнинг дифференциациялан- маган шаклида (3-расм) кўпинча клиник кўриниши гипопигментаци- яланган ёки бироз эритематик жигарранг доғлар борлиги билан аниқланади. Ушбу мохов шаклининг ўзига хос хусусияти - бу периферик нерв тизимининг патологик жараёнга эрта дучор бўлиши, кўпинча беморнинг ногиронлигига олиб келадиган миотрофиялар, контрактуралар, бармоқлар мутиляцияси, оёқ-қўллар деформациялари.


Лепроматоз тури

(4-расм) теридаги турли кўринишлар билан намоён бўлади, жараёнга шиллиқ пардалар ва ички аъзолар эртароқ зарарланади, кейинчалик бунга даволаш қийин кечадиган нерв тизими қўшилади. Барча тошмаларда жуда кўп миқдордаги M.leprae мавжуд бўлади. Теридаги лепроматоз типдаги дастлабки тошмалар, кўпинча симметрик жойлашуви, кичик ўлчамлари ва аниқ контурларнинг йўқлиги каби ўзига хос хусусиятларга эга бўлади, кўплаб эритематоз, эритематоз-пигментли ёки эритематоз-гипопигментли доғлар кўринишида юзага келади. Кўпинча доғлар юзда, қўлларнинг букиладиган юзаларида, билаклар ва тизза остларида, шунингдек, думғаза қисмида пайдо бўлади.



Касалликнинг дастлабки босқичида доғлар ичида сезгирлик ва терлаш бузилмайди, тана туклари сақланган бўлади.

Юз терисининг диффуз инфильтрациясида табиий ажинлар ва бурмалар чуқурлашади, қош камарлари кескин туртиб чиқиб туради, бурун қалинлашади, ёноқлар, лаблар ва ияклар паллача кўринишга эга бўлади (шер юзи – facies leonina).

Лепроматоз типда юз териси инфильтрацияси, одатда бошнинг соч қисмига ўтмайди. Инфильтратлар тирсак ва тизза ости букилмалари юзаларида, қўлтиқ ости ва иммун зоналари, деб аталадиган кўз қовоқлари ички қисмида ҳам ривожланмайди.

Инфильтратлар соҳасида кўпинча дастлабки босқичларда битта ёки бир нечта бўртма ва тугунчалар (лепромлар) пайдо бўлади, уларнинг ўлчами 1-2 миллиметрдан 2-3 сантиметргача ўзгаради. Лепромлар кўпроқ юзда (қош усти ёйи, пешона, бурун қанотлари, ияк, ёноқлар), қулоқ солинчаги, шунингдек, қўл терисида, билак, тизза ости, камроқ – сон, думба, белда жойлашади. Улар атрофдаги теридан кескин ажралиб туради, оғриқ сезилмайди.

Лепроматоз турдаги барча ҳолларда бурун шиллиқ қаватининг зарарланиши кузатилади, зўрайишида оғиз шиллиқ пардаси, бўғиз, шунингдек, тил деворлари ва лабларнинг қизил ҳошияси зарарланади.


Лаборатор диагностикаси


Мохов касаллигини ташхислаш учун таянч лаборатория мезони бўлиб бурун тўсиқлари шиллиқ қавати ва тўқима суюқлигидан текшириш учун терини тирнаш (скарификация) пайтида (скальпель ёки скарификатор ёрдамида) олинган модданинг бактериологик текширувлари хизмат қилади. Скарификатлар қулоқ солинчаги, қош усти ёйи, ияк ва терининг бир неча шикастланган жойидан олинади.

Тери скарификаторлари учун бактериоскопик индексни аниқлаш


Моховга тўғри ташхис қўйиш, турини (шаклини) аниқлаш, шунингдек, даволаш самарадорлигини назорат қилиш ва жараённинг кечишини прогноз қилиш учун зарарланган жойидаги тери биоптати бактериоскопик ва гистологик таҳлилдан ўтказилади. Ушбу текширув натижалари шунингдек, беморни даволашнинг асосий мезони бўлиб хизмат қилади.

Бошқа диагностик текширувлар
Ҳозирги вақтда М.lергае га чалинганликни аниқлаш учун патоген антигенлар ёки қон зардобида тегишли антитаначаларнинг мавжудлигини серологик таҳлил қилиш имконини берувчи янги ташхислаш усуллари изланмоқда ва ишлаб чиқилмоқда. Иммунофермент таҳлилига асосланган М.lергае учун махсус антитаначаларни аниқлаш ва ПЗР ёрдамида мохов қўзғатувчисини аниқлаш бу борада энг истиқболли усуллар бўлиб қолмоқда.

Инструментал диагностик текширувлар:
— бурун шилишиғидан олинган қирма;
— тери скарификатлари;
— патоморфологик текширувлар (тери биопсияси);
— қорин бўшлиғи аъзоларининг ультратовушли текшируви;
— ўпка рентгенографияси.

Дифференциал диагностикаси


Дифференциал диагностикаси
Қўл тегиши ёки игна санчилишини сезмаслик мохов билан зарарланганликни бошқа ҳолатлардан фарқлайди. Дифференциал ташхислаш қуйидагларни ўз ичига олади:

Ҳалқали гранулема. Маҳаллийлашган ҳалқали гранулема классик кўринишда периферик папулалар, қаттиқ, арқонга ўхшаш чегараланган ва марказий қутблашган, аломатларсиз, тангачаларсиз, эритематоз ҳалқали тошма сифатида намоён бўлади. Энг кенг тарқаладиган жойлар: билаклар, тўпиқлар, қўл-оёқлар орқаси. Ташхис клиник кўринишларга ва зарур бўлганда биопсияга асосланади.

Замбуруғли инфекция. Қуршаб олувчи темиратки, одатда қичийдиган ҳалқа шаклидаги эритематозли, тангачали доғ ёки марказдан тарқалиб, кейин марказдан бошлаб тозаланадиган қатлам кўринишида бошланади; эритематоз чегара силжиб боради ва сал кўтарилган бўлади. Ташхис калий гидроксиди воситасида белгиланади.

Ҳалқасимон псориаз. Ҳалқасимон зарарланишлар псориазнинг анъанавий хусусияти эмас, лекиин айрим ҳолларда учраб туради. Анъанавий ҳалқалар ёки тирноқ касаллиги белгилари каби псориазга хос бўлган аломатларни биргаликда аниқланиши ташхислашни осонлаштиради. Ташхислаш клиник намоён бўлишга ва зарур бўлганда биопсияга асосланади.

Келоид. Келоидлар – бу терининг бўртма зарарланишидир. Улар яра ўрнида пайдо бўлади ва терининг яра атрофи қисмига сингиб, дастлабки яранинг сиртларига ҳам чиқади. Шунингдек, қўзғатилмаса-да, келоидлар ривожланаверади. Ташхислаш клиник намоён бўлишга ва зарур бўлганда биопсияга асосланади.

 

Тизимли қизил югурик (бўрича). Тери югуригининг теридаги кўринишлари маҳаллийлашган ("капалак шаклидаги тошма") ёки умумлашган, қуёшга таъсирчан терига тортган эритематоз-макуляр-папулёз отилиб чиққан бўлиши мумкин. Ташхис клиник диагностик мезонларга асосланади.

Тери лейшманиози. Терининг лейшманиоз зарарланиши одатда терининг очиқ жойларида содир бўлади; маҳаллийлашган касаллик пушти папула сифатида бошланади ва катталашиб, тугунчага айланади, бу эса чегаранинг оғриқсиз яра-чақа босишига олиб келади. Ташхис тери биопсияси билан амалга оширилади.

Замбуруғсимон микоз. Бу доғлар, тошламалар, ўсмалар, умумлашган эритродерма, алопеция ёки, камдан-кам ҳолларда, папулалар, шу жумладан, гетероген тери намоён бўлиши билан характерланади. Ташхис тери биопсияси билан амалга оширилади.

Нейрофиброматоз. Нейрофиброматознинг тери кўринишларига сутли қаҳва доғисимон, қўлтиқ ости ва/ёки чот сепкили ва нейрофибромалар киради. Ташхис характерли клиник белгиларга асосланади.

Даволаш


Даволаш

ЖССТ схемаси комбинацияланган терапиянинг қуйидаги тартибларини кўзда тутади:

Моховнинг кўп бактерияли шаклларида (МВ) ойнинг биринчи кунида учта дори воситаси (дапсон 100 мг, рифампицин 600 мг, клофазимин 300 мг); ойнинг қолган кунлари ҳар куни иккитадан дори воситаси (дапсон 100 мг, клофазимин 50 мг) тайинланади. Терапия курсининг давомийлиги 12 ойни ташкил этади. (тери биоптаталарида М.lергае нинг йўқолиб кетгунча).

Моховнинг кам бактерияли шаклларида (РВ) ҳам худди шу схема бўйича учта дори воситаси тайинланади: ойнингн биринчи кунида — рифампицин 600 мг, дапсон 100 мг, клофазимин 300 мг; кейинги кунларида ҳар куни — дапсон 100 мг, клофамизин 50 мг. Курс давомийлиги 6 ой.

Ўткир мохов реакцияларини даволашда кортикостероидлар, анальгетиклар ва шамоллашга қарши воситалар, витаминлар, нервларнинг ўтказувчанлигини яхшилайдиган ва мушаклар атрофияси ривожланишининг олдини олувчи воситалар, десенсибилизация қилувчи дорилар, тегишли физиотерапевтик ва бошқа даволаш тадбирлари қўлланилади.

Кортикостероидлар мохов невритлари профилактикаси ва кесиб ташлашда асосий дори воситалари саналади.

Биринчи типдаги реакцияда (камаювчи ва кўпаювчи) 2-3 ой давомида секин- аста дозани камайтириб бориш йўли билан кунига 40-80 мг. дан преднизолон тайинланади.

Иккинчи типдаги реакцияда (моховнинг тугунсимон эритемасида) кейинчалик дозани тезроқ камайтириш йўли билан кунига 40-60 мг. дан преднизолон тайинланади.


Моховда нейротрофик асоратлар (контрактуралар, қўл-оёқлар деформациялари, қўл-оёқлардаги нейротрофик яралар) билан боғлиқ бўлса, жарроҳлик йўли билан даволанади.

Профилактикаси


Профилактикаси
Моховга қарши самарали вакцина яратилмаган, бу оддий озиқа муҳитларида ўсмайдиган M. leprae ни ўстириш муаммоси билан боғлиқ. Ўлдирилган M. leprae асосида яратилган вакциналар ҳозирча синов босқичида. Мохов учун эндемик бўлган қатор мамлакатларда лепрада БЦЖ (Кальмет-Герен бацилласи) вакцинасининг узоқ муддатли дала синовлари ўтказилди ва кам бактериал моховда унинг самарадорлиги борасида бир-бирига зид маълумотлар мавжуд. Ўстириладиган микобактериялар асосида тайёрланган вакциналар, шунингдек, синтетик ва комбинацияланган вариантлари ишлаб чиқилмоқда.

Маълумот

Фойдаланилган адабиётлар

  1. Клинические протоколы, руководства, рекомендации Министерства здравоохранения Республики Узбекистан 2020
    1. 1. World Health Organization. Regional Office for South-East Asia. (2018). Guidelines for the diagnosis, treatment and prevention of leprosy. World Health Organization. Regional Office for South-East Asia. http://www.who.int/iris/handle/10665/274127. License: CC BY-NC- SA 3.0 IGO. 2. Regional Office for South-East Asia, World Health Organization. (2016). Global Leprosy Strategy 2016-2020: Accelerating towards a leprosy-free world. WHO Regional Office for South-East Asia. http://www.who.int/iris/handle/10665/208824. 3. Regional Office for South-East Asia, World Health Organization. (2016). Global leprosy strategy 2016-2020: accelerating towards a leprosy-free world - 2016 operational manual. WHO Regional Office for South-East Asia. http://www.who.int/iris/handle/10665/250119. 4. Regional Office for South-East Asia, World Health Organization. (2017). Global Leprosy Strategy 2016–2020. Accelerating towards a leprosy-free world. Monitoring and Evaluation Guide. World Health Organization. Regional Office for South-East Asia. http://www.who.int/iris/handle/10665/254907. License: CC BY-NC-SA 3.0 IGO. 5. Government of Western Australia. North Metropolitan Health Service. Mental Health, Public Health and Dental Services. Guidelines for the Diagnosis, Management and Prevention of Leprosy. February 2019.

Маълумотлар


Миллий клиник баённомани ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби
Ишчи гуруҳ раҳбари
1. Эшбоев Э.Х. – т.ф.д., РИДВ ва КИАТМ профессори, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош лепрологи.
Раҳбар ишчи гуруҳ фаолиятининг самарадорлиги, муаллифлик жамоаси аъзолари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш учун масъул.

Масъул ижрочи
1. Д.Х. Жуманов – РИДВ ва КИАТМ ташкилий бўлим раҳбари.
Масъул ижрочи адабиётларни тизимли қидириш, ахборотни танқидий баҳолаш, маълумотларни умумлаштириш ва ҳужжатнинг бошланғич ва асосий матнларини тузиш учун масъул.

Методологик ёрдам
1. Ядгарова К.Т. – т.ф.н., Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси тиббий стандартлар ва баённомаларни ишлаб чиқиш бўлими бошлиғи.
2. Усманов С.К. -етакчи мутахассис, Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси


Қўшимча тавсиялар



1 илова. Тери қопламини текшириш учун шаблон

Сана:      Исми:     Фамилияси:     Ёши:





2 илова. Тиббий ёрдам сифатини баҳолаш мезонлари





Илова 3.
Тиббий аралашувга ахборот асосида розилик бериш маълумотномаси

Тиббий аралашув - инсоннинг жисмоний ёки руҳий ҳолатига таъсир қиладиган ва профилактика, тадқиқот, диагностика, терапевтик ва реабилитация йўналишларига эга бўлган беморга нисбатан тиббий текширув ва (ёки) тиббий манипуляция турларидир.

1. Мен,________________________________________________________________________
( бемор ёки ишончли вакил Ф.И.О.)
«____» _________ йили туғилганман, қуйидаги манзилда руйхатга олинганман, __________________, маълумот бераман (бемор ёки ишончли вакил яшаш манзили )
Режалаштирилган тиббий аралашувга розилик бераман____________________________________(Тиббий муассаса номи)

2. Менга қулай бўлган шаклда, режалаштирилган тиббий аралашувлар, уларнинг оқибатлари, келгуси текширув, ташхис қўйиш ва/ёки даволанишнинг кутилаётган натижалари, шу жумладан асоратлар эҳтимоли, шунингдек, тиббий аралашувни рад этиш оқибатлари тушунтирилди.

3. Тиббий аралашувнинг натижаси ва натижасини аниқ башорат қилиш мумкин эмаслигидан хабарим бор. Мен ҳар қандай даволаш ёки операция ҳаёт учун бир хавфли бўлиб, вақтинчалик ёки доимий қисман ёки тўлиқ ногиронликка олиб келишини тушунаман. Тиббий аралашувлар натижалари бўйича кафолатлар мавжуд эмас.

4. Тиббий аралашувларнинг диагностик, терапевтик ва бошқа вариантларида кутилмаган фавқулодда ҳолатлар ва асоратлар пайдо бўлиши мумкинлигини тушунаман, унда мен зарур фавқулодда ҳаракатларга (такрорий операциялар ёки процедураларга) розилик бера олмайман. Бундай вазиятларда, тиббий аралашув курси ўз хоҳишимга кўра шифокорлар томонидан ўзгартирилиши мумкин.

5. Мен бўлажак тиббий аралашув самарадорлигини юқори бўлиши учун, менда дори- дармон ва озиқ-овқат махсулотларига индивидуал муросасизлик ва аллергик холатлар шунингдек чекиш, алкогол, наркотик ёки заҳарли дори воситаларига муносабатим, шу жумладан, менинг саломатлигим, ирсият билан боғлиқ барча муаммолар ҳақида шифокорга хабар беришим керак, деб биламан.

6. Мен тиббий ва диагностика жараёнини ҳар қандай ахборот воситаларига, ҳар қандай техник воситалардан фойдаланишга, шунингдек, диагностика ва терапевтик мақсадлар, жумладан, ҳужайралар, тўқималар ва биологик суюқликлар учун биологик материаллардан намуналар олишга розиман.

7. Менга тиббий ёрдам кўрсатишда бир ёки бир нечта профлактик, диагностик, даволаш ва реабилитация усулларини рад этиш ёки унинг (уларнинг) тугатилишини талаб қилиш ҳуқуқим борлиги тушунтирилди ва бундай рад этишнинг мумкин бўлган оқибатлари ҳам тушунтирилди.

8. Мен фақат касаллигим, унинг прогнози ва даволаш усуллари хакидаги маълумотни фақат қуйдагиларга беришингизга рухсат бераман. __________________________________________________________________ (ишончли шахслар )

9. Мен ушбу ҳужжатнинг барча тавсилотлари билан танишман, мен уларга тушундим ва буни қуйида қўл қўйиш орқали исботлайман

Имзо                   Сана «_____» _______й.


4 илова. Бемор учун маълумотнома тарзидаги ахборотнома

Мохов нима?

Мохов — бу Mycobacterium leprae бактериялари келтириб чиқарадиган сурункали инфекция ҳисобланади. Мохов тери, қўл-оёқ нервлари, шунингдек, кўзлари ва бурун шиллиқ пардасини зарарлайди. Баъзи ҳолларда мохов эркакларда буйрак ва мояклар каби бошқа аъзоларни ҳам зарарлаши мумкин. Даволанмаса, мохов қўл-оёқлар деформацияси, кўрлик ва буйрак етишмовчилигига ҳам олиб келади.

Беморлар касалликнинг ўткир даврида юқори оқсилли парҳезга риоя қилишлари керак. Моховга қарши махсус муолажани мунтазам қабул қилиш талаб этилади. Нейротрофик асоратларнинг дастлабки белгиларида ёки касаллик кучайганда, имкон қадар тезроқ яшаш жойидаги моховга қарши муассасага ёки дерматовенерологга мурожаат қилиш лозим.

Мохов одатда бемор билан узоқ вақт алоқада бўлиш натижасида юқади. Шахсий гигиена қоидаларига риоя қилинмаса, турмуш тарзи қониқарсиз бўлса, аҳоли миграцияси юқори ва санитария маданияти паст бўлса, инфекция хавфи ортади. Бироқ аҳолининг фақат маълум бир қисмигина касалланади, бу кўпчилик одамлар ушбу касалликка қарши табиий иммунитет мавжудлиги билан изоҳланади.

Буни билиб қўйиш жуда муҳим, одатда мохов сезиларсиз бошланади ва инфекцияни юқтиргандан то касалликнинг биринчи белгилари пайдо бўлгунга қадар ўртача беш ёки ундан ҳам кўп йиллар ўтиши мумкин. Касалликнинг асосий бошланғич белгилари: аниқ ёки ноаниқ чегаралар билан теридаги турли (безовта қилмайди, қичимайди) доғлар, сезувчанликнинг йўқолиши (оғриқ, ҳарорат ва тактил), юз ва оёқ-қўлларда терининг қорайиши ва қалинлашиши, оғриқли ёки қалинлашган нервлардир. Баъзан беморлар заифлик, бурун қонаши, эт жимирлаши ёки қўл-оёқлар увушишидан шикоят қилади.

Агар сиз ёки яқинларингизда қандайдир тери тошмалари бўлса, юзингиз ўзгарса, қўлларингиз шишса, бўғимларингиз кўнгилдагидай ишламаса, куйиш сезилмаса ёки аллақачон фалажлик аломатлари кузатилса, тузалмас яралар пайдо бўлса, зудликда шифокорга, яхшиси, дерматологга мурожаат қилинг. Замонавий тиббиёт моховга чалинган беморларни даволаш ва реабилитация қилиш учун юқори самарали препаратларга эга. Вақтида ва тўлақонли даволаниш тўлиқ тикланишни таъминлайди ва ногиронлик ривожланишини бартараф этади.


5 илова. Ишончлилик даражаси шкаласи

Далилларнинг ишончлилик даражасини аниқлаш шкаласи

Изоҳ: ДИД — далилларнинг ишончлилик даражаси

Далилларнинг асослилик даражасини аниқлаш шкаласи

ДАД — далилларнинг асослилик даражаси

Далилларнинг ишончлилик даражаси ва тавсияларнинг асослилиги даражалари комбинациялари



Изоҳ. ДИД/ДАД — далилларнинг ишончилик даражаси/ тавсияларнинг асослилиги

Диагностик аралашувлар учун далиллар сифати иерархияси

Бириктирилган файл

Диққат!

  • Занимаясь самолечением, вы можете нанести непоправимый вред своему здоровью.  
  • Информация, размещенная на сайте MedElement и в мобильных приложениях "MedElement (МедЭлемент)", "Lekar Pro", "Dariger Pro", "Заболевания: справочник терапевта", не может и не должна заменять очную консультацию врача. Обязательно обращайтесь в медицинские учреждения при наличии каких-либо заболеваний или беспокоящих вас симптомов.  
  • Выбор лекарственных средств и их дозировки, должен быть оговорен со специалистом. Только врач может назначить нужное лекарство и его дозировку с учетом заболевания и состояния организма больного.  
  • Сайт MedElement и мобильные приложения "MedElement (МедЭлемент)", "Lekar Pro", "Dariger Pro", "Заболевания: справочник терапевта" являются исключительно информационно-справочными ресурсами. Информация, размещенная на данном сайте, не должна использоваться для самовольного изменения предписаний врача.  
  • Редакция MedElement не несет ответственности за какой-либо ущерб здоровью или материальный ущерб, возникший в результате использования данного сайта.
На главную
Наверх